ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.86K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Танлов_рейтинги

“Ҳуқуқ билимдонлари” танлови: ким қандай натижа қайд этяпти?

Танловда бугунга қадар 7 498 нафар иштирокчи фаол қатнашиб келмоқда. Танловнинг 14-кунигача иштирокчилар қайд этган натижаларини қуйида кўришингиз мумкин.

💾 Натижалар

Айрим иштирокчилар: “Нима учун менинг натижаларим камайиб қоляпти?” деган саволларни беришмоқда. Танлов шартларига кўра, иштирокчи томонидан қўшилган ва айни дамда фаол бўлган (яъни каналдан чиқиб кетмаган) аъзолар сонигина ҳисобга олинади. Шунинг учун дўстингиз каналдан чиқиб кетмаслиги керак.

Танловнинг 1-босқичи жорий йилнинг 1 декабрига қадар давом этади. Унда иштирок этиш учун @huquqbilimdonibot орқали дўстларингизни “Ҳуқуқий ахборот” каналига аъзо қилинг. Каналга энг кўп одам қўшган 500 иштирокчи 2-босқичга ўтиб, асосий соврин – “SPARK” автомобили учун баҳсни давом эттиради. Шунингдек. Малайзияга 2 кишилик саёҳат, iPhone 11 PRO каби қимматбаҳо совғалар ҳам ғолибларни кутиб турибди.

Шошилинг!

Ҳуқуқни билиш фойдали, ўз билимингиз билан “SPARK” ютиб олинг.

✅
Каналга уланиш: https://t.me/adliyangiliklari
#Сайёр_учрашув
⚡️ Бугун, 19 ноябрь куни Сирдарё вилоятида Адлия вазирлиги раҳбарияти бошчилигида Республика ишчи гуруҳи жойларда тадбиркорлик субъектлари билан очик мулоқот шаклида учрашувлар ўтказади.

Ушбу тадбирлар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги Фармони мазмун ва моҳиятини кенг тушунтирилади.

▶️ «Ёшлар маркази» мажлислар зали
Гулистон, Янгиер, Ширин шаҳарлари, Боёвут, Ховос, Гулистон туманлари тадбиркорлари иштирокида.
🏢 Манзил: Гулистон шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 66.
Вақти: 15:00 дан 18:00 гача.

▶️ Сирдарё туман 12-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби мажлислар зали
Сирдарё, Сайхунобод, Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманлари тадбиркорлари иштирокида.
🏢 Манзил: Сирдарё тумани, Маърифат кўчаси, 22А.
Вақти: 10:00 дан 13:00 гача.

✅ Каналга уланиш: https://t.me/adliyangiliklari
#Сайёр_учрашув #Тадбиркорлар_билан_мулоқот
⚡️ Айни дамда Гулистон шаҳрида адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигида Республика ишчи гуруҳи тадбиркорлик субъектлари билан сайёр учрашув ўтказмоқда.

Ушбу очик мулоқот шаклида ташкиллаштирилган тадбирда Гулистон, Янгиер, Ширин шаҳарлари, Боёвут, Ховос, Гулистон туманлари тадбиркорлари иштирок этмоқда.

✅ Каналга уланиш: https://t.me/adliyangiliklari
#Конференция
📌 Тошкент шаҳрида “БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қоидаларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўрни” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлади.

Ташкилотчилар — Адлия вазирлиги ва БМТ Болалар фондининг (ЮНИСЕФ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси.

✅ Каналга уланиш: https://t.me/adliyangiliklari
________________________
#Конференция
📌 В Ташкенте началась международная научно-практическая конференция «Роль правоохранительных органов Республики Узбекистан в реализации положений Конвенции ООН о правах ребенка».

Организаторы — Министерством юстиции и представительство Детского фонда ООН (ЮНИСЕФ) в Узбекистане.

✅ Подписаться на канал: https://t.me/adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Ҳукумат қарорига асосан яқин қариндошларга тегишли транспорт воситасини ишончномасиз бошқариш тартиби белгиланди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 3 октябрдаги ПФ–5843-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат фуқаролик хизматини ўташда ягона талабларни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган Давлатимиз раҳбарининг “Давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг лойиҳаси https://regulation.gov.uz/ru/document/10255 муҳокама қилинмоқда.
Бизни кузатиб боринг: https://t.me/argos_uz
#Сайёр_учрашув #Тадбиркорлар_билан_мулоқот
Сирдарёда адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигида Республика ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилоятида тадбиркорлик субъектлари билан сайёр учрашувлар ўтказилди.

Тадбиркорларнинг мурожаатлари ўрганилиб, жойида ҳал этилишига кўмаклашилди.

Сайёр қабулда ўз оилавий корхонасига эга бўлган тадбиркор Ҳафиза Раҳимова ҳам иштирок этди.

✅ Каналга уланиш: https://t.me/adliyangiliklari
#Эълон
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қуйидаги нотариус лавозимларига танлов ўтказишни эълон қилади

📌 Ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги санаси 2019 йил 3 декабрь.
Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3114, 04.01.2019 йил) асосан нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танловда иштирок этиш истагини билдирган шахс Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига электрон шаклда, улар қабул қилиб олинганлиги тўғрисида маълум қилган ҳолда тақдим этади.

Батафсил: http://www.minjust.uz/uz/press-center/news/98519/

✅ Каналга уланиш: https://t.me/adliyangiliklari
#ЭЪЛОН
⚡️21 ноябрь куни соат 11:00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини бўйича матбуот анжумани ўтказилади.

Ташкилотчилар: Адлия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази.

📌 Вақти ва жойи: 21 ноябрь куни соат 11:00, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг кичик залида.

Рўйхатдан ўтиш учун:
(0371) 233-39-84 (Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими)

_________________________________

#ОБЪЯВЛЕНИЕ
⚡️21 ноября в 11:00 состоится пресс-конференция, посвященная вопросам исполнения постановления Президента «О мерах по дальнейшему совершенствованию судебно-экспертной деятельности».

Организаторы: Министерство юстиции, Республиканский центр судебной экспертизы имени Х. Сулаймоновой при Министерстве юстиции.

📌 Время и место: 21 ноября в 11:00 в малом зале Агентства информации и массовых коммуникаций.

Для регистрации:
(0371) 233-39-84 (Отдел по связям с общественностью Министерства юстиции)

✅ @adliyangiliklari
#Тайинлов

Адлия вазирининг буйруғи билан Муллажонов Муроджон Мухсинжонович Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Давлат хизматлари марказлари фаолияти устидан назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

М. Муллажонов шу кунга қадар Давлат хизматлари агентлиги Давлат хизматлари марказлари фаолияти устидан назорат қилиш бўлими бош маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Давлат хизматлари агентлиги тизими жамоаси М. Муллажоновни тайинлов билан муборакбод этади.

Келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи

Бола ҳуқуқлари тўғрисида Конвенцияга 30 йил тўлди

🗓 20 ноябрь (1989 йил)

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 44-сессиясида Бола ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция қабул қилинган.

Конвенцияда болаларнинг шахсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари, уларни таъминлаш ва ҳимоялаш принциплари белгиланган.

Ўзбекистон мазкур Конвенцияга Олий Кенгашнинг 1992 йил 9 декабрдаги Қарорига мувофиқ қўшилган.

Конвенция Ўзбекистон учун 1994 йил 29 июлдан кучга кирган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳукумат қарори билан Конвенция қабул қилинганлигининг 30 йиллигини нишонлашга бағишланган Тадбирлар дастури тасдиқланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot