ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.86K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Эслатма

📌 Ҳафта давомида (30 сентябрь – 5 октябрь кунлари) қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари: ⬇️

▫️ Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиб боришга оид чора-тадбирлар тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Президент қарори билан 2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси тасдиқланди. Батафсил.

▫️ Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганининг 30 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ўзбекистон Республикаси аҳолисига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ҳукумат қарори билан Аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган чорва ҳайвонларини суғурта қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Батафсил.

▫️ Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Батафсил.

▫️ Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиалини ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ҳукумат қарори билан Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Батафсил.

▫️ Донни қайта ишлаш корхоналари ва қолипли нон ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Тошкент шаҳридаги давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ҳукумат қарори билан Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари ташкил этилди. Батафсил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_видеоблог

❗️Адлия хабари – ҳуқуқий ахборотларни Сиз истаган вақтда етказишда давом этади. Видеоблогимизнинг бу галги сонида Сизларга нотариат тизимидаги сўнгги янгиликлар ҳақида маълумотлар тақдим этамиз.

✅Каналга уланиш: https://t.me/adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_ижро
Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатлар ва уларнинг ечимлари бўйича Қашқадарёда вазият қандай?

✅Каналга уланиш: https://t.me/adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

Жорий йил 4 октябрь куни «Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори имзоланди.

✅Каналга уланиш: https://t.me/adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сообщение_юстиции

4 октября текущего года подписано постановление Президента Республики Узбекистан «О дополнительных мерах по повышению эффективности общественного контроля за проводимыми реформами в социально-экономической сфере, а также активности граждан в осуществлении демократических преобразований в стране».

✅Подписаться на канал: https://t.me/adliyangiliklari
“Call center”имиз энди янгича ишлайди

Адлия вазирлигининг 1008 “ишонч телефони” орқали мурожаат этмаган фуқаро бўлмаса керак?!

Вазирлик фуқаролардан “ишонч телефони” орқали тушаётган мурожаатларни марказлашган ҳолда қабул қилиш мақсадида ташкил қилинган “Call center”ни ташкил этган эди. Энди бу марказ янгича ёндошувлар асосида ишлайди.

📌 Дастлабки хушхабар
“Call center”га тушаётган мурожаатлар душанба кунидан жума кунигача (жума куни ҳам) (байрам кунларидан ташқари) соат 09.00 дан 18.00 гача узлуксиз қабул қилинади.

📌 Яна бир муҳим қадам
“Call center”га келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида қабул қилиш, фуқароларнинг узоқ навбат кутиб қолишини олдини олиш мақсадида, операторлар сони 10 тага оширилди ва “Call center”га келиб тушаётган чақирувларнинг давомийлиги 10 дақиқадан ошмаслиги белгиланди.

Батафсил: http://www.minjust.uz/uz/press-center/news/98352/

✅Каналга уланиш: https://t.me/adliyangiliklari
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекси лойиҳаси: асосий йўналишлар ва янгиликлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Ушбу ҳужжат лойиҳаси 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 44-банди ижроси доирасида ишлаб чиқилган.

Батафсил: http://www.minjust.uz/uz/press-center/news/98354/

✅Каналга уланиш: https://t.me/adliyangiliklari
Донни қайта ишловчи ва қолипли нон ишлаб чиқарувчилар учун қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар ҳақида

Батафсил:
http://www.minjust.uz/uz/press-center/news/98350/

✅Каналга уланиш: https://t.me/adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

“Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги низом

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Мингбулоқ туманида (Наманган) яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг муаммолари ҳал этилди

Наманган вилоят адлия бошқармаси жорий йилнинг 7-8 октябрь кунлари Мингбулоқ туманида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг ижтимоий тармоқларда тарқалиб, муҳокамага сабаб бўлган муаммолари ўрганиб чиқди.

Eшбу туманда яшаётган фуқаро И.Р.га, унинг шароити инобатга олиниб, ҳомийлик маблағлари асосида 2 хонали турар жойни қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳозирда фуқаро И.Р.га кўп қаватли турар жойлардан вақтинча яшаб туриш учун хонадон ажратиб бериш чоралари кўрилмоқда.

