ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.86K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
​Адлия вазирлиги ҳамда Франциянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 19 февраль куни Адлия вазирлиги ҳамда Франциянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси вакиллари ўртасида видеомулоқот шаклида учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида 2019 йил 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан Франция Республикаси Адлия вазирлиги ўртасида имзоланган ҳуқуқий соҳада алмашинув ва ҳамкорлик тўғрисида маъмурий келишувидаги қоидаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.

Вазирликнинг Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи А. Сайдахмедов вазирлик фаолияти ва устувор йўналишлари ҳақида франциялик вакилларни яқиндан таништириб, ҳамкорликда ишлаш учун таклифларни айтиб ўтди.

Франциянинг Ўзбекистондаги Элчихонасининг маданият ва ҳамкорлик бўйича элчи маслаҳатчиси Л. Ориоль ҳамкорликка тайёрлигини ҳамда ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Учрашув дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида бўлиб ўтди.
 
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
Адлия органлари томонидан навбатдаги 3 та янги масжид рўйхатдан ўтказилди

Сурхондарё
вилоят адлия бошқармаси томонидан Сариосиё туманидаги “Абдураҳмон ҳожи ота” жомеъ масжиди давлат рўйхатидан ўтказилди. Мазкур масжид туман марказидан 35 километр узоқликдаги “Нуробод” маҳалласи, “Кенгузар” қишлоғида жойлашган бўлиб, 250 ўринга мўлжалланган.

Шунингдек, Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон туманидаги “Ўқчи” жомеъ масжиди давлат рўйхатидан ўтказилди.

Қорақапоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан навбатдаги “Қарақум ийшан” жомеъ масжиди давлат рўйхатидан ўтказилиб, Қорақапоғистон Республикасидаги масжидлар сони 54 тани ташкил этди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Президент Қарорлари ва топшириқлари ижроси: янги тизим тақдимоти

Бугун, 22 февраль куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Фармонга мувофиқ “Ijro.gov.uz” тизими орқали қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилишнинг мутлақо янги тизими жорий этилади.

Мазкур тизим орқали ижрони назорат қилишга Адлия вазирлиги ҳам жалб этилиб, вазирликка “Ijro.gov.uz” тизимини юритиш ва назоратни олиб бориш бўйича қўшимча вазифалар юклатилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази томонидан йўлга қўйилиши кутилаётган янги лойиҳалар тўғрисида ОAВ ва жамоатчиликни хабардор қилиш, медиа ҳамжамияти билан яқин мулоқот ўрнатиш мақсадида жорий йилнинг 22 февраль куни оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ва медиатур ўтказилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Адлия вазирлигининг таклифлари асосида 2020 йилда 500 га яқин ҳужжатларни бекор қилишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди.

Шунингдек, куни кеча 2000 та Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларини ўз кучини йўқотишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори қабул қилинди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Ҳаётимизнинг барча жабҳалари қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинган. Бугунги кунга келиб, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (lex.uz) да уларнинг сони 35 мингдан ортиқ.

Бир масала юзасидан бир нечта ҳужжатларнинг мавжудлиги фуқаролар ҳаёти ва тадбиркорлар фаолиятида қуйидаги муаммоларни келтириб чиқармоқда.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
⚡️Фуқароларнинг вилоят ҳокимларига мурожаат қилиш имконияти кенгайди

Ҳурматли ватандошлар энди сиз Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларига ижтимоий тармоқлар орқали исталган пайтда мурожаат йўллашингиз мумкин. Кўрсатилган манзилларга жўнатилган мурожаатлар бевосита вилоят ҳокимларининг назоратида бўлади.

Эслатма: Мурожаатда тўлиқ исм-шариф, яшаш манзили ва телефон рақамингизни кўрсатишингизни сўраймиз. Бу мурожаатни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.
📍Мулоқотда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш манзили: https://bit.ly/3tMdaUk

@adliyangiliklari
#Адлия_хабари

Адвокатлар билан очиқ мулоқот ўтказилмоқда

⚡️Айни дамда адлия вазири раҳбарлигида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида адвокатлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда.

Кузатиш учун ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=YwSEfQJh1QI

@adliyangiliklari
2020 йил давомида адвокатлик сўровларига жавоб беришга оид қонун нормаларини бузилиши бўйича 43 нафар мансабдор шахсларга маъмурий жавобгарлик қўлланилган.

Бу кўрсатгич 2019 йилда 26 нафарни ташкил этган.

@adliyangiliklari
#Адлия_онлайн

Ҳуқуқий тарғиботнинг ҳолати бўйича ахборот эшитилмоқда

Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Адлия вазирлигининг 2020 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахбороти дастлабки тарзда эшитилмоқда.

Кузатиб бориш учун ҳавола👇🏻
https://www.youtube.com/watch?v=UnHuOwfCFvQ

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозирда республика бўйича қарийб 4 200 яқин адвокат фаолият юритмоқда. Статистикага назар соладиган бўлсак, ҳар 8 500 нафар фуқарога битта адвокат тўғри келмоқда. Таққослаш учун, Қозоғистонда 3 900 фуқарога битта адвокат тўғри келади.

Бу шуни англатадики, Ўзбекистонда аҳоли сонига нисбатан адвокатлар сони икки бараварга кам.

Агар Германия билан солиштирсак, у ерда ўртача 500 нафар фуқарога 1 адвокат тўғри келади. Бизга қараганда 10 бараварга кўп.

@adliyangiliklari
#OchiqAdliya

Адлия вазири Русланбек Давлетов:

"Ёш нуқтаи назардан қарасак, адвокатларнинг 60 фоизи 50 ёшдан ошган, 40 нафари эса 30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил қилади. Умуман олганда ёшларни ушбу касбга кириб келиш жуда суст даражада қолмоқда.

Шунинг учун биз янги ғояларни илгари сураяпмиз. Стажировка бўйича муддатларни камайтирдик, шунингдек, иш стажи, ўқишни битиргандан сўнг адвокатурага кириб келиш бўйича имкониятларни кенгайтирмоқчимиз.

Шу билан бирга олдимизда турган жуда катта вазифа ушбу касбни жозибадорлигини ошириш ҳисобланади".

@adliyangiliklari