#Сўраган_эдингиз
❓ Ассалому алайкум. Карантин даврида юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга зид бўлган ёлғон маълумот тарқатганлик учун қонунчиликда жавобгарлик чоралари мавжудми. Шу бўйича маълумот берсангиз.
— Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланган.
Унга кўра карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш - БҲМнинг 200 бараваригача (49 млн сўм) миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Мазкур маълумотларни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки оммавий ахборот воситалари, шунингдек Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатиш — БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача (49 млн сўмдан 98 млн сўмчага) миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
@adliyangiliklari

❓Aссалому алайкум. Меҳнат шароити ноқулай ишларнинг рўйхати қандай шакиллантирилади ва ушбу шароитда ишлаётган ходимлар қандай маҳсулотлар билан таъминланиши лозим?
— Меҳнат шароити ноқулай ишларнинг ишларнинг рўйхати, бериладиган нарсаларнинг нормалари, таъминот тартиби ва шартлари жамоа келишувларида, жамоа шартномаларида, агар улар тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб белгиланади.
Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича:
▪️сут (шунга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари);
▪️даволаш-профилактика озиқ-овқати;
▪️газли шўр сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун);
▪️махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланадилар.

❓Aссалому алайкум. Фуқароларга квартира ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ва еконструкция қилиш учун ипотека кредитлари ажратилиши бўйича янги тартиб жорий қилиниши ҳақида ўқидим. Ушбу тартиб айнан қайси ҳудудларда жорий этилади.
— 2021 йил 11 март куни “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, жисмоний шахсларга якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредитларни ажратиш тартиби барча ҳудудларда жорий этилди (илгари Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жорий этилган эди).
Бунда:
▪️кредитлар Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятда 500 та, жами 6 500 та якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) учун ажратилади;
▪️кредитлар ипотека кредитининг энг кўп миқдорларидан ошмайдиган ва дастлабки бадали якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) ишлари қийматининг
15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, 6 ойлик имтиёзли давр билан 20 йил (йигирманчи йилни ҳам қўшган ҳолда) муддатга ажратилади;
▪️даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларга якка тартибдаги уй-жойларга ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки 5 йил мобайнида фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктдан ошган қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилади;
▪️субсидиялар қурилган (реконструкция қилинган) якка тартибдаги уй-жойнинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади.

Жамоат жойларидаги ҳуқуқлар ва чегаралар
2021 йил 17 март куни Адлия вазирлиги масъул ҳодимлари иштирокида “Жамоат жойларидаги ҳуқуқлар ва чегаралар” мавзусида “On-line” мулоқот ўтказилди.
Мулоқот вазирликнинг Facebook даги “Адлия билан мулоқот” гуруҳи ва You Tube даги “Adliya vazirligi Ministry of Justice” канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.
Мулоқотда фуқароларнинг жамоат жойларидан фойдаланишга оид ҳуқуқ ва мажбуриятлар борасида @adliyaga_savolbot манзилига юборилган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.
Жумладан:
▫️ жамоат жойи деганда қаерлар тушунилади;
▫️ жамоат жойларида нималар мумкин, нималар мумкин эмас;
▫️ жамоат жойида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилганлик бўйича жавобгарлик;
▫️ кўп қаватли уйларнинг том қисми ҳам жамоат жойи ҳисобланадими ёки йўқ;
▫️ ҳозирги кунда кўпчилик фойдаланаётган ижтимоий тармоқлар ҳам жамоат жойи деб қабул қилиш мумкинми;
▫️ жамоат транспортида фуқароларнинг баланд овозда телефон орқали гаплашиш мумкинми;
▫️ шахсий ҳудуд деганда нимани тушуниш керак ва бошқа саволлар.
Шу билан бирга, мутахассислар томонидан фуқароларнинг мавзу доирасидан ташқари бўлган саволларига ҳам ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

❓Ассалому алайкум. Менинг оилавий шароитим сабабли бу йил ўқиш жойимдан академик таътил олмоқчиман. Умуман олгандан қонунчиликда академик таътил бериш тартиби қандай? Академик таътил олган вақтда талабага стипендия бериладими?
— Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон ОТМ талабаларига академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:
▪️ҳарбий хизматни ўташ учун;
▪️саломатлигини тиклаш учун;
▪️ҳомиладорлик ва туғиш учун;
▪️болаларни парвариш қилиш учун.
Академик таътил ўқув йилининг ҳар қандай қисмида, қуйидаги муддатларга берилади:
▪️ҳарбий хизматни ўташ учун – ҳарбий хизматни ўташ муддатига;
▪️саломатлигини тиклаш учун – 12 ой муддатга;
▪️ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш учун
▪️ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш таътиллари муддатига.
Талабаларга ўқиш давомида 2 марта, (тиббиёт таълим муассасалари талабаларига 3 мартагача) академик таътил берилиши мумкин.
1-курс талабаларига академик таътил фақат уларнинг касаллиги туфайли берилади.
Академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.

#Проект_юстиции
Разработанный Министерством юстиции проект закона «О внесении дополнений в Кодекс Республики Узбекистан об административной ответственности» размещен для общественного обсуждения на Портале обсуждения проектов нормативно-правовых актов.
Проектом устанавливается ответственность за незаконное вмешательство в деятельность негосударственных некоммерческих организаций.
Согласно проекту, должностные лица, совершившие правонарушение, могут быть привлечены к ответственности в форме штрафа в размере от 7 до 10 размеров базовой расчетной величины (от 1,7 миллиона до 2,4 миллиона сумов), а в случае повторного правонарушения — до 15 размеров БРВ (до 3,6 миллиона сумов).
👉Подробнее

#Adliya_loyiha
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.
Лойиҳа билан нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик ўрнатилмоқда.
Унга кўра, ҳуқуқбузарлик содир этган мансабдор шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 бараваридан 10 бараваригача (1,7 млн сўмдан 2,4 млн сўмгача), агар такроран содир этилса, 15 бараваргача (3,6 млн сўмгача) миқдорда жарима солиниши мумкин бўлади.
👉Батафсил

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қабул қилинаётган қонун ҳужжатларидан фуқароларнинг хабардорлик даражасини аниқлаш бўйича Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан ўтказиладиган online-аноним сўровномада қатнашинг.
👉Батафсил: https://bit.ly/2ZRKdbV
@adliyangiliklari
👉Батафсил: https://bit.ly/2ZRKdbV
@adliyangiliklari
#Сўраган_эдингиз
❓Ассалом алайкум. Мен II гуруҳ ногирониман. Шахсий машинам бор. Эшитим бўйича қонунчиликда айрим тоифадаги шахсларга машина бензини учун компенсация берилар экан. Шуни олиш учун қайерга мурожаат қилишим керак ва қанақа ҳужжатлар талаб этилади.
— Амалдаги Қонунчиликка кўра, бир қатор шахсларга автомобиль бензини сотиб олишга харажатларнинг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси тўланади. 2019 йил 15 августдан компенсация миқдори 75 000 сўмни ташкил этади.
Қуйидаги шахслар компенсация олиш ҳуқуқига эга:
▪️уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
▪️уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
▪️меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлари;
▪️I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.
Компенсацияни тайинлаш учун пенсиялар ва нафақаларни тайинлайдиган органларга мурожаат қилиш ва қуйидаги ҳужжатлар тақдим этиш керак бўлади:
▪️ариза;
▪️паспорт нусхаси;
▪️имтиёзга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари (уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар учун);
▪️тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг маълумотномалари нусхалари (меҳнатда майиб бўлиш, касб касаллиги туфайли ногиронлар ва болаликдан ногиронлар учун);
▪️автомототранспортнинг техник паспорти нусхаси;
▪️ҳайдовчилик гувоҳномаси нусхаси ёки Иккинчи жаҳон уруши ногирони билан доимий бирга яшайдиган ва у билан бир турар жой майдонида рўйхатдан ўтган оила аъзосининг ҳайдовчилик гувоҳномаси, паспорти нусхалари ва у томонидан автомототранспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқига ишончнома.

Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
#Бу_қизиқ
2020 йилда 47 нафар ўғил болага Наврўз, 115 нафар қиз болага Наврўза исми берилган.
❗️Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасида яшовчи шахслар, ўз миллатидан қатъи назар, ўз исмини, ота исми ва фамилиясини миллий-тарихий анъаналарга мувофиқ ёзиш ҳуқуқига эгадирлар.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda

#Adliya_xabari
Жорий йилнинг 16 март куни хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича навбатдаги малака имтиҳони ўтказилди.
Малака имтиҳони натижасига кўра 12 нафар талабгор малака имтиҳонини муваффақиятли топширган деб топилди.

Республикамизда яна янги масжид рўйхатдан ўтказилди
Маълумки, бундан икки йил олдин Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи чоғида “Афсоналар водийси” маданият ва истироҳат боғининг бош режаси тасдиқланган эди.
Бош режага асосан боғга ташриф буюрувчи маҳаллий аҳоли ҳамда хорижий делегация вакиллари ва туристлар учун қулайликлар яратиш мақсадида “Юсуфхон ўғли Қосимхон” номли жомеъ масжиди биноси қуриб битказилди.
Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 18 мартида “Юсуфхон ўғли Қосимхон” жомеъ масжиди давлат рўйхатидан ўтказилиб, республикамиздаги масжидлар сони 2086 тага етди.
Масжид Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” маданият
ва истироҳат боғи ҳудудида, Юқори Ғирвон МФЙ, Ғалаба кўчаси, 243-уйда жойлашган.
Мазкур масжид замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида қуриб битказилган бўлиб, унда ташриф буюрувчилар учун барча қулайликлар мавжуд. Жумладан, масжид бир вақтнинг ўзида 4 500 нафар намозхонга хизмат кўрсатишга мўлжалланган бўлиб, замонавий автотураргоҳга эга.
Шунингдек, масжидда имконияти чекланган шахслар учун махсус сурдотаржимон хизмати ҳам йўлга қўйилиши назарда тутилган.

Фармон лойиҳасида, хусусан, қуйидаги муҳим масалалар акс эттирилмоқда:
▫️ қурилиш соҳасидаги тизимли камчиликларга йўл қўйиб келаётган тадбиркорлик субъектларининг очиқ реестри юритилади;
▫️ қурилиш соҳасидаги мутахассисларни бепул сертификатлаш йўлга қўйилади;
▫️ Қурилиш вазирлиги ноқонуний қурилишларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича тизимли чораларни кўради;
▫️ Қурилиш вазирлигига тадбиркорлик субъектларини қурилиш соҳасини назорат қилиш бўйича аккредитациядан ўтказиш ҳуқуқи берилади;
▫️ кўп қаватли уйларни қуришда ушбу ҳудудда мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг сиғими мажбурий инобатга олинади;
▫️ ЮНЕСКОнинг умумжахон мероси рўйхатига киритилган шаҳарларнинг тарихий ҳамда муҳофаза (буфер) ҳудудларида жойлашган объектларнинг аниқ рўйхати шакллантирилади ва бошқалар.

Шу кунларда юртимизда Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланмоқда.
Бугун, 19 март куни мазкур айём муносабати билан Адлия вазирлигида ҳам байрам тадбирлари бўлиб ўтди.
Байрам тадбири арафасида вазирлик ходимлари учун сумалак сайли ҳамда байрам дастурхони ташкил этилди.
Унда марказий аппарат, адлия органлари ва муассасаларидан вакиллар ҳамда адлия фахрийлари қатнашди.
Шунингдек, баҳор аёми арафасида бир гуруҳ Адлия вазирлиги ходимлари қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллашни мустаҳкамлаш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш ва аҳолига юқори малакали юридик хизматларни кўрсатиш доирасидаги юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаёганива самарали меҳнат фаолияти учун тақдирландилар.
Адлия вазирлиги барча ҳамюртларимизни Наврўз айёми билан самимий қутлайди.
Барчангизнинг хонадонингизга файзу барака, сиҳат-саломатлик тилаб,иш фаолиятингизда ривож ва муваффақият ҳамиша ҳамроҳ бўлсин!
Наврўзи олам муборак!

#Эълон
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш бўйича идоралараро комиссия ҳузурида ташкил этилган Лойиҳа офисига қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассисларни ишга таклиф этилади:
1. Техник регламентларни тизимлаштириш;
2. Стандартларни тизимлаштириш;
3. Санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария қоидалари ва нормаларини тизимлаштириш;
4. Шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидаларини тизимлаштириш;
5. Экологик нормалар ва қоидаларни тизимлаштириш;
6. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг техник ҳужжатларини тизимлаштириш.