Ўрганиш давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича Мингбулоқ туман адлия бўлими томонидан туман ҳокимлигига жорий йилнинг 8 октябрь куни тақдимнома киритилди.

✅Каналга уланиш: https://t.me/adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_ижро
Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатлар ва уларнинг ечимлари бўйича Хоразм вилоятида вазият қандай?

✅Каналга уланиш: https://t.me/adliyangiliklari
#Топ_35
Министр юстиции и ректор ТГЮУ — в списке 35 прогрессивных управленцев Узбекистана

Министр юстиции Русланбек Давлетов и заместитель министра юстиции – ректор Ташкентского государственного юридического университета Рахим Хакимов вошли в Топ-35 управленцев Узбекистана.

Общенациональное движение «Юксалиш» совместно с экспертами Института социальных и экономических инициатив сформировали Топ-35 управленцев, которые сегодня находятся в центре масштабных преобразований, выполняют важные задачи. В нем представлены прогрессивные руководящие кадры до 40 лет. При составлении списка учитывались их инициативность, продвигаемые идеи и преобразования в сферах деятельности, открытость к изменениям.

✅Подписаться на канал: https://t.me/adliyangiliklari
#Топ_35

Адлия вазири ва ТошДЮУ ректори Ўзбекистоннинг 35 илғор раҳбарлар рўйхатида

Адлия вазири Русланбек Давлетов ва адлия вазири ўринбосари - Тошкент давлат юридик университети ректори Рахим Хакимов Ўзбекистоннинг энг яхши 35 бошқарувчилари қаторига кирди.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти экспертлари билан ҳамкорликда бугунги кунда ислоҳотлар марказида бўлиб, Ўзбекистонда масъулиятли вазифаларни бажараётган ёш бошқарув кадрлар Топ-35талик рўйхатини тузди. Унда 40 ёшгача бўлган, бошқарув лавозимида фаолият юритаётган кадрлар ўрин олган. Рўйхатни шакллантиришда уларнинг ташаббускорлиги, янги ғоя ва таклифларни илгари суриши, ўзгаришларга очиқлиги инобатга олинган.

✅ Каналга уланиш: https://t.me/adliyangiliklari
Бугун «Ўзбекистон-24» телеканалида «Ислоҳотлар самараси» кўрсатувининг тўғридан-тўғри эфири давом этмоқда.

«Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори муҳокамаси давом этмоқда.

✅ Каналга уланиш: https://t.me/adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (856-сон, 09.10.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Апелляция кенгаши интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси билан боғлиқ бўлган апелляцияларни судгача кўриб чиқувчи коллегиал органдир.

Апелляция кенгаши раис, унинг ўринбосари, кенгаш аъзолари ва котибдан иборат таркибда фаолият юритади. Адлия вазири Апелляция кенгаши раиси ҳисобланади.

Кенгаш таркибига Вазирлик ва Агентликнинг малакали ходимлари, мустақил олимлар ва мутахассислар киритилади. Интеллектуал мулк агентлиги – Апелляция кенгашининг ишчи органидир.

Кенгаш мажлислари заруриятга кўра раис томонидан, у бўлмаган тақдирда эса унинг ўринбосари томонидан чақирилади.

Апелляция ёки ариза берган шахс ва иш бўйича томонлар ҳисобланган бошқа шахслар мажлис бўлишидан камида 10 кун олдин мажлис ўтказиладиган жой, сана ва вақт тўғрисида ёзма равишда Агентлик томонидан хабардор қилинади.

Кенгаш апелляция ёки аризаларни кўриб чиқиш натижалари бўйича аризани қаноатлантириш, қисман қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги қарорлардан бирини қабул қилади.

Қарор юзасидан қарор қабул қилинган санадан бошлаб 6 ой мобайнида судга шикоят қилиниши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot