ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.86K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
Ҳудудларда «Адлия сайиллари» бўлиб ўтмоқда

Батафсил 👉 http://hudud24.uz/?p=26869

Каналга уланиш👇
https://t.me/hudud24official

______________________________
#Маҳаллий
​#Mutaxassis_sharhi

Ишончнома – бу битим!

Хабарингиз бор, 2019 йил декабрдаги Президент Қарори билан давлат идоралари томонидан фуқаролар ва тадбиркорлардан 30 га якин ҳужжатнинг талаб қилиниши бекор қилинган эди. Бу ислоҳот амалиётда кўп учраётган бюрократик тўсиқларни бартараф этди.

Бу каби ислоҳотларнинг узвий давоми сифатида куни кеча Президентнинг яна бир ҳужжати қабул қилинди. Президент ҳужжати билан давлат органлари томонидан фуқаро ва тадбиркорлардан яна 20 га яқин ҳужжатларни ҳам талаб қилиш бекор қилинди.

Бунинг заминида замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ахборот ва маълумотларни рақамлаштириб базалар яратиш билан боғлиқ жараёнлар турипти. Яъни бир давлат органи бошқа давлат органида мавжуд маълумотларни фуқаро ва тадбиркорларни овора қилмасдан ўзи мустақил равишда маълумотлар базасига уланиб олиши бу ҳам мантиқий ҳам замон талабидан келиб чиқадиган ечимдир.

Янгича тизимининг жорий этилиши фуқаро, тадбиркор ва давлат органлари ўртасидаги давлат хизматларини кўрсатишда бюрократизм, қоғозбозлик, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, эскирган, замон талабларига мос келмайдиган талаблардан бутунлай воз кечишга олиб келади ва энг қимматли бойлик – вактни тежаш имкониятини берди!

Шу ўринда, бир масалани алоҳида ёритиш керак деб ҳисоблаймиз. Чунки, амалиётда бу масала турли тушунмовчиликларни келтириб чиқармоқда. Бу масала – “давлат идоралари томонидан фуқаро ва тадбиркорлардан ишончнома талаб қилиш” масаласи.

Бинобарин, давлат идоралари давлат хизматларини кўрсатишда қонунчиликда назарда тутилган ҳолатларда ишончнома талаб қилишади.

Бу талаб қонунийдир! Чунки, ишончнома – бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.

Бошқача айтганда ишончнома бу бир томонлама битим (ҳаракат) ҳисобланади ва уни талаб қилиш юқоридаги Президент ҳужжатлари билан бекор қилинмаган. Шунинг учун, қонунчиликка мувофиқ сўралган жойга ишончнома тақдим этилиши лозимдир.

Моҳинур РАҲИМОВА,
Адлия вазирлиги масъул ходими

@adliyangiliklari
​#Adliya_xabari

Давлат органлари ва ташкилотларида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни ўз вақтида ҳамда сифатли ижро этилишини таъминлаш юзасидан яна бир учрашув ташкил этилди

Жорий йил 30 март куни Адлия вазирлиги томонидан Энергетика вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонун ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш бўйича амалий учрашув ташкил этилди.

Амалий руҳда ўтган учрашувда, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилишнинг мутлақо янги тизими жорий этилганлиги, эндиликда адлия вазири ўринбосарлари ўзларига бириктирилган давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишини таъминлашга ҳуқуқий-услубий кўмаклашиб боришлари таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг аниқ амалий натижаларига эришилиши таъминланмасдан, юзаки бажарилишига йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрилиши ва уларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли ижро этилиши устидан таъсирчан мониторингни таъминлашлари лозимлиги вазирлик масъул ходимларига тушунтирилди.

Шунингдек, Энергетика вазирлигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишга доир фаолияти таҳлил қилиниб, эътибор қаратилиши зарур бўлган масалалар ҳақида фикр алмашилди.

Хусусан, 2019 йилда 14 та, 2020 йилда 45 та, 2021 йилнинг ўтган даврида 15 та лойиҳалар белгиланган талабларга мувофиқ тақдим этилмаганлиги боис ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қайтарилганлиги ушбу масалага жиддий эътибор қаратишни тақозо этиши таъкидланди.

Шу билан бирга, Энергетика вазирлиги томонидан “Ijro.gov.uz” тизими орқали келиб тушган 209 та Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларидаги 900 дан ортиқ топшириқларнинг ижро этилганлик ҳолати, муаммо ва камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди.

Амалий учрашув якунида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижросини ташкил этиш ва назоратини олиб боришни янада яхшилашга қаратилган таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
Forwarded from Namangan | Kun.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда адлия сайли ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Наманган вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан ҳар йили “Адлия сайли” тадбирларини ўтказиш яхши анъанага айланган.

Наманган шаҳрида ўтказилаётган бугунги адлия сайлида мактабгача таълим тизимидан бошлаб, аҳолининг барча қатламларига ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни сингдириш ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари фаолиятининг уч йиллигини кенг нишонлаш кўзланган.

Бундан ташқари, фуқароларга сайёр тартибда 10 дан зиёд нотариал ҳаракатларни бажарилиб, 20 га яқин давлат хизматлари кўрсатилди.100 га яқин фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш берилди.

⬇️ Наманган хабарлари
👉 @KunuzNamanganviloyati
#ФҲДЁ_Хизматлар

ФҲДЁ бўлимларида кўрсатилган давлат хизматлари учун ундирилиши белгиланган тўловлар миқдоридан хабардормисиз?

Инфографикалар ёрдамида бу ҳақида маълумотга эга бўлинг!

Ҳурматли фуқаролар!

Агар Сиз ФҲДЁ органларида ортиқча пул маблағларини талаб қилиш ҳолатларига дуч келсангиз, Давлат хизматлари агентлигининг 1148 ишонч телефонига, Адлия вазирлигининг @anticorbot Telegram-каналига хабар беришингизни сўраймиз.

🔗Алоқада қолинг:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Биласизми

1 апрелдан нималар ўзгарди?

🔸Ветеринар-шифокорлар
учун шифокорларга тенглаштирилган даражада ойлик маошлар тўланади. ➖ БАТАФСИЛ

🔸Олис ва чекка ҳудудлардаги почта алоқаси объектларида давлат хизматлари аутсорсинг асосида ташкил этилади. ➖ БАТАФСИЛ

🔸Интеллектуал мулк соҳасида тезкор экспертиза тартиби жорий этилади. ➖ БАТАФСИЛ

🔸Автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи тадбиркорлар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар ўтказиши мумкин. ➖ БАТАФСИЛ

🔸Маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг ярми қоплаб берилади. ➖ БАТАФСИЛ

🔸Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси аъзоларига ўзлари томонидан импорт қилинган қўй бош сонининг 50 фоизидан ошмаган қисмини экспорт қилишга рухсат этилади. ➖ БАТАФСИЛ

🔸Заргарлик буюмларини электрон тижорат орқали сотишга рухсат берилади. ➖ БАТАФСИЛ

🔸Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳуқуқи берилади. ➖ БАТАФСИЛ

🔸Давлат органларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш мажбурий тартибда келишилади. ➖ БАТАФСИЛ

🔸2021 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 январга қадар муддатга ҳисобот даври якунлари бўйича электротехника маҳсулотларини сотишдан тушган тушуми миқдори умумий тушумининг 80 фоизидан кам бўлмаган электротехника тармоғи корхоналарига фойда солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича ставкаларни 50 фоизга камайтириш тарзида солиқ имтиёзлари берилади. ➖ БАТАФСИЛ

🔸Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузганлик учун жавобгарлик амалга киритилади. ➖ БАТАФСИЛ

🔸Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилинади. ➖ БАТАФСИЛ

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Мактабгача таълим вазирлиги билан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижросини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилди

Мактабгача таълим вазирлиги томонидан “Ijro.gov.uz” тизими орқали келиб тушган 182 та президент ҳужжатларидаги қарийб 700 га яқин топшириқларнинг ижро этилганлик ҳолати, муаммо ва камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди.

Амалий учрашув якунида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижросини ташкил этиш ва назоратини олиб боришни янада яхшилашга қаратилган таклиф ва тавсиялар билдирилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Сурхондарё вилоятининг Деҳиболо қишлоғида янги масжид очилди

Жорий йилнинг 31 март куни Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Бойсун туманидаги “Абу Ҳанифа” жомеъ масжиди давлат рўйхатидан ўтказилди.

Масжид туман марказидан 60 километр узоқликдаги Деҳиболо қишлоғи – тоғли ҳудудда жойлашган бўлиб, 400 намозхонга мўлжалланган. Ушбу масжид 150 йиллик тарихга эга. Масжид қишлоқ фаоллари ҳамда уста Тошмуҳаммад томонидан тўлиқ қайта таъмирланиб фойдаланишга тайёр ҳолатга келтирилган.

Маълумот ўрнида, бугунги кун ҳолатида Сурхондарё вилоятида жами 122 та диний ташкилотлар рўйхатга олинган бўлиб, шуларнинг 119 таси жомеъ масжиди, 2 таси черков ва 1 таси Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакиллигидир.

@adliyangiliklari
Davlat xizmatlarini ko’rsatish sifati qanday?🤔

Adliya vazirligi bilan o'tkazilayotgan U-Report so'rovida ishtirok eting va fikringizni bildiring!
Sizning fikringiz muhim!

So'rov natijalari murojaatlar va davlat xizmatlarini ko'rsatuvchi davlat idoralari faoliyatini takomillashtirish uchun ishlatiladi.

👉 So'rovda ishtirok etish uchun @UReportUzbBot
_____________________________
Каково качество предоставления госуслуг?🤔

Прими участие в опросе Ю-Репорт, проводимого вместе с Министерством юстиции и поделись своим мнением! Твоё мнение важно!

Результаты опроса будут использованы для улучшения работы госорганов, которые предоставляют услуги и работают с обращениями граждан.

Вырази своё мнение здесь 👉 @UReportUzbBot
​#Adliya_xabari

Ахборот олиш, қайта ишлаш ва тарқатишда журналистларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Айни шу мавзуда 31 мартдан 2 апрелгача фарғоналик бир гуруҳ журналист ва блогерлар, маҳаллий ҳокимликлар, давлат идораларининг вилоятдаги бўлинмалари матбуот хизмати ходимлари учун махсус ўқув курслари ташкил этилмоқда.

Курслар Адлия вазирлиги, АОКА, вазирлик ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази (ЮМОМ) томонидан ҳамкорликда ўтказилмоқда. Курсларда ЮМОМнинг ўз соҳасининг устаси бўлган профессор-ўқитувчилари, ҳуқуқшунос экспертлари тренерлик қилмоқда. Ушбу курслар орқали иштирокчиларнинг малакаси ва мазкур соҳадаги ҳуқуқий кўникмаларини ошириш мақсад қилинган.

Дастлабки кундаги мулоқотда асосан шахсга доир маълумотлардан фойдаланиш ва уни тарқатиш, давлат органларига мурожаат этишнинг тартиблари ва муддатлари, вилоятдаги мавжуд ташкилотлар, маҳаллий ҳокимликлардан ахборот олиш, у ердаги матбуот хизматларининг жамоатчилик билан алоқалари ҳамда ОАВ вакиллари билан ишлаш, нотўғри ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик каби долзарб масалалар муҳокама этилди.

Фарғонадан старт олган мазкур махсус малака ошириш курслари республика бўйлаб бўлиб ўтади. Тренингда иштирок этиш истагида бўлган журналист, блогерлар аввалдан мурожаат этган ҳолда бемалол қатнашиши мумкин. Курслар сўнггида иштирокчиларга малака ошириш курсларини муваффақиятли тугатгани учун сертификат берилади.

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
Ҳудудларнинг Бизнес рейтинги аниқланди

🔎 Ҳукумат қарори билан Адлия вазирлигига жойларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини аниқлаш вазифаси юклатилган.

🌐 Шунга кўра ҳудудларнинг Бизнес рейтинги b-indicator.uz сайтида эълон қилиниб келинмоқда.

📊 2020 йил якунлари бўйича ҳам 14 та вилоят ҳамда 203 та туман (шаҳар)ларнинг Бизнес рейтинги эълон қилинди.

📂 Рейтинг 30 та индикатор бўйича шакллантирилди.

📝 Рейтинг шакллантиришда 15 та ваколатли органлар томонидан киритилган 4 мингга яқин статистик маълумотлар ҳамда 25 мингдан ортиқ тадбиркорлардан сўров йўли билан олинган 475 мингга яқин ахборотлар таҳлил қилинди.

➡️ Баҳолаш якунларига кўра, Тошкент шаҳри 1-ўринни, Сурхондарё вилояти – охирги ўринни эгаллади.

➡️ Туман (шаҳар)лар ичида Бектемир тумани 1-ўринни, Бахмал тумани – охирги ўринни эгаллади.

☑️ Ҳудудларнинг Бизнес рейтинги билан батафсил танишиш учун b-indicator.uz сайтига ўтинг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​Адлия вазирлигида “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди

Маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва мониторингини юритиш бошқармаси бошлиғи Азизов Бунёд Мавлонович 2021 йилнинг март ойи учун вазирлик томонидан “ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

У ўз иш фаолиятини 2009 йилда Жиззах вилояти адлия бошқармасининг статистика бўйича бош маслаҳатчиси вазифасини бажарувчиси лавозимидан бошлаган ҳамда 2015 йилга қадар Жиззах вилояти адлия бошқармасида, 2015-2020 йилларда Адлия вазирлиги марказий аппаратида турли масъул лавозимларда ишлаган.

2020 йилдан бошлаб Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва мониторингини юритиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

Б. Азизов маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, давлат органлари томонидан маъмурий тартиб-таомилларга риоя этилиши устидан доимий мониторингни амалга ошириш, маъмурий тартиб-таомиллар қонунчилиги нормаларини тизимлаштириш ҳамда энг яхши хорижий амалиётларга уйғунлаштириш фаолиятида самарали фаолият юритмоқда.

Вазирлик жамоаси Бунёд Мавлонович Азизовни ушбу эътироф билан табриклайди. Келгусидаги ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилайди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
Сизнинг вилоятингиз Бизнес рейтингида нечинчи ўринда?!

2020 йил бизнес рейтингида 14 та ҳудудлар ичида 1-ўринда Тошкент шаҳри бўлса, охирги 14-ўринни Сурхондарё вилояти эгаллади.

Бундан ташқари, туман даражасида баҳолаш 10 та йўналиш бўйича амалга оширилди. Туман (шаҳар)лар орасида энг яхши кўрсаткич Бектемир туманида (Тошкент ш.) қайд этилган бўлса, энг паст кўрсаткич Бахмал туманида (Жиззах в.) эканлиги аниқланди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Эълон

Бугун, 2 апрель куни брифинг режалаштирилган

〰️〰️〰️
● Мавзу: Ҳафта давомида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Зафар Раҳмонов, Адлия вазирлиги масъул ходими

@adliyangiliklari