ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#TashkentLawSpring

Нима?

“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми. Форум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида иккинчи маротаба ташкил этилмоқда ва бу йил видеоанжуман шаклида ўтказилади.

Форумнинг бош мавзуси “Ҳуқуқ 4.0” (Ҳуқуқ тўртинчи саноат инқилоби даврида).

Қачон?

2021 йилнинг 22–23 апрель кунлари

Қаерда?

22 апрель куни Тошкент шаҳридаги “International Hotel Tashkent” мехмонхонасининг “Амир Темур” залида пленар мажлис билан очилади.

Ким?

Форумда қатор давлат ва сиёсат арбоблари, таниқли мутахассислар, шу жумладан, шу жумладан, Хақаро интеллектуал мулк ташкилоти бош директори Дарен Танг, Венеция комиссияси президенти Джанни Букиккио, Жаҳон банки гуруҳи вице-президенти Санди Окоро, Корея Ҳукумат қонунчилиги вазири Ли Канг-Сеупва яна кўплаб тажрибали спикерлар иштирок этади.

@adliyangiliklari
#Mutaxassis_sharhi

Cўнгги йилларда мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчиллик билан такомиллаштириш ва модернизация қилиш, бу орқали аҳолининг ҳаёт сифати, инвестиция иқлими, ишчанлик муҳитини яхшилаш ва бизнесни ривожлантириш имконини берувчи бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Бу каби ислоҳотларнинг узвий давоми сифатида куни кеча Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматлари тўғрисида маълумот бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор қабул қилиниши натижасида охирги йилларда кўрсатилган давлат хизматларини сонининг ошиб боришидаги мураккабликлар, 140 дан ортиқ идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини ягона марказ орқали масофавий тизим асосида кўрсатиш каби масалаларга ижобий ечим бўлди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Биласизми

🔎 Фейк хабарларни қандай фарқлаш мумкин?

Асосий қоидалар

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия бўлимига Пахтаободдаги “Навқирон қурилиш” МЧЖ раҳбари Исмонов Хотамжон мурожаат қилди.

У 2020 йилда туман Учкўза МФЙ ҳудудига 5 қаватли 30 хонадон (2-3 хона)ли бинони Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказиш учун Пахтаобод туман давлат хизматлари марказига мурожаат қилганлигини баён қилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#TashkentLawSpring

“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумида иштирок этадиган хорижий давлатлар адлия вазирлари

Қўшимча маълумотлар www.tashkentlawspring.uz сайтида.

@adliyangiliklari
⚡️⚡️⚡️Diqqat! Elon!

🏛Toshkent davlat yuridik universitetining Ixtisoslashtirilgan filiali bo‘sh ish o‘rinlariga
malakali kadrlarni ishga taklif qiladi!

👉Bo'sh ish o'rinlari

———————————————-

⚡️⚡️⚡️Внимание! Объявление!

🏛Специализированный филиал Ташкентского государственного юридического университета
приглашает на работу квалифицированных специалистов

👉ознакомиться с вакансиями

🌐 Filialning rasmiy sahifalari
•Web-site • Telegram • Facebook •Instagram
#Эълон

Бугун, 16 апрель куни АОКА да брифинг режалаштирилган:

● Мавзу: Долзарб мавзулар юзасидан саволларга жавоблар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

@adliyangiliklari
​#TashkentLawSpring

Халқаро юридик форумнинг иккинчи сессияси “Legal tech ва Law tech” мавзусида

Legal tech – бу юридик соҳани рақамли технологиялар билан қамраб олувчи, юридик хизматларни автоматлаштирилган тарзда кўрсатиш, шунингдек, юридик масалаларни рақамли технологиялар ёрдамида ечишга қаратилган юриспруденция ва ахборот технологиялари соҳалари уйғунлигида ҳосил бўлган йўналишидир.

Law tech – ҳуқуқий хизматлар олишни анъанавий усулидан янгисига алмаштиришга имкон берувчи ва (ёки) фойдаланувчиларга ҳуқуқий маълумотларга киришни осонлаштирувчи турли хил онлайн иловалар ва хизматлардир.

Legal tech ва Law tech ўртасидаги асосий фарқ шундаки, Law tech технологиялари юридик хизматларнинг охирги истеъмолчилари учун мўлжалланган бўлиб, улар ҳуқуқий маслаҳат ёки хизматни ҳуқуқшуносларга мурожаат қилмасдан олиш имкониятини очади, Legal tech эса рақамлаштириш ва ҳуқуқшунослар ишларини осонлаштириш учун мўлжалланган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумининг сессияларидан бири Legal tech ва Law tech масалаларига бағишланган. Сессия доирасида қуйидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган:

▫️ Law tech ва Legal techнинг долзарб жиҳатлари;
▫️ Law tech ва Legal techни қўллаш бўйича хорижий тажриба;
▫️ Law tech ва Legal techдан фойдаланишнинг афзалликлари;
▫️ Law tech ва Legal techни янада ривожлантириш масалалари.

Сессияда Legal tech ва Law tech бўйича тажрибага эга нуфузли хорижий ташкилотларнинг вакиллари иштирок этади.

Жумладан, сессияда Сингапурнинг Ҳуқуқ жамияти Президенти Грегорий Вижаендран, Сentral Asia Tech Law асосчиси Аммар Йонас, Innovation Consultants бош ижрочи директори Аи Мо иштирок этади.

Қўшимча маълумотлар www.tashkentlawspring.uz сайтида.

@adliyangiliklari
#Сўраган_эдингиз

Никоҳ даврида ҳадя қилинган мулк учун турмуш ўртоғининг розилиги талаб этилмайди

АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева соҳага оид долзарб масалалар юзасидан саволларга жавоб берди.

❓2016 йилда турмушга чиққанман. 2018 йилда онам менга ўз номидаги автотранспорт воситасини ҳадя қилиб берган. Ушбу автотранспорт воситасини онамнинг ўзларига қайта ҳадя қилиб бермоқчиман. Бунинг учун турмуш ўртоғимнинг розилиги талаб қилинадими?

➖Йўқ, талаб этилмайди. Оила кодексининг 25-моддасига асосан эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.
_____________

❓Мен II гуруҳ ногирониман. Уй-жой кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда ногиронлиги бўлган фуқароларга имтиёзлар мавжудми?

➖Уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорида белгилаб қўйилган. Ушбу қарорга мувофиқ, I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади.
_________________

❓Акам чет мамлакатда яшайди, иккинчи маротаба уйланганиб, 1 нафар фарзанд кўрган. Ўзбекистонда биринчи турмушидан ҳам бир нафар фарзанди бор. Акам ўзининг меросидаги ваколатларини нотариал тасдиқланган ишончнома орқали берса, унинг номидан биринчи хотини судда қатнашса бўладими?

— Амалдаги қонунчиликка кўра, акангиз нотариал тасдиқланган ишончнома билан турмуш ўртоғига ёки бошқа шахсга судда, бошқа тегишли ташкилотларда вакиллик қилиш учун ваколат бериши мумкин.

Мерос иши бўйича мерос гувоҳномаси олиш билан боғлиқ ваколатларни нотариал тасдиқланган ишончнома билан турмуш ўртоғи нотариал идорага мурожаат қилса бўлади.

Бу ҳолатда нотариус чет эл давлати томонидан тасдиқланган ишончномани тегишли тартибда текширгандан сўнг нотариал ҳаракатни амалга оширади.
__________________

❓Менинг қизим II гуруҳ ногирони. Талаба бўлишни жуда хохлайди. Қонунчиликда ушбу тоифадаги, яъни ногиронлиги бўлган шахсларни ўқишга қабул қилишда имтиёз мавжудми?

— Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча квота асосида ўқишга қабул қилиш тоифасига умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси (академик лицей, касб-ҳунар коллежи)ни тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатга ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги тўғрисида белгиланган тартибда берилган шаклдаги маълумотномага эга I ва II гуруҳ ногиронлари, шунингдек ногирон болалар киради.

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓Кам таъминланган оилаларга нафақа ажратиш бўйича 1 апрелдан бошлаб янги тартиб жорий этилганлигини эшитгандим. Эндиликда кам таъминланган оилаларга нафақа ажратиш бўйича қаерга мурожаат қилинади ва қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

❓Тадбиркорлик фаолияти учун аукцион орқали ер участкаси ютиб олдим. Ушбу ер участкасининг қийматини бўлиб-бўлиб тўлашим мумкинми?

❓Нодавлат нотижорат ташкилоти очиш тартиби қандай, қаерга мурожаат қилиш керак ва қандай ҳужжатлар тақдим этилади?

📹Батафсил видеода

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#Adliya_xabari

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон текбол федерацияси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ушбу ташкилотнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасида текбол спорт турини ривожлантириш, оммалаштириш, текбол спорт тури бўйича профессионал ва ҳаваскор спортчиларни тайёрлаш, шунингдек аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат.
___________

#Сообщение_юстиции

Министерство юстиции Республики Узбекистан зарегистрировало Федерацию текбола Узбекистана.

В числе целей организации — развитие и популяризация нового вида спорта — текбола — в Республике Узбекистан, подготовка профессиональных и любительских спортсменов в этом виде, а также пропаганда здорового образа жизни среди населения.

Для сведения: текбол — вид спорта, основанный в 2014 году бывшим профессиональным футболистом Габором Боршани и программистом Виктором Гусаром из Венгрии. Текбол представляет собой смесь футбола и настольного тенниса.

