ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.86K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_xabari

Жаҳон банки бош иқтисодчиси ўринбосари Аарт Край бошчилигида ўзбекистонлик мутахассислар учун эксклюзив семинар ўтказилмоқда

👉Батафсил
_____________

👉Читать на русском языке

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_табриги

Қадрли ватан ҳимоячилари!

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этамиз.

Сиз ва оила аъзоларингизни, яқинларингизни бутун халқимиз томонидан кенг нишонланаётган шарафли байрамингиз билан қутлаймиз! Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, олижаноб ва масъулиятли фаолиятингизда улкан ютуқлар тилаймиз.

Адлия вазирлиги жамоаси

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Forwarded from Huquqiy axborot
#Тест

Ҳарбий хизмат ва мудофаага оид 10 савол

🇺🇿 14
январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган тест синовида фаол иштирок этинг.

10 та тест саволига жавоб топинг! Уни ишлаш учун бир неча дақиқа кифоя қилади. Ўз билимингизни синовдан ўтказинг.

Тест саволларини ишлаш учун: http://t.me/QuizBot?start=PyEu7PaX

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

“Huquqiy axborot” энди “TikTok”да!

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, хусусан ёш авлод вакилларининг ҳуқуқий билим ва тушунчаларини ошириш мақсадида TikTok ижтимоий тармоғида ҳам “Huquqiy axborot” саҳифаси ташкил этилди. Сиз tiktok.com/@huquqiyaxborotuz ҳаволаси орқали мамлакатимизда қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар, қонун ва қарорларнинг мазмун-моҳияти, янги тартиб-қоидалар, ҳуқуқий янгиликлар акс этган қизиқарли видеолавҳалар билан танишиб боришингиз мумкин.

Обуна бўлиш манзили: tiktok.com/@huquqiyaxborotuz
​#Адлия_халқ_хизматида

Шу ердаям АДЛИЯМИ?!

Адлияни TikTokдаги аккаунтини очилганини эшитганлар шу саволни беришди

Фараз қилинг, жуда ҳам катта гипермаркетдасиз. Сиз у ердаги ҳамма нарсани сотиб ололмаслигингиз, фақат ўзингизга ёққан буюмнигина харид қилишингиз мумкин.

TikTok ҳам аслида шундай.

Бугун бутун дунё бўйлаб ижтимоий тармоқларни заб этиб, тез оммалашаётган платформалардан бири - TikTok. Уни фойдаланувчилари яхши билишади , У видео контентни онлайн улашишга ихтисослашган. Платформа ўз фойдаланувчиларига қисқа мусиқий видеороликлар ва филтерлар яратиш ҳамда бошқа имкониятларни тақдим этади. Шу жиҳати билан ҳам у ўзига оммани "яшин" тезлигида жалб эта олди.

У кўнгил очар саҳифадек кўрингани билан бугун у ерда турли соҳага оид контентларни ҳам кўриш мумкин.

Афсуски, АХБОРОТ майдони шафқат билмайди...

КИМ нимани ёки НИМА кимни бошқараётгани ҳам сир эмас. Шундай экан ахборотнинг ўзи КЎПЧИЛИКни қидириб топмоқда.

Шу маънода “Huquqiy axborot” ҳам “TikTok”га кириб борди. Буни ҳар хил талқин қилмоқчи бўлаганлару, қилаётганлар ҳам бор, топилди аллақачон ҳам...

Лекин нимага ундан ҳуқуқий ахборотларни тарқатишда фойдаланмаслик керак?!

Бугун бошқа инфоманбалардан ахборотни ўқишга эринаётган учинчи мингйиллик авлодига ўзининг оламидаги платформа орқали ҳуқуқий ахборотни олиш аслида ЗЎР топилма бўлиши мумкин.

Айни шу мақсадни кўзлаган Адлия вазирлиги TikTok ижтимоий тармоғида ҳам “Huquqiy axborot” саҳифасини очди. Ёшлар у ердан - tiktok.com/@huquqiyaxborotuz ҳаволаси орқали ўзига тегишли бўлган ҳуқуқ ва имкониятлар, янги тартиб-қоидалар, ҳуқуқий янгиликларни топиши мумкин. Шу билан бирга УЛАР ўзларининг ҳуқуқий билим ва тушунчаларини ҳам ошириб боради.

"Маънавият полициячи"си бўлиб ижтимоий тармоқларни қўриқлаб ўтиргандан кўра, фойдали контентлар билан уларни тўлдириб ташлаб, озиқлантириш афзалроқ.

Ҳуқуқий ахборотларни TikTok да ҳам БИЗ истаган вақтда эмас, СИЗ хоҳлаган вақтда олишингиз мумкин😉

Обуна бўлиш манзили: tiktok.com/@huquqiyaxborotuz

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Эътироф

“14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан Адлия вазирлигининг Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси бошлиғи Миржалол Давронбекович Аллакулиев Мудофаа вазирлигининг III даражали “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Ушбу кўкрак нишон Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ривожлантиришига хисса қушган фуқароларга тақдим этилади.

Адлия вазирлиги жамоаси
М. Аллакулиевни ушбу мукофот билан муборакбод этади ва келгуси ишларида улкан зафарлар тилайди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Адлия органлари тақдимномаларини бажармаганлар жавобгарликка тортилади

📍http://uza.uz/posts/234655

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
​#Adliya_brifing

❓Ёлғон (фейк) ва нохолис ахборотларни тарқатганлик учун қонунчиликда қандай жазолар белгиланган?

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева бу борада батафсил маълумот берди:

— Ижтимоий тармоқлар орқали ишлаб чиқарувчи ёки рақобатчини обрўсизлантириш ёхуд иқтисодий зарба бериш мақсадида асосланмаган, ёлғон овозли, фото ва видеохабарларни тарқатиш Жиноят кодексининг 192-моддасида белгиланган жавобгарлик билан жазоланади;

Туҳмат, яъни била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмаларни тарқатганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддасида ҳамда Жиноят кодексининг 139-моддасида жавобгарлик белгиланган;

Шунингдек, ёлғон хабар тарқатганлик учун фуқаровий жавобгарлик ҳам мавжуд. Хусусан, Фуқаролик кодексининг 102(1) моддасида шахснинг ор-номуси, шаъни ва қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли маънавий зарар етказилган бўлса, етказувчининг айбидан қатъий назар қопланиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган;

Ёлғон хабарлар тарқалишини олдини олиш ва уни тарқатган шахсларни жавобгарликка тортиш мақсадида 2020 йил 25 декабрь куни қабул қилинган ЎРҚ 658-сон Қонуни билан ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202 (икки) моддасига кўра жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан, ОАВ, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш БҲМнинг 50 (11 млн 150 минг сўм) бараваридан 100 (22 млн 300 минг сўм) бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 244 (олти) моддасига мувофиқ маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳам ушбу хатти-ҳаракатлар такрор содир этилса, БҲМнинг 200 бараваригача (44 млн 600 минг сўм) миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
​#Adliya_brifing

АОКАда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда ёлғон ва нохолис ахборот тарқатишнинг ҳуқуқий оқибатлар ҳақида маълумот берилди.

Таъкидлангадек, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 12 (1) моддаси 2-қисмига мувофиқ веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни жойлаштиришдан аввал унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек, жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда уни дарҳол ўчириб ташлаши шарт.

“Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасида журналистнинг мажбуриятлари белгиланган бўлиб, ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чоғида журналист ўзи тайёрлаётган материалларининг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши шартлиги кўрсатиб ўтилган.

“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасида ОАВдан айрим турдаги хатти-ҳаракатларни содир этишда фойдаланишга йўл қўйилмаслиги белгиланган бўлса, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуннинг 12(1)- моддасида ҳам қандай ахборот турлари Интернетда тарқатилиши мумкин эмаслиги номма-ном санаб ўтилган.

Шу билан бирга ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар ёлғон маълумотларни реклама қилиш ҳолатлари ҳам кўп учрамоқда. “Реклама тўғрисида”ги қонунда нотўғри ва яширин реклама тушунчаларининг мавжудлиги ёлғон рекламага қарши курашиш бўйича норматив асос мавжудлигини англатади. Масалан, ижтимоий тармоқларда бир кунда бойиб кетиш ваъда қилинган, аслида эса реклама муаллифлари ташкил қилган гуруҳ ёки каналга аъзолар ва обуначиларни йиғишни мақсад қилувчи рекламаларни мисол қилиб келтириш мумкин.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_brifing

АОКАда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда ёлғон ва нохолис ахборот тарқатишнинг ҳуқуқий оқибатлар ҳақида маълумот берилди.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Президент Мурожаатномасидаги вазифалар ҳақида Адлия органлари ходимлари учун давра суҳбати ўтказилди

Бугун, 16 январь куни Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халққа йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини, унда назарда тутилган вазифалар бўйича вазирлик марказий аппарати ва ҳудудий адлия органлари ходимлари учун давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида Президент Мурожаатномасида айтиб ўтилган вазифалар бўйича 5 та асосий йўналиш, яъни
▫️давлат ва жамият қурилиш тизимини такомиллаштириш;
▫️суд ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишлари;
▫️иқтисодиётда бозор механизмларини кенг жорий қилиш;
▫️ижтимоий-иқтисодий соҳани ривожлантиришнинг асосий йўналишлари;
▫️диний бағрикенглик ва фаол ташқи сиёсат бўйича маъруза қилинди.

Тадбир охирида вазирлик ходимлари мавзу доирасида ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ @adliyangiliklari