ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
​#Adliya_brifing

Бугун АОКАда бўлиб ўтган Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

📹 Батафсил:
https://youtu.be/R47weCshb_A

@adliyangiliklari
#Адлия_табриги

Азиз юртдошлар!

Барчангизни жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенгликни мустаҳкамловчи қутлуғ байрам – Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз.

Юртимизда тинчлик бардавом бўлсин, хонадонларимиздан тансиҳатлик, хотиржамлик, аҳиллик, файзу барака ҳеч қачон аримасин.

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

@adliyangiliklari
#мурожаат #пандемия

📢📢 АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ ТИЗИМ ХОДИМЛАРИГА МУРОЖААТИ

Сизларни коронавирусга қарши ягона ва самарали усули бўлган вакциналаш жараёнида фаол иштирок этишга чақирамиз!

Вакцина олинг, пандемия занжирини узинг!

@adliyangiliklari
📢 #Диққат_муҳим

2021 йил 23 июль куни соат 14:00да АОКА анжуманлар залида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу: Янги таҳрирдаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни билан жорий этилаётган асосий янгиликлар муҳокамаси

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, адлия вазири ўринбосари ва Бизнес-омбудсман девони мутасаддилари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф этамиз.

Анжуман "UzReport TV" ва "O‘zbekiston 24" телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

@adliyangiliklari
#Mutaxassis_sharhi

Қонун диний қарашларни мажбуран сингдиришни тақиқлайди

Мамлакатимизда диний ташкилотларнинг фаолият юритиши учун норматив-ҳуқуқий база мунтазам равишда такомиллаштирилиб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, янги таҳрирда ишлаб чиқилган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун виждон эркинлиги меъёрларини аниқ кўрсатиб, фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиши ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслигини таъминлайди. Шунингдек, диний қарашларни мажбуран сингдиришни тақиқлайди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
АОКА анжуманлар залида янги таҳрирдаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни билан жорий этилаётган асосий янгиликлар муҳокамасига бағишланган матбуот анжумани давом этмоқда.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Адлия вазирлиги ва Бизнес-омбудсман девони вакиллари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

📹 Онлайн трансляция: https://www.facebook.com/watch/live/?v=423930748762840&ref=search

@adliyangiliklari
Янги таҳрирдаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни билан жорий этилаётган асосий янгиликлар муҳокамасига бағишланган матбуот анжумани

ҚОНУННИНГ АСОСИЙ ҚОИДАЛАРИ
▪️49 та лицензиялар
▪️120 та рухсат бериш ҳужжатлари
▪️33 та хабарномаларнинг якуний рўйхатлари тасдиқланди.

Амалда бўлган лицензиялар ва рухсат бериш ҳужжатлари 30% гача қисқартирилди.

@adliyangiliklari
Янги таҳрирдаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни билан жорий этилаётган асосий янгиликлар муҳокамасига бағишланган матбуот анжумани

Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг ягона тартиби ва ўзига хос хусусиятлари белгиланган:

▪️лицензия ва рухсат бериш ҳужжатини бериш тўғрисидаги мурожаатни кўриб чиқиш;
▪️уларни беришни рад этиш;
▪️қайта расмийлаштириш;
▪️ўзгартириш;
▪️тўхтатиб туриш;
▪️бекор қилиш ва амал қилишини тугатиш.

@adliyangiliklari
#Инфографика

Лицензиялаш тартиби “Лицензия” ахборот тизими орқали амалга оширилади

“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун билан 49 та лицензиялар, 120 та рухсат бериш ҳужжатлари ҳамда 33 та хабарномаларнинг якуний рўйхатлари тасдиқланди.

Қонунга кўра, фаолиятни амалга ошириш ҳаёт ва соғлиққа, атроф-муҳитга зарар, ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларга, жамоат хавфсизлигига зиён етказилишига сабаб бўлиши мумкин бўлса, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари жорий этилади.

Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш ва улар билан боғлиқ бошқа тартиблар барча учун очиқ бўлган “Лицензия” ахборот тизими (махсус электрон тизим) орқали амалга оширилади.

@adliyangiliklari
Лицензиялаш ва рухсат беришнинг ягона тартиби белгиланмоқда

Адлия вазирлиги томонидан янги таҳрирда қабул қилинган “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

👉Батафсил
__________________

Устанавливается единый порядок лицензирования и разрешительных процедур

Министерством юстиции организована пресс-конференция, нацеленная на разъяснение сути и значения принятого в новой редакции Закона Республики Узбекистан «О лицензировании, разрешительных и уведомительных процедурах».

👉Подробнее

@adliyangiliklari
Бугун соат 10:00 да Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу: “Юридик техникумларга қабул масалалари”.

📹 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ОНЛАЙН томоша қилинг.

❓Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.

@adliyangiliklari
​​#Adliya_munosabat

“E-qaror” бўйича Адлия муносабати

Ижтимоий тармоқларда “E-qaror” электрон тизими имкониятлари ва унда эълон қилинган қарорлар бўйича турли фикрлар билдирилмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан Адлия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

E-qaror электрон тизими – бу ҳокимларни қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш ва эълон қилинишини 24/7 режимида ва Интернет тармоғи мавжуд бўлган дунёнинг истаган нуқтасидан фойдаланиш имкониятини берувчи электрон дастур ҳисобланади. Бу дастурда фойдаланишни қачон амалга оширишни ҳар бир лойиҳа тайёрловчи ва имзо қўювчи раҳбар ҳамда ходимлар ўзи ҳал этади.

Шу билан бирга ҳокимликнинг масъул ходимлари томонидан дастур орқали қарор ёки фармойиш лойиҳаси жума куни тайёрланиб ҳокимга имзога киритилган бўлса, қарор лойиҳасини ҳоким якшанба куни иш жойидан ташқари ҳолда (масалан уйда ўтириб) ўзининг планшет ёки бошқа компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда имзолаш имконияти мавжуд. Бундай ҳолатларда ҳеч ким якшанба куни ишга чиқмайди.

Маълумот ўрнида, 2021 йилдаги Давлат дастурининг 15-бандига асосан, Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига
“E-qaror” электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
қарори лойиҳаси 2021 йил 22 июнда 390-сон билан қабул қилинди.

Қарор билан 2021 йил 1 июлдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қарорларни фақатгина “E-qaror” электрон тизими орқали тайёрлаб, қабул қилиш амалиётини йўлга қўйилди ҳамда “E-qaror” электрон тизимини четлаб ўтган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишларини қабул қилишга йўл қўйилмаслиги, бундай ҳужжатлар юридик кучга эга эмас ҳамда у қабул қилинган пайтдан эътиборан ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармаслиги белгиланди.

Ҳозирда республикамизнинг барча маҳаллий давлат ҳокимияти органларида “E-qaror” электрон тизими уланган бўлиб, ушбу тизим орқали ягона маконда 2021 йил 23 июль ҳолатига жами 16 мингдан ортиқ қарор
ва фармойишлар қабул қилиниши таъминланди
.

“E-qaror” электрон тизими орқали ҳоким қарорлари бирорта қоғоз ишлатилмасдан электрон тарзда қабул қилинадиган бўлди. Бир йилда республика бўйича тахминан 600-700 мингга яқин турли мазмундаги ҳоким қарорлари қабул қилинади, бу йилига камида ўртача ҳисобда 5-6 млн қоғоз сарф қилинади деганидир.

“E-qaror” электрон тизимининг ишга туширилиши эса ушбу қоғоз сарфининг олдини олади ҳамда ҳоким қарори, фармойиши ва кенгаш қарорларини ишлаб чиқишда инсон омилини камайишига ва коррупцияни олдини олишга ёрдам беради ҳамда фуқароларимиз томонидан ҳокимликларнинг қабул қилинган ҳужжатлари билан Интернет тармоғида танишиш имконияти яратилади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вакиллари иштирокида матбуот анжумани давом этмоқда.

Мавзу: “Юридик техникумларга қабул масалалари”.

📹 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ОНЛАЙН томоша қилинг: https://www.facebook.com/uzreport.tv/videos/358484272319654

@adliyangiliklari
Forwarded from "YUKSALIŞ" HARAKATI
Ўзбекистонда 2017—2021 йиллар давомида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар янги даврни бошлаб берди. Жадал ўзгаришлар барча соҳаларни, жумладан давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизими, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик, ташқи сиёсатни қамраб олди.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати сўнгги беш йилда мамлакат ҳаётида катта ўзгаришларга сабаб бўлган, энг самарали ташаббус ҳамда ислоҳотларни аниқлаш учун навбатдаги экспертлик сўровини ўтказди (аввалгиси 2019 йилда ўтказилган).

Экспертлик сўрови натижаларига кўра, Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга молик 15 та муҳим ислоҳоти шакллантирилди.

👉Батафсил

@uzbyuksalish