@adliyangiliklari
​#Adliya_xabari

Адлия вазири оқдарёлик ёшлар билан учрашди

Жорий йилнинг 15 апрель куни Адлия вазири Русланбек Давлетов Самарқанд вилоятида хизмат сафари билан бўлиб, сафар давомида Оқдарё туманидаги фермер хўжаликлари ҳамда ёшлар билан учрашди.

Хусусан, туманнинг Ўзбекистон маҳалласидаги "Дўстбек Оқдарё" хусусий корхонасининг бугунги иш фаолияти билан яқиндан танишиб, амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар хусусида суҳбатлашиб, вужудга келган муаммолар бўйича керакли маслаҳатлар берди.

Маълумот учун: “Дўстбек Оқдарё” хусусий корхонасига тегишли ер майдонларидан туманда ишсиз бўлган 25 нафар ёшларга 10 гектар ер майдони деҳқончилик қилиб, иш билан банд қилиш мақсадида ажратилган.

Ушбу корхона 2020 йилнинг 8 ойи фаолияти давомида 400 нафарга яқин ишчиларни иш билан таъминлаган. Шунингдек, 2021 йилда ҳам бунданда кўпроқ ишсизларни иш билан таъминлашни режалаштирган.

Шунингдек, адлия вазири "Кумушкент" маҳалласидаги "BARAKA CHICKEN" фермер хўжалигида иш билан банд бўлган ёшлар билан ҳам учрашди.

Учрашувда вазир ёшларни қизиқтираётган ҳаётий масалалар, улар учун яратилаётган шароитларни яхшилаш бўйича, шу жумладан "ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга ер ажратиш жараёнини ва тартибларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ўрганди.

Шунингдек, ёшларга тадбиркорликни бошлаш учун зарур бўлган ҳуқуқий маслаҳатлари билан ўртоқлашди.

Маълумот учун: ушбу фермер хўжалиги ер майдонларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан туман ҳокимлиги томонидан 35 нафар ёшларнинг ҳар бирига 25 сотихдан ер майдони ажратилиб, бандлиги таъминланган.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#Эълон

17 апрель куни соат 15:00 да Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси вазирликнинг мажлислар залида видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади.

Ушбу мажлис кун тартибида:
▫️2021 йилнинг 1-чораги давомида адлия органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифаларни муҳокама қилиш;
▫️2021 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар ва келгусида режалаштирилаётган вазифалар бўйича Давлат хизматлари агентлиги директори У. Мухаммадиевнинг ҳисоботини эшитиш белгиланган.

Ҳайъат мажлисида вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинма раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари раҳбарлари ва масъул ходимлари, адлия муассасалари раҳбарлари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари ва масъул ходимлари иштирок этади.

@adliyangiliklari
​#TashkentLawSpring

Халқаро юридик форумнинг учинчи сессияси “Тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва коррупцияга қарши экспертиза” мавзусида

Сессия доирасида қуйидаги долзарб мавзуларни муҳокама қилиш режалаштирилган:

➖ Европа иттифоқида “сифатли бошқарув” амалиёти;
➖Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти мамлакатларида тартибга солиш таъсирини баҳолаш: ривожланаётган мамлакатлар учун юзага келиши мумкин бўлган мураккабликлар;
➖Бюрократик бошқарувдан смарт бошқарув сари;
➖Ўзбекистонда янги тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизими: стратегик аҳамияти, ютуқлари ва мураккабликлари;
➖Беларусь Республикасида криминологик (коррупцияга қарши) экспертиза институти: яралиши, амалиёти ва такомиллаштирилиши.

Сессияда самарали тартибга солиш ва қонунчилик ҳужжатларини таҳлил этиш бўйича катта тажрибага эга бўлган нуфузли хорижий ташкилотларнинг вакиллари, жумладан, Европа комиссияси, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Беларусь Республикаси Бош прокуратураси экспертлари иштирок этади.

Қўшимча маълумотлар www.tashkentlawspring.uz сайтида.

@adliyangiliklari
​#TashkentLawSpring

Третья сессия Международного юридического форума на тему "Оценка регуляторного воздействия и антикоррупционная экспертиза"

В ходе сессии планируется обсудить следующие актуальные вопросы:

➖Практика «качественного управления» в Европейском союзе;
➖Оценка регуляторного воздействия в странах Организации экономического сотрудничества и развития: потенциальные проблемы для развивающихся стран;
➖От бюрократического управления к смарт-управлению;
➖Новая система оценки регуляторного воздействия в Узбекистане: стратегическое значение, достижения и сложности;
➖Институт криминологической (антикоррупционной) экспертизы в Республике Беларусь: создание, практика и совершенствование.

В заседании примут участие представители авторитетных зарубежных организаций с большим опытом в сфере эффективного регулирования и анализа законодательства, в том числе эксперты Европейской комиссии, Организации экономического сотрудничества и развития, Европейского банка реконструкции и развития, Генеральной прокуратуры Беларуси.

Дополнительная информация размещена на сайте www.tashkentlawspring.uz/ru.

@adliyangiliklari
​#Adliya_xabari

Айни пайтда Самарқанд вилоятининг барча туман (шаҳар) ларида туман (шаҳар) марказларидан олис бўлган ҳудудларда “маҳаллабай” асосида адлия бўлимлари, ФҲДЁ ва давлат хизматлари марказлари, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар, “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳудудий бюролари томонидан фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Бунда Адлия вазирлиги ташаббуси билан аҳоли муаммолари батафсил ўрганилиб, адлия органларига тегишли бўлган масалаларни жойига чиққан ҳолда комплекс ҳал этиш мақсадида адлия органлари тизимидаги ташкилотлар жалб этилди.
Хусусан, адлия органлари томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда фуқароларнинг муаммоларини кўриб чиқилиб, ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Давлат хизматлари марказлари томонидан сайёр давлат хизматлари, нотариуслар томонидан сайёр нотариал ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
“Мадад” нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳудудий бюролари томонидан эса фуқароларга уларни қизиқтирган масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда.

Фуқароларнинг оғирини енгил қилиш, уларни қийнаётган масалалар юзасидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш адлия органларининг энг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади.

@adliyangiliklari
Forwarded from "Tashkent Law Spring"
“Тошкент ҳуқуқ баҳори” (Tashkent Law Spring) II Халқаро юридик форумининг бош мавзуси – “Ҳуқуқ 4.0” (Ҳуқуқ тўртинчи саноат инқилоби даврида).
Форум дастуридан 10 га яқин мунозара сессиялари, давра суҳбатлари, маҳорат дарслари ва тақдимотлар, халқаро ва миллий экспертларнинг маърузалари ўрин олган.
Форумга миллий ва хорижий экспертлар, соҳасининг етук мутахассислари жалб этилган. Улардан бири – Массачусетс технология институти профессори, АҚШ миллий фанлар академияси аъзоси Дарон Ажемоглу.
Дарон Ажемоглу сўнгги ўн йил ичида дунёда энг кўп тилга олинган иқтисодчи, юзлаб асарлар муаллифи.

Уни “Why Nations Fail: The Origins of Power, Prosperity, and Poverty” (“Нега халқлар муваффақиясизликка учрайди: куч-қудрат, фаровонлик ва қашшоқликнинг келиб чиқиши”) бестселлери орқали жуда яхши танишади.
Халқаро юридик форумнинг "Сиёсатни амалга ошириш" (Policy implementation) деб номланган 8-сессиясида спикер Дарон Ажемоглу билан қизғин фикр-мулоҳазаларини тингланади.
​#Адлия_аралашгач

Ҳоким қарори бекор қилинди

Жорий йилнинг 28 январида фуқаро В.Ч.нинг Яккасарой туман ҳокимлиги томонидан ноқонуний равишда тумандаги кўп квартирали уйларни бошқариш учун бошқарув ташкилотларига бериш ҳақида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги мурожаати Адлия вазирлигига келиб тушган.

Вазирлик томонидан ўтказилган ўрганиш натижасида мурожаатда билдирилган важлар ўз тасдиғини топди.

Хусусан “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ кўп квартирали уйни бошқаришни бошқариш ташкилотига беришнинг тартиби ва шартлари аниқ белгиланган.

Жумладан, кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишида мулкдорлар ўртасида келишувга эришилмаган тақдирда уч ойлик муддатда кўп квартирали уйни бошқариш органи вазифаларини амалга оширувчи бошқарув ташкилотини ёки бошқарувчини очиқ танлов орқали белгиланади, танлов ҳақидаги маълумот Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг расмий веб-сайтига ва бошқа оммавий ахборот воситаларига жойлаштирилади.

Бироқ ушбу Қонун талабларига риоя этилмаган ҳолда Яккасарой туман ҳокимининг 2021 йил 15 январдаги “Яккасарой туманида кўп қаватли уй-жой фондини бошқарув компанияларига бириктириш тўғрисида”ги 21-сон қарори қабул қилиниб, қарорга мувофиқ тумандаги 442 та кўп қаватли уйлар 7 та бошқарув ташкилотларига бириктириб берилган.

Ушбу аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан Адлия вазирлиги томонидан туман ҳокимлигига тақдимнома киритилди ва туман ҳокимининг 2021 йил 1 апрелдаги 151-сон қарори билан туман ҳокимининг юқоридаги қарори бекор қилинди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазирлигининг 2021 йил 1 чорагидаги фаолияти таҳлил этилди

Бугун, 17 апрель куни Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Унда 2021 йилнинг I чораги давомида адлия органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилган ишлар якуни, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari