ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.86K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
Адлия вазирлиги: 11 мингта ер участкалари аукцион савдоларига жойлаштирилди

Адлия вазирлигининг "Адлия билан мулоқот" гуруҳида жорий йил 3 сентябрь куни “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомиллари ” мавзусида “On-line” мулоқот ўтказилди.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Маъмурий тартиб-таомилларни соддалаштириш: Ўзбекистон ва Япония тажрибаси

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан Япония Адлия вазирлиги ўртасида тасдиқланган меморандумга кўра, жорий йилнинг 3 сентябрь куни Адлия вазирлигининг Маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва мониторингини юритиш бошқармаси ҳамда Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармаси ходимлари томонидан Япония Адлия вазирлиги ҳузуридаги Илмий-тадқиқот маркази ҳамда Нагоя иқтисодий университетининг масъул ходимлари билан онлайн вебинар-учрашуви бўлиб ўтди.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
🔴 #Live

Айни дамда Давлат хизматлари агентлигининг фейсбукдаги расмий саҳифаси орқали

✅ Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини олиш;

✅ Таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини олиш тартибидаги ўзгаришлар юзасидан жонли эфир бўлиб ўтмоқда.

Эфирга уланинг ва ушбу масалага оид Сизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олинг!

📲 Эфирга уланиш:
https://www.facebook.com/davxizmat/videos/338971820662214/
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қабул_2020

⚡️ Адлия вазирлиги юридик техникумларига ҳужжатлар онлайн қабул қилинмоқда

2020/2021 ўқув йили учун юридик техникумларга абитуриентларнинг ҳужжатлари 2020 йил 25 сентябрга қадар (25 сентябрь куни ҳам) Давлат тест маркази веб-сайти орқали онлайн қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​Ўзбекистонда илк бора ўз тизимида коррупцияга қарши курашиш механизмини шакллантира олган давлат органи

Адлия вазирлигида коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими 2019 йилда иш бошланиб 3 фазада амалга оширилди, 2020 йилнинг февраль-апрель ойларида тўлиқ жорий қилинди ва унинг асосий элементлари сифатида қуйидагилар белгиланди:
🔹адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши курашиш тизимининг асосини ташкил этувчи ички ҳужжатлар;
🔹“Юқоридан қуйига муносабат” – Юқори даражада раҳбарлик намунаси;
🔹коррупциявий хавф-хатарни аниқлаш ва баҳолаш;
🔹 коррупцияга қарши курашиш учун масъул шахслар