ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.86K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги жамоаси орасидан 2021 йилнинг январь ойи учун “ойнинг энг яхши ходими” аниқлади. Унга кўра, Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ривожлантириш бошқармасининг бош маслаҳатчиси Нарзуллаев Абдулло Акбарович “ойнинг энг яхши ходими”, дея топилди.

👉Батафсил
_________________

#Сообщение_юстиции

По итогам января 2021 года в коллективе Министерства юстиции выявлен лучший сотрудник. Им стал главный консультант Управления по развитию гражданско-правовых отношений Абдулло Акбарович Нарзуллаев.

👉Подробнее

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Adliya_xabari

Президент ҳужжатлари ҳаётда ва назоратда: ОАВ ва журналистларнинг вазифалари

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан “Президент ҳужжатлари ҳаётда ва назоратда: ОАВ ва журналистларнинг вазифалари” мавзусида ZOOM платформасида онлайн-вебинар бўлиб ўтди.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Адлия_хабари

Адлия вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Бахром Тулкинович Кучкаров Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари этиб сайланди.

Б. Кучкаров Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.05.2020 йилдаги ПҚ-4728-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланган эди.

Б. Кучкаров 1972 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, иқтисодчи. 2017 йилда президент маслаҳатчиси биринчи ўринбосари, 2017−2020 йилларда Давлат экология қўмитаси раиси сифатида ишлаган.

Адлия вазирлиги жамоаси Бахром Тулкиновични ушбу шарафли, айни пайтда масъулиятли лавозим билан қутлайди, келгусида ишларида омад тилайди.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Бахром Тулкинович Кучкаров, работавший заместителем министра юстиции, избран заместителем председателям Центральной избирательной комиссии Республики Узбекистан.

Б. Кучкаров был назначен заместителем министра юстиции в соответствии с постановлением Президента Республики Узбекистан от 25.05.2020 года № ПП-4728.

Б. Кучкаров родился в 1972 году в Намангане. Имеет высшее образование. По специальности — юрист и экономист. В 2017 году занимал должность первого заместителя советника Президента, в 2017—2020 годах — председателя Государственного комитета по экологии и охране окружающей среды Республики Узбекистан.

Коллектив Министерства юстиции поздравляет Бахрома Тулкиновича с этой почетной и одновременно ответственной должностью, желает успехов в его дальнейших делах.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
​Aдлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонунни сенаторлар маъқуллади

Бугун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида Aдлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Рэспубликасининг Қонуни муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, “Норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқ, “қонун ҳужжатлари” ва “қонун” каби алоҳида фундаментал тушунчалар миллий қонунчилигимизда йиллар давомида бир хил маънони англатувчи тушунчалар сифатида қўлланиб келинган.

Ушбу Қонуннинг 2000 йилдаги ва амалдаги таҳрирларида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари қонунлар ҳисобланиши белгиланган. Бу эса ушбу тушунчаларнинг ўз маъносига номутаносиб қўлланилиши ва оқибатда, узоқ муддат нотўғри қонунчилик амалиёти шаклланишига олиб келди.

Шу каби муаммоларни бартараф этиш мақсадида қонун ҳужжатларида қуйидаги тушунчаларни умумэьтироф этилган мазмуни ва маъносига кўра баён этиш таклиф этилмоқда:

Қонунчилик – қонун ҳужжатлари ва қонун ости ҳужжатларини ўз ичига олган, маълум бир давлатдаги ҳуқуқий базани ташкил этувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизими;

Қонунчилик ҳужжати – қонунчилик, яъни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизимидаги аниқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат;

Қонун ҳужжати – қонун ости ҳужжатларига нисбатан юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг гуруҳига кирувчи (Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари) қонунчилик ҳужжати.

Шунингдек, ушбу таклифни амалга ошириш:
▫️Ўзбекистон Республикасининг 5 та Конституциявий қонунларига;
Ўзбекистон Республикасининг 17 та кодексига;
▫️Ўзбекистон Республикасининг 278 та қонунларига ўзгартириш киритишни талаб этади.

Қонуннинг кучга кириши натижасида, келгусида қонунчилик амалиёти тўғри йўлга қўйилиб, ушбу тушунчаларни қўллаш юзасидан тушунмовчиликлар ва турли ҳил талқин қилинишларнинг олди олинади.
 
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
​Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди

Алишер Нишанович Каримов Президент қарорига мувофиқ, адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

А.Каримов 1978 йилда Андижон вилояти, Хўжаобод тумани туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Тошкент давлат юридик институти, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У ўз меҳнат фаолиятини 1999 йилда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ҳозирги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги) Юридик бошқармаси етакчи мутахассиси лавозими фаолият юритишдан бошлаган.

А.Каримов турли йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тизимида бош мутахассис, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари ва бошқарма бошлиғи, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси маслаҳатчиси лавозимларида фаолият олиб борган.

Адлия вазирлигидаги фаолиятини 2017 йилда Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлашдан бошлаган.

2019 йилдан ҳозирги вақтга қадар Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Оилали. 4 нафар фарзанди бор.

Адлия вазирлиги жамоаси Алишер Каримовни ушбу тайинлов билан табриклайди ва унинг келгуси ишларида, масъулиятли лавозимида муваффақият тилайди.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2021 йил 8–12 февраль кунлари Ўзбекистонда илк бор “Фаол фуқаролар” умуммиллий фестивали бўлиб ўтади

♻️ 5 кун, 8 та шаҳар, 2 000 мингдан зиёд иштирокчилар.

📌 Форумлар, конференциялар, мунозаралар, тақдимотлар, маҳорат дарслари – оффлайн ва ижтимоий тармоқларда онлайн трансляция қилинадиган 20 га яқин турли форматдаги тадбирлар.

🏢 Фестиваль “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва Адлия вазирлиги ташаббуси билан қатор ҳамкорлар иштирокида ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqaxborot
⚡️Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва натижаларини аҳолига етказиб боришга қаратилган “Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда” мавзусидаги кўрсатувнинг биринчи сонини "Ўзбекистон 24" телеканалида кечки "Ахборот"дан кейин эфирга узатилади.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Тошкент шаҳрида “Президент Мурожаатномаси — Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг янги босқичи” мавзусида халқаро конференция бошланди. Тадбирда Фаол фуқаролар умуммиллий фестивалига ҳам старт берилди.

Фестиваль беш кун мобайнида нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимлик органлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, жами 2 мингдан зиёд иштирокчиларни қамраб олиши кўзда тутилган.

Фестиваль “Юксалиш” умумиллий ҳаракати ташаббуси билан Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси, Қозоғистоннинг фуқаролик жамиятини ривожлантириш ассоциацияси (ARGO) ва қатор ҳамкорлар кўмагида ташкил этилмоқда.

Онлайн трансляция: https://www.youtube.com/watch?v=Sd7yGrzNTLo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Алишер_Навоий_580 #baytchellenj

Бугун 9 февраль — буюк шоир, мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун.

Адлия вазирлиги раҳбарияти ва тизим ходимлари Алишер Навоийнинг адолат ҳақидаги байтларини ёдга олишди.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Адлия вазирлиги огоҳлантиради!

Батафсил
👉 http://hudud24.uz/?p=25544

Каналга уланиш👇
https://t.me/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Барча давлат ташкилотларида ижрони назорат қилиш фақат “Ijro.gov.uz” тизимида амалга оширилади

🏢 Фармонга билан Адлия вазирлиги тизимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилди.

🔁 2021 йил 1 апрелдан республика даражасидаги барча давлат органлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалалари мажбурий тартибда Президент Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси билан келишилади.

🗓 2021 йил 1 майдан барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ижрони назорат қилиш, назорат картотекаларини юритиш ва ҳисоботларни шакллантириш фақат “Ijro.gov.uz” тизимида амалга оширилади, бунда бошқа ҳар қандай назорат дастурлари, ҳисоботлари ва базаларини юритиш амалиёти бекор қилинади.

📌 Қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича йиллик манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишлар дастури Адлия вазирлиги томонидан Ҳисоб палатаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар таклифлари асосида ишлаб чиқилади ва Президент Администрацияси раҳбари томонидан тасдиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Очиқ_адлия

Адлия вазири Русланбек Давлетов жамоатчилик олдида ҳисобот беради

Мақсад — Адлия вазирлиги, адлия органлари ва муассасаларининг 2020 йилдаги фаолияти, истиқболли режалари тўғрисида аҳолини хабардор қилиш, аҳоли ва оммавий ахборот воситалари билан қайта алоқани ўрнатишдир.

Президент қарорлари ва топшириқлари ижроси янги тизими тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.

Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилади ва Интернетда онлайн трансляция қилинади.

Қачон?
15 февраль, соат 11.00 да

Қаерда?
Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 5

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

🔎 Адлия органлари томонидан жойларда ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш билан боғлиқ масалалар ўрганилмоқда.

📲 Агарда Сизни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиб, иш ҳақларингизни ўз вақтида тўлаб бермаслик, таъмагирлик ва бошқа салбий ҳолатларга йўл қўйилаётган ёки ушбу соҳада юзага келаётган муаммолар бўйича таклифларингиз бўлса, Адлия вазирлигининг телеграмдаги @adliyamonitoringbot ботига ёки “1008” ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган, яъни Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги 7-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси (МТМ) мудирасининг иш жойи ноқонуний равишда ўзгартирилгани Адлия вазирлиги томонидан ўрганиб чиқилди.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Адлия вазирлиги томонидан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилган ўрганишлар натижасига кўра, мавжуд спорт иншоотларининг (стадион, спорт зали, бассейн, манеж ва бошқалар) бир кунлик спорт машғулотларини ўтказиш қуввати қарийб 1,5 млн кишини ташкил этиб, умумий аҳолининг сонига нисбатан спорт иншоотлари билан таъминланиш даражаси 4,5%дан ошмайди.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги томонидан яна бир нодавлат-нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилди

Ўзбекистон Иқтисодий ассамблеяси
нинг мақсади мамлакатимизда иқтисодиётни янада ривожлатириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, бизнес муҳитини такомиллиштириш, тадбиркорларнинг хорижий шериклар билан алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун хориж бозорларини мунтазам ўрганаиш ва таҳлиллар олиб боришдан иборат.

@adliyangiliklari