ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Эълон

«Tashkent Law Spring» II Халқаро юридик форумида иштирок этиш учун ОАВ вакилларини таклиф этамиз. Ушбу форум 22—23 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Форум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида иккинчи маротаба ташкил этилмоқда. Форумнинг бош мавзуси “Ҳуқуқ 4.0” (Ҳуқуқ тўртинчи саноат инқилоби даврида).

Дастурдан 10 га яқин мунозара сессиялари, давра суҳбатлари, маҳорат дарслари ва тақдимотлар, халқаро ва миллий экспертларнинг маърузалари ўрин олган.

Форумнинг асосий тили ўзбек тили. Инглиз ва рус тилларига синхрон таржима амалга оширилади.

Тадбирга барча маҳаллий ва хорижий ОАВ вакилларини ва блогерларни таклиф этамиз.

Рўйхатдан ўтиш учун: 0 (371)-207-04-54
E-mail: press@adliya.uz

Эслатма: тадбирни онлайн тарзда кузатиб боришингиз ҳам мумкин.

“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумига марҳамат!

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги: самарали, тежамкор ва замонавий янги амалиёт

Адлия вазирлиги томонидан доимий равишда иш фаолиятни самарали ва тежамкор усулда ташкил қилишнинг замонавий ва янги методлари қўллаб келинмоқда.

Ушбу анъанани давоми сифатида пандемия шароитидаги ижобий тажрибадан самарали фойдаланган ҳолда Жиззах вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимида ўтказилган текширишлар биринчи маротаба янгича ёндашиш асосида масофадан туриб онлайн амалга оширилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Адлия_спорт

Адлиячилар мини футболда куч синашди

Ходимларни соғлом турмуш тарзига кенг жалб қилиш мақсадида Адлия вазирининг махсус буйруғи қабул қилинган бўлиб, буйруқ асосида 2021 йилга мўлжалланган спорт календарь режаси тасдиқланган.

Мазкур календарь режа асосида жорий йил март—апрель ойларида марказий аппарат таркибий бўлинма ходимлари иштирокида спортнинг мини футбол мусобақаси ўтказилди.

Бугун ушбу мусобақанинг финал босқичи бўлиб ўтди. Финал босқичида вазирликнинг Ишлар бошқармасидан иборат бўлган жамоа ғолиб бўлди.
Финал натижасига кўра ғолиб бўлган команда аъзоларига диплом ва эсталик совғалари топширилди.

2021 йилга мўлжалланган спорт календарь режасида бу каби спорт мусобақаларини йил давомида ўтказиб борилиши белгиланган.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#TashkentLawSpring

Одна из сессий II Международного юридического форума «Tashkent Law Spring» посвящена анализу проблем в области распространения правовой информации и изучению перспектив развития.

В дискуссиях ожидается участие представителей авторитетных зарубежных организаций с большим опытом распространения правовой информации в процессе цифровизации государственного управления и государственных услуг.

👉Подробнее

@adliyangiliklari
#TashkentLawSpring

“Tashkent Law Spring” II Халқаро ҳуқуқий форумининг сессияларидан бири ҳуқуқий ахборотни тарқатиш соҳасидаги муаммоларни таҳлил қилиш ва ривожланиш истиқболларини ўрганиш масалаларига бағишланган.

Сессияда давлат бошқаруви ва давлат хизматларини рақамлаштириш жараёнлари даврида ҳуқуқий ахборотни тарқатиш йўналишида катта тажрибага эга бўлган нуфузли хорижий ташкилотларнинг вакиллари иштирок этади.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳони ўтказилади.

Санаси ва вақти:
16 апрель куни, 10:00 да

Имтиҳон жараёнлари 10:00 дан бошлаб Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинади.

@adliyangiliklari
#Кун_тарихи

Бундан 3 йил аввал, айнан шу куни — 2018 йил 13 апрелда Президентнинг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниб, унга мувофиқ республикамизнинг барча — 200 та туман ва шаҳарларида адлия бўлимлари ташкил этилганди.

Бу эса ҳамюртларимизнинг вилоятлар марказига юзлаб чақирим йўл босиб ўтирмай, уларнинг ҳуқуқий муаммоларини ортиқча оворагарчиликсиз ҳал этишга имкон берди.

@adliyangiliklari
#Эълон

15 апрель куни соат 16:00 да АОКА анжуманлар залида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу: “Янги таҳрирдаги Фуқаролик кодекси. Янгиликлар ва ўзгаришлар”.

Тадбирда Адлия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

Анжуман "UzReport TV" ва "O‘zbekiston 24" телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Статистика

2018 йил 13 апрелда қабул қилинган Президент Фармони билан адлия органларининг туман (шаҳар) бўлимлари ташкил этилган.

2019-2020 йилларда адлия бўлимлари томонидан фуқаролар ва тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсадида судларга 20 мингдан ортиқ даъво аризалари киритилган.

Батафсил инфографикада

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Mutaxassis_sharhi

Куни кеча “Деҳқон хўжалиги тўғрисида” янги Қонун қабул қилинди. Қонун 6 боб, 39 та моддадан иборат бўлиб, унинг асосий мақсади деҳқон хўжалигини ташкил этиш ва юритиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш.

Деҳқон хўжаликларини тартибга солиш ва уларнинг фаолиятини яхшилаш, тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида деҳқон хўжаликларининг ягона давлат реестри жорий этилди.

Бундан буён деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказганлик, деҳқон хўжаликларини ҳисобга қўйганлик ёки давлат рўйхатидан ўтказганлик ҳамда Деҳқон хўжаликларининг ягона давлат реестридан кўчирмалар берганлик учун давлат божи ундирилмайдиган бўлди.

Қонунга кўра, деҳқон хўжалиги ўз ихтисослашуви, шу жумладан қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари ва ҳажмларини, уларни етиштириш ҳамда агротехник тадбирларни ўтказиш усулларини мустақил равишда белгилайди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

13 апрель куни адлия вазири Р. Давлетов ҳамда Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси О. Бекар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Туркия Элчиси О. Бекар икки мамлакат адлия органларидаги ўзаро ўхшашликларни алоҳида таъкидлаб, ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликда ишлаш бўйича вазирликка кўмакдош бўлишга тайёрлигини билдирди ҳамда тажриба алмашиш учун ходимлар алмашинувини йўлга қўйишни таклиф қилди.

Адлия вазири таклифни қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Туркия Республикаси Адлия вазирлиги ўртасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандумидаги қоидаларни ҳамкорликда амалга оширишга тайёрлигини айтди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari