ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.86K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
🔴 #Live

Айни дамда Давлат хизматлари агентлигининг фейсбукдаги расмий саҳифаси орқали

✅ Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини олиш;

✅ Таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини олиш тартибидаги ўзгаришлар юзасидан жонли эфир бўлиб ўтмоқда.

Эфирга уланинг ва ушбу масалага оид Сизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олинг!

📲 Эфирга уланиш:
https://www.facebook.com/davxizmat/videos/338971820662214/
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қабул_2020

⚡️ Адлия вазирлиги юридик техникумларига ҳужжатлар онлайн қабул қилинмоқда

2020/2021 ўқув йили учун юридик техникумларга абитуриентларнинг ҳужжатлари 2020 йил 25 сентябрга қадар (25 сентябрь куни ҳам) Давлат тест маркази веб-сайти орқали онлайн қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​Ўзбекистонда илк бора ўз тизимида коррупцияга қарши курашиш механизмини шакллантира олган давлат органи

Адлия вазирлигида коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими 2019 йилда иш бошланиб 3 фазада амалга оширилди, 2020 йилнинг февраль-апрель ойларида тўлиқ жорий қилинди ва унинг асосий элементлари сифатида қуйидагилар белгиланди:
🔹адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши курашиш тизимининг асосини ташкил этувчи ички ҳужжатлар;
🔹“Юқоридан қуйига муносабат” – Юқори даражада раҳбарлик намунаси;
🔹коррупциявий хавф-хатарни аниқлаш ва баҳолаш;
🔹 коррупцияга қарши курашиш учун масъул шахслар ва бўлинма;
🔹аниқланган коррупциявий хавф-хатарни минималлаштирувчи коррупцияга қарши курашиш чоралар;
🔹 ахборотлаштириш, коммуникация ва маслаҳат бериш;
🔹 мониторинг, назорат ва ҳисоботдорлик;
🔹 ҳуқуқбузарликларга нисбатан муносабат билдириш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
​#Сўраган_эдингиз

Бугун АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) пандемияси бўйича эълон қилинган карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан Адлия вазирлиги фаолиятига оид кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

❓ Ассалом алайкум. Кучмас мулкимга кадастр паспортини олмоқчи эдим. Яқинда кадастр паспортини бериш бўйича янги тартиб жорий этилди деб эшитдим. Бу бўйича қайерга мурожаат қилсам бўлади ва кадастр паспорти нечи кунда тайёр бўлади.

👉 Жорий йилнинг 2 сентябрь куни “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Ариза берувчи кадастр паспортини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.

Кадастр паспортини тайёрлаш кучмас мулкни турар жойга оид қисми бўйича қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
🔹 кўп квартирали уйдаги квартира – 3 иш кунигача;
🔹 якка тартибдаги турар жой – 5 иш кунигача.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
​#Сўраган_эдингиз

Бугун АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) пандемияси бўйича эълон қилинган карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан Адлия вазирлиги фаолиятига оид кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

❓ Ассалом алайкум. Тошкент давлат юридик университетининг бакалавриат босқичини имтиёзли тугатдим. Энди мазкур университетнинг магистратура босқичига кириш учун ҳужжат топширдим. Магистратурага кириш учун бакалавриатни имтиёзли тугатган талабаларга қандай енгиликлар бор?

👉 Жорий йил 27 август куни “Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга кўра “Юриспруденция” таълим йўналиши бўйича бакалавриатни имтиёзли тугатган битирувчилар ТДЮУ магистратурасига тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида, ўқиш қийматининг 50 фоизини тўлаб, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг ТДЮУ, юридик факультетлар, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицейда камида 3 йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини юклаган ҳолда қабул қилинади.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
​#Сўраган_эдингиз

Бугун АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) пандемияси бўйича эълон қилинган карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан Адлия вазирлиги фаолиятига оид кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

❓Aссалом алекум. Кам таминланган 16 ёшгача булган боласи бор оилаларга 500 минг сум миқдорда моддий ёрдам берилишини эшитдим. Мени ҳам бир фарзандим бор. Ҳозирда темир дафтарга киритилганман ва шу бир фарзандим учун бола пули оламан. Қўшимча равишда 500 минг сўмни ҳам олишимиз мумкинми?

