ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
​#Адлия_аралашгач

Ҳоким қарори бекор қилинди

Жорий йилнинг 28 январида фуқаро В.Ч.нинг Яккасарой туман ҳокимлиги томонидан ноқонуний равишда тумандаги кўп квартирали уйларни бошқариш учун бошқарув ташкилотларига бериш ҳақида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги мурожаати Адлия вазирлигига келиб тушган.

Вазирлик томонидан ўтказилган ўрганиш натижасида мурожаатда билдирилган важлар ўз тасдиғини топди.

Хусусан “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ кўп квартирали уйни бошқаришни бошқариш ташкилотига беришнинг тартиби ва шартлари аниқ белгиланган.

Жумладан, кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишида мулкдорлар ўртасида келишувга эришилмаган тақдирда уч ойлик муддатда кўп квартирали уйни бошқариш органи вазифаларини амалга оширувчи бошқарув ташкилотини ёки бошқарувчини очиқ танлов орқали белгиланади, танлов ҳақидаги маълумот Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг расмий веб-сайтига ва бошқа оммавий ахборот воситаларига жойлаштирилади.

Бироқ ушбу Қонун талабларига риоя этилмаган ҳолда Яккасарой туман ҳокимининг 2021 йил 15 январдаги “Яккасарой туманида кўп қаватли уй-жой фондини бошқарув компанияларига бириктириш тўғрисида”ги 21-сон қарори қабул қилиниб, қарорга мувофиқ тумандаги 442 та кўп қаватли уйлар 7 та бошқарув ташкилотларига бириктириб берилган.

Ушбу аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан Адлия вазирлиги томонидан туман ҳокимлигига тақдимнома киритилди ва туман ҳокимининг 2021 йил 1 апрелдаги 151-сон қарори билан туман ҳокимининг юқоридаги қарори бекор қилинди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазирлигининг 2021 йил 1 чорагидаги фаолияти таҳлил этилди

Бугун, 17 апрель куни Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Унда 2021 йилнинг I чораги давомида адлия органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилган ишлар якуни, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Жорий йилнинг 16 апрель куни хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича навбатдаги малака имтиҳони ўтказилди.

Малака имтиҳонида иштирок этиш учун Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясига ҳужжат топширган 31 нафар талабгор ушбу малака имтиҳонида иштирок этишига рухсат берилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Эълон

2021 йил 19 апрель куни соат 16:00 да АОКА анжуманлар залида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу: “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумида иштирок этиш ва форумда муҳокама этиладиган масалалар”.

Тадбирда Адлия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф этамиз.

Анжуман "UzReport TV" ва "O‘zbekiston 24" телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Жорий йилнинг 18 февраль куни республикамиз тарихида илк бор маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг биринчи қарори “E-qaror” ягона электрон тизими орқали Қашқадарё вилоят ҳокимлигида қабул қилинди. Мана, орадан уч ой вақт ўтиб 1000-сонли қарор ҳам қабул қилинди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
​​#Tashkent_Law_Spring_2021

Халқаро форумнинг олтинчи сессияси “Умумий (инглиз) ҳуқуқ тизимининг хусусиятлари” мавзусида

🔰 Сессия доирасида қуйидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган:

🔸иқтисодий ислоҳотлар ва Ўзбекистонда инглизча умумий юрисдикцияни яратишнинг бир-бирига мос келиши;
🔸нима учун инглиз ҳуқуқидан фойдаланиш керак: учта асосий сабаби;
🔸инглиз ҳуқуқини имплементация қилиш ва қўллашда суд ҳокимиятининг роли;
🔸инглиз ҳуқуқининг Ўзбекистонда қўлланилиши;
🔸инглиз ҳуқуқини имплементация қилиш ва қўллаш соҳасидаги хорижий тажриба;
🔸низоларни арбитраж ёки воситачилик йўли билан ҳал қилиш: инглизча ёндашув.

Сессияда юқорида назарда тутилган масалалар бўйича катта тажрибага эга хорижий ташкилотлар вакиллари иштирок этади.

Сессияда Буюк Британиянинг Slinn фонди президенти Питер Гросс модераторлик қилади. Сессия Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов томонидан очилади.

Сессияда спикер сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси – Сэр Сума Чакрабарти, Буюк Британия адлия вазири ўринбосари Лорд Девид Вульфсон, Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири маслаҳатчиси Отабек Назиров, Буюк Британия Апеляция суди судьяси Жеймс Дингеманс, Буюк Британиялик қироллик адвокати ва халқаро юрист Хавар Куреши, адвокат, арбитр, медиатор, Арбитрлар олий институти аъзоси Майкл Патчетт-Жойс иштирок этади.

Шунингдек, “Остона” халқаро молиявий маркази (AIFC) Ҳуқуқий маслаҳатлашув кенгаши раиси Майкл Блэр ва AIFC Судининг ижрочи директори Кристофер Кэмпбелл-Холт муҳокамаларда иштирок этиш учун таклиф қилинган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​#Adliya_xabari

22-23 апрель кунлари Тошкент шаҳрида “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми бўлиб ўтади. Форум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида иккинчи маротаба ташкил этилмоқда.

Форумни ташкил этишдан мақсад? Форумнинг дастурида қандай тадбирлар жой олган? Иштирокчилар сифати қайси хорижий давлат вакиллари рўйхатдан ўткан? Форум сессиялари давомида қандай мавзулар муҳокама қилинади? Ушбу ва бошқа саволларга бугун, 19 апрель куни Адлия вазирлиги мутахассислари иштирокида АОКА анжуманлар залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида жавоб берилди.

👉Батафсил
_____________________

#Сообщение_юстиции

22—23 апреля пройдет II Международный юридический форум «Tashkent Law Spring». Форум во второй раз Министерством юстиции Республики Узбекистан при содействии ряда партнерских организаций проводится.

Какова цель форума? Какие мероприятия заявлены в деловой программе форума? Представители каких зарубежных стран зарегистрировались в качестве участников? Какие темы предусмотрено обсудить в рамках дискуссионных сессий? На эти и другие вопросы ответили специалисты Министерства юстиции в ходе пресс-конференции, состоявшейся 19 апреля.

👉Подробнее

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Хабарингиз бор сўнги йилларда турли масалалар ва соҳалар юзасидан оммавий сўровлар ўтказиш амалиётга кенг тарқала бошлади.

Айниқса, Интернет тармоқлари орқали аҳолини кенг жалб қилган ҳолда сўровлар ўтказиш ёйилиб бормоқда.

Хўш бундай сўровлар аҳолига нима беради, қандай ижобий ёки салбий оқибатлари мавжуд?

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Мутахассис_шарҳи

“Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори билан қуйидагиларни назарда тутувчи Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:

▫️ жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари, электромобиллари ва уларнинг тиркамаларини, шунингдек трамвай ва троллейбусларни техник кўрикдан ўтказиш тартиби;

▫️транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш-техника базаси жойлаштириладиган хона ва майдонларга доир талаблар;

▫️ транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш муддатлари ва даврийлиги.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Сообщение_юстиции

Министерство юстиции разработало проект Закона Республики Узбекистан «О процедурах изъятия земельных участков для общественных нужд на условиях компенсации».

Проект закона устанавливает следующие беспрецедентные стандарты относительно проведения открытого обсуждения инициативы изъятия земельного участка для общественных нужд:
▫️обеспечение инициатором обязательной аудио- и видеозаписи процесса проведения открытого обсуждения;
▫️организация открытого обсуждения с обязательным участием средств массовой информации, участие которых обеспечивается инициатором;
▫️необходимость проведения открытого обсуждения вблизи места жительства большинства правообладателей;
▫️требование о необходимости участия двух третей правообладателей для того, чтобы открытое обсуждение считалось проведенным;
▫️обязанность инициатора по созданию возможности для онлайн-участия правообладателей в открытом обсуждении.

👉Подробнее

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги томонидан “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қонун лойиҳасида ер участкасини компенсация эвазига олиб қўйиш ташаббусининг очиқ муҳокамасини ўтказишга оид қуйидаги мисли кўрилмаган стандатлар белгиланган:
▫️ташаббускор томонидан очиқ муҳокама ўтказилиши жараёнининг мажбурий тартибда аудио- ва видео қайд қилиниши таъминланиши;
▫️очиқ муҳокама оммавий ахборот воситалари иштирокида ўтказилиши ва уларнинг иштироки ташаббускор томонидан таъминланиши шартлиги;
▫️очиқ муҳокамани ўтказиш жойи кўпчилик ҳуқуқ эгаларининг яшаш жойига яқин бўлиши кераклиги;
▫️ очиқ муҳокамада ҳуқуқ эгаларининг учдан икки қисми қатнашганда очиқ муҳокама ўтказилган ҳисобланиши;
▫️ташаббускор ҳуқуқ эгаларига очиқ муҳокамада онлайн қатнашиш имкониятини яратиши шартлиги.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Юридик кадрларни тайёрлаш тизими такомиллаштирилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​22—23 апрель кунлари дунёнинг турли мамлакатларидаги юридик соҳа мутахассислари учун фикр ва тажриба алмашиш майдонига айланган “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми бўлиб ўтади.

Бу йилги форум офлайн ва онлайн режимларда бўлиб, форум давомида турли соҳаларда таниқли мутахассислар сўзга чиқишади ҳамда “давра суҳбатлари” ўтказилади.

Биз, ташкилотчи сифатида БМТ Тараққиёт дастури, ЭХҲТ ва бошқа бир қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда фойдали, қизиқарли ва катта тажриба алмашишга эга дастурни яратишга ҳаракат қилдик.

Офлайн иштирок этиш учун тасдиқланган иштирокчиларни рўйхатга олиш 22 апрель куни соат 8:00 да бошланади ва соат 9:20 га қадар давом этади. Форумнинг очилиши тадбири ҳамда ялпи мажлис соат 9:30 да бошланади.

Барча офлайн иштирокчиларини белгиланган муддатдан кечикмасдан келишларини илтимос қиламиз.

Форумга кириш учун 4 та йўналиш бўйича рўйхатга олиш нуқталари ташкил этилади:
▫️ таклифномалар бўйича;
▫️ юридик хизматлар;
▫️ матбуот;
▫️ адлия органлари.

Юридик хизмат вакиллари сонини ҳисобга олган ҳолда, улар фамилияси бўйича рўйхатдан ўтишда учта қаторга бўлинади:
▫️ А – Ж
▫️ И – С
▫️ Т – Я

Ноқулай вазиятларни олдини олиш учун ҳамда COVID-19 чекловлари туфайли, форумга бошқа тасдиқланмаган ва рўйхатдан ўтмаган шахсларни ўзингиз билан олиб келмасликни илтимос қиламиз.

Форум иштирокчиларидан ўзаро ҳурмат ва ижтимоий масофа меъёрларига риоя қилинишини сўраб қоламиз.

@adliyangiliklari
​22—23 апреля пройдет II Международный юридический форум «Tashkent Law Spring», ставший платформой для нетворкинга и площадкой обмена мнениями и опытом с экспертами разных отраслей и стран мира.

В этом году в оффлайн и онлайн-режимах выступят знаменитые в разных отраслях специалисты, пройдут «круглые столы».

Мы, как организаторы в партнерстве с ПРООН, ОБСЕ и рядом других международных организаций, постарались создать максимально полезную и интересную программу.

Регистрация подтвержденных оффлайн-участников начнется 22 апреля в 8:00 и продлится до 9:20. По расписанию в 9:30 состоится открытие форума и пленарное заседание.

Всех подтвержденных оффлайн-участников просим прийти заблаговременно.

Будут 4 стойки регистрации:
▫️ по приглашениям;
▫️ юридические службы;
▫️ пресса;
▫️органы юстиции.

Учитывая количество представителей юридических служб, они разделены на три линии регистрации по фамилиям:
▫️ А – Ж
▫️ И – С
▫️ Т – Я

Во избежание неудобных ситуаций и в связи с ограничениями по COVID-19, просим не приводить за компанию других неподтвержденных и незарегистрированных на форуме лиц.

Надеемся на взаимопонимание и соблюдение норм социальной дистанции.

@adliyangiliklari