ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.86K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
Forwarded from "Tashkent Law Spring"
“Tashkent Law Spring” I Халқаро юридик форуми қандай ўтган эди:
Халқаро экспертлар фикри
Forwarded from "Tashkent Law Spring"
Как прошел первый форум “Tashkent Law Spring”:
мнения зарубежных экспертов
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маҳаллаларда ДХМлар филиаллари ташкил этилади

“Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони (ПФ–5930-сон, 31.01.2020 й.) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига ўтказилди.

Шу муносабат билан агентликка мазкур тизимни юритиш ва уни Юридик шахсларнинг марказий маълумотлар базаси билан интеграция қилиш ва идоралараро ҳамкорликни бепул таъминлаш бўйича қўшимча вазифалар юклатилди.

Фармон билан 2020 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳрида фақат ЯИДХП ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати тасдиқланди.

Фармонга кўра, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги маҳаллаларда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ДХМлар филиаллари босқичма-босқич ташкил этилади.

Жисмоний ва юридик шахсларга кенг қамровли, шу жумладан мобиль (сайёр) давлат хизматлари кўрсатиш филиалларнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Филиаллар маҳаллаларнинг фуқаролар йиғинлари биноларида бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.

Шунингдек, агентлик тузилмасида Давлат хизматларини рақамлаштириш бошқармаси ташкил этилди.

Фармонга кўра, 2021 йил 1 январдан давлат хизматлари аҳоли гавжум бўлган ва жамоат жойларида ўрнатиладиган инфокиоскалар орқали ўзига ўзи хизмат қилиш тамойили асосида кўрсатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Нотариал палата давлат рўйхатидан ўтказилди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Нотариал палатаси ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланган.

Шунингдек, Нотариал палатанинг таъсис Конференцияси ўтказилиб, унда Нотариал палата раиси сайланган.

Шунга кўра, Нотариал палата белгиланган тартибда Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иқтисодиёт барқарорлигининг асоси - илм
--
Наука - основа устойчивого развития экономики
#Адлия_хабари

⚡️ Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигида давом этмоқда.

Мажлисда адлия органлари ва муассасалари томонидан қонун ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш, юридик таълим, давлат хизматлари, юридик хизматлар соҳаларида 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар, вазирлик зиммасига юклатилган вазифаларнинг амалда таъминланаётганлик даражаси танқидий таҳлил қилинаяпти.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилаётган тадбирда адлия органлари ва муассасаларининг барча даражадаги раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этмоқда.

✅ @adliyangiliklari
#Адлия_хабари

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигида давом этмоқда

Ўтказилаётган мажлисда фуқароларга сифатли давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳам таҳлил қилинди. Ҳудудий адлия бошқармалари, хусусан, ҳисобот давридаги фаолияти бўйича Сирдарё вилоят адлия бошқарма бошлиғининг, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани адлия бўлими бошлиғининг ахборотлари эшитилди. Жойлардаги мавжуд холат бўйича камчиликлар, уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.

✅ @adliyangiliklari
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги: Виртуал адлия тизими яратилади

Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигида ўтказилди.

↪️ Келтирилишича, вазирлик ташаббуси билан 259 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар жумладан 55 та қонун, 67 та Президент ҳужжатлари, 110 та Ҳукумат ҳужжатлари, 27 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилди 2 541 та қонун ҳужжатлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, 2016 йилга нисбатан 1,5 бараварга ортди.

↪️ Ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 1 365 та норматив тусдаги қарор лойиҳалари келиб тушди. 2019 йилда кўрилган чораларга асосан ҳокимликлар томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қабул қилинган 379 та қарорлар бекор қилинди. Бу кўрсатгич 2018 йилга нисбатан 177 тага ёки 47 % га кўп.

↪️ Келиб тушган жами 109 мингдан ортиқ мурожаатларнинг қарийб 87 мингга яқини қонуний ҳал этилди. Мазкур мурожаатларнинг 50 фоизини шикоятлар ташкил қилади. Келиб тушган мурожаатлар сонини 2018 йил билан солиштирганда улар сони 2 бараварга кўпайганини кўрсатмоқда.

↪️ Ҳисобот даврида Адлия бўлимлари томонидан ташкил этилган шахсий ва сайёр қабулларда 46 мингдан ортиқ мурожаат қабул қилиниб, уларнинг 90 фоизи қонуний ҳал этилди.

↪️ Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича 18 мингдан ортиқ тақдимнома, 71 мингга яқин огоҳнома киритилди. Ушбу тақдимномаларнинг 15 мингдан ортиғи бевосита адлия бўлимлари томонидан киритилган.

↪️ 7,5 мингга яқин шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 бараварга, 2016 йилга нисбатан 4 бараварга ортди. 10 мингдан ортиқ шахс интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 511 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди, ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 2,5 бараварга, 2016 йилга нисбатан 2 бараварга ошди.

↪️ Киритилган тақдимномаларга асосан мансабдор шахсларнинг ноқонуний 181 та ҳужжатларнинг ижроси тўхтатилди, 2 минг 800 дан ортиғи бекор қилинди.
Судларга 129 млрд сўмлик 17 мингдан ортиқ даъволар киритилиб, 81 млрд сўмлик 16 мингдан ортиқ даъволар қаноатлантирилди.

Таъкидланишича, одамлар ўзгаришлар самарасини амалда сезиши, ҳуқуқ ва қонунлар ҳалақит эмас, балки ёрдам беришини англаши керак. Қонунийлик барча даражада фуқаролар ҳаёти сифатини ошириш, мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади. Ҳар бир фуқаронинг қонун олдида тенглиги ва жамиятда қонун устуворлиги тамойилларини таъминлаш ислоҳотлар самарадорлигининг кафолатидир.

Шуни ҳисобга олган ҳолда, Адлия вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилинди. Соҳани тизимли ривожлантиришга қаратилган қатор режа ва вазифалар белгиланди.

Хусусан, Адлия вазирлиги – 2030 стратегиясини қабул қилиш, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида адлия органлари ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш, “advice for business” махсус интерактив ҳуқуқий порталини яратиш, Адвокатура институтини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш, нотариат соҳасида қонун ҳужжатларини оптималлаштириш ва тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун қабул қилиш , виртуал адлия тизимини яратиш кабилар шулар жумласидандир
.

Асосийси, адлия органлари ходимлари ўз фаолиятига халол, виждонан, ҳар бир ишга масъулият билан ёндошиб, бундан кейин ҳам "фуқаролар адлия органлари фаолиятидан рози бўлиши керак" деган тамойилга амал қилиш лозимлиги айтилди.

✅ @adliyangiliklari
📌 Жорий йилнинг 3 февраль куни Адлия вазирлиги биносида журналист ва блогерлар учун медиа ивент ташкил этилди. Ушбу интерфаол, очиқ мулоқотда адлия вазири Русланбек Давлетов иштирок этмоқда.

Ивент 2019 йилда амалга оширилган ишлар, келгуси режалар, вазирлик томонидан йўлга қўйилиши кутилаётган янги лойиҳалар тўғрисида ОАВ ва жамоатчиликни хабардор қилиш, медиа ҳамжамият билан яқин мулоқот ўрнатиш мақсадида ўтказилди. Унда “Адлия ҳисобот беради!” китоби иштирокчиларларга тақдим этилди, иштирокчилар эътиборига “Адлия халқ хизматида” махсус ролиги намойиш этилди.

Айни пайтда ОАВ вакиллари ва адлия вазири ўртасида очиқ мулоқот давом этмоқда:
↪️ https://www.facebook.com/adliyamaslahatchisi/videos/823998208427938/
Forwarded from SAFAR
2019 йилда Ўзбекистонда Маҳалла фуқаролар йиғини 40 миллион маълумотномалар берган

Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг айтишича, ўтган йили Ўзбекистонда ўтган йили маҳаллалар 20 хилдан зиёд справка турларидан 40 миллион маълумотномалар берган.

-"Маҳаллалар справка бериши амалиётни тўхтатдик. Ўйлаймизки, бу аҳолига енгиллик беради. Маҳаллалар ўтган йили 40 миллиондан ошиқ маълумотномалар берган. Ваҳоланки улар ўзи берган справкаларига жавоб бермаган"

Шунингдек, вазир Давлетов маҳаллий ижро ҳокимиятлари ваколатларига кирган бир қанча функцияларни алоқадор вазирликларга қайтарилганини эътироф этди.

Айни дамда, Адлия вазири Русланбек Давлетов журналист ва блогерлар билан матбуот анжумани ўтказмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAEyQD8WuzKSWVw5Ppg
Forwarded from Anhor.uz
Русланбек Давлетов: в 2019 году Министерство юстиции признало незаконным 570 решений хокимов (районных, областных, городских), в том числе о незаконных сносах. В 2018 году таких решений было 685.
💪 Сиёсий ваъдаларни бажармагани учун сиёсий жавобгарлик бор, лекин ҳуқуқий жавобгарлик белгиланмайди. Масалан, сайловда ғалаба қозонган партия ваъдаларини бажармаса, сайловчилари томонидан жазоланиши, қайта сайланмаслиги керак — Адлия вазири Русланбек Давлетов

@gazetauz_uzb
#Ochiq_adliya #OAV_bilan_muloqot

Adliya vaziri Ruslanbek Davletov: "Elektron tizimga o'tilishi 1 milliard so'm tejash imkonini berdi. Bizda elektron dasturlar unumdorlikni boshqarish imkonini berdi. Byurokratiya kamaytirildi. Ko'plab funksiyalar Davlat xizmatlari agentligiga berildi. Ko'plab hujjatlarning bekor bo'lishi, notarial harakatlar sonini bir yilda 7 milliontadan 3.9 milliontaga tushishiga olib keldi.

Snos muammosi inson huquqlari sohasiga yomon ta'sir qildi. Snos masalasi qiyinlashadi. Hokim o'zi endi qaror qabul qilaolmaydi, kengash orqali o'tadi. 100 foiz bozor narxini to'lash kerak. Snos hujjatlari huquqiy nazoratdan o'tadi. Bu doim endi qattiq nazorat qilinadi. Snos muammosi jiddiy nazorat ostida"
.

Манба: @allaevuz