👉 “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори кўра, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг сентябрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

🔹 моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”) киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
🔹 боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
🔹 ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга.

Бир марталик моддий ёрдам миқдори ҳар бир 16 ёшга тўлмаган бола учун 500 минг сўм этиб белгиланди.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
​#Сўраган_эдингиз

Бугун АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) пандемияси бўйича эълон қилинган карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан Адлия вазирлиги фаолиятига оид кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

❓ Ассалом алайкум. Мен дадам билан бирга яшайман. Онам ҳаётдан кўз юмган. Яқинда дадамни мазали бўлмай тушакка ётиб қолдилар. Уларни парвариш қилишимга тўғри келди. Шу сабабли иш жойимдан вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлик таътилига чиқдим. Ушбу ҳолатда менга нафақа пули бериладими?

👉 Ўзбекистон Республикаси Мехнат кодекси 285-моддасига кўра вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ходим касал бўлинганда, меҳнатда майиб бўлган ёки бошқача тарзда шикастланганда, шу жумладан турмушда жароҳатланганда, оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилганда, карантин эълон қилинганда, санаторий-курортда даволанганда ва протез қилинганда тўланади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси меҳнатда майиб бўлган ва касб касаллигига чалинганда иш ҳақининг тўлиқ миқдорида, бошқа ҳолларда эса, ходимнинг давлат ижтимоий суғуртаси бадалларини тўлаган муддатига (умумий иш стажига), қарамоғидаги вояга етмаган болаларининг сони ва бошқа ҳолатларга қараб, иш ҳақининг олтмиш фоизидан юз фоизигача миқдорда тўланади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасининг энг кам миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизидан оз бўлмаслиги ва нафақа ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақи миқдоридан ортиб кетмаслиги лозим.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Адлия вазирлиги томонидан халқаро рейтинглар бўйича навбатдаги тренинг ўтказилди

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Андижон, Наманган, Сирдарё ва Фарғона вилоятларининг адлия бошқармалари, шу жумладан туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари, шунингдек, мазкур вилоятлар ва уларда жойлашган туман (шаҳар) ҳокимликлари юридик хизматлари ходимлари учун “Сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги устувор халқаро рейтинг ва индекслар” мавзусида навбатдаги тренинг машғулоти ташкил этилди.

👉Батафсил
________________

Минюстом проведен очередной тренинг по международным рейтингам

5 сентября текущего года Министерством юстиции Республики Узбекистан проведен тренинг на тему «Приоритетные международные рейтинги и индексы в политико-правовой сфере» для сотрудников управлений юстиции Андижанской, Наманганской, Сырдарьинской и Ферганской областей, включая отделов юстиции в районах (городах), а также сотрудников юридических служб областных и районных (городских) хокимиятов указанных областей.

👉Подробнее

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида брифинг

❓Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аукционда ютиб олинган ер-участкасини қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомиллари енгиллаштирилиши кутилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг навбатдаги йиғилиши видеоконференцалоқа тарзида бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

📹 Ҳуқуқий маслаҳат керакми? Сизни ўйлантираётган масала тезлик билан ҳамда бепул ҳал бўлишини истайсизми? Унда "Мадад" сизга мадад бўлади

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Юридик техникумларга ҳужжатлар қабул қилинмоқда

Республикамизнинг барча ҳудудларида 1 тадан 14 та юридик техникумлар ташкил этилган. Юридик техникумларда давлат ҳуқуқий фаолият, юридик хизмат ҳамда суд-ҳуқуқий фаолият мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади. Юридик техникумларига умумий ўрта таълим (11-синфни) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини битирганлар ҳужжат топшириши мумкин.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Юридик техникумларга ҳужжатлар қабул қилинмоқда

@adliyangiliklari
#Адлия_хабари

Ҳурматли фуқаролар!

Айни дамда Адлия вазирлигининг facebookдаги "Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией" гуруҳида “Иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатлари” мавзусида “On-line” мулоқот бошланди.

Саволларга Адлия вазирлиги Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари жавоб беради.

Кун тартибида қўйидаги масалалар ўрин олган:

🔹 Иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартиби.
🔹Қонунчиликда иш берувчи ва ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари .

Мулоқотда фуқаролардан Адлия вазирлигининг @adliyaga_savolbotига иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатларига оид келиб тушаётган саволларга жавоб берилади.

Youtube'да кузатиш учун ҳавола:

https://www.youtube.com/embed/dpExWQAwaks
​8 сентябрь куни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ҳамда “Anglesey food” компанияси ўртасида контрафакт маҳсулотлар савдосининг олдини олиш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорликни ташкил қилиш ҳамда компания тармоғига кирувчи супермаркетларни контрафактсиз ҳудудга айлантириш мақсадида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Интеллектуал мулк агентлиги директори Тўлқин Абдусаттаров таъкидлаганидек, меморандумни имзолашдан кўзланган мақсад контрафакт маҳсулотлар айланмасининг олдини олиш, тадбиркорлар ўртасида ҳалол рақобатни таъминлаш, истеъмолчиларни қалбаки маҳсулотлардан огоҳ этиш, интеллектуал мулк объектларидан ноқонуний фойдаланганлик учун қонуний жавобгарликни кучайтиришдан иборат.

“Сиз энг яхшисига лойиқсиз! Контрафактга кўнманг!” шиори остида ўтказилувчи тарғибот лойиҳаси орқали республикамиз барча вилоятларидаги йирик савдо шахобчаларида босқичма-босқич контрафактсиз ҳудуд яратиш ва бунинг натижасида фуқароларга кўрсатилаётган савдо ва хизматлар соҳасида интеллектуал мулк ҳуқуқи объектларининг ва истеъмолчилар ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини ҳамкорликда ҳимоя қилиш, маҳсулотларнинг ўзга шахсларга тегишли бўлган товар белгиси ёки хизмат кўрсатиш белгиси билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёхуд унга айнан ўхшаш бўлган бошқа маҳсулотларнинг реклама қилинишининг олдини олиш кўзланган.

Фаррух Файзиев, Интеллектуал мулк агентлиги бўлим бошлиғи:
— Меморандум доирасида истеъмолчилар “ANGLESEY FOOD” МЧЖ хусусий компанияси савдо дўконларида сотилаётган маҳсулотлар бўйича Агентликка сўров йўллаш орқали маҳсулотларнинг контрафакт ёки контрафакт эмаслиги бўйича мутахассис фикрини олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Шу билан бирга, агентлик мутахассисларини жалб қилган ҳолда компанияда хизмат қилаётган ходимларнинг интеллектуал мулк соҳаси бўйича билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган давра суҳбатлари, семинар-тренинглар ўтказиб борилади.

Агентликнинг контрафакт маҳсулотлар савдоси олдини олиш йўлида олиб бораётган ташаббусига ўзига ишонган тадбиркорлар ҳамкорликка қўшилиши ва бу борада ўз таклифларини билдириши мумкин. Сабаби ушбу ташаббус ҳалол тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган тараф манфаатлари учун хизмат қилади.

Агентлик лойиҳа орқали барча ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган ҳалол тадбиркорларни ҳамкорликка чақириб, ўз маҳсулотларининг контрафакт нусхасига дуч келган тақдирда интеллектуал мулк агентлигининг (71) 232-50-50 ишонч телефонлари ёки @ima_monitoring_bot телеграмм боти орқали хабар бериш имконини яратди.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги мазкур лойиҳа орқали тадбиркорларни ҳалол рақобатга киришишни таъминлаш, ўз товар брендига эга ишлаб чиқарувчилар бизнесини ҳимоялаш, савдо расталарида контрафакт маҳсулот айланмасини чеклаш ҳамда аҳоли орасида сифатли, ишончли маҳсулотларни харид қилишни тарғиб қилади.

Очиғини айтиш керак, илгари агентлик фаолияти давомида халқ истеъмоли ва эҳтиёжи учун хизмат қилувчи ташкилотлар билан бу каби ҳамкорлик асосида келишувлар имзоланмаган. Янги кўзланган мақсад асосида йўлга қўйилган ҳамкорлик натижалари контрафактсиз маҳсулот ҳудудларини кенгайтиришдаги дастлабки қадамлардан бири десак адашмаймиз.

Тадбир доирасида Корзинка.уз савдо тармоғининг “Шедевр” филиалида контрафактсиз ҳудуднинг очилиш маросими ўтказилди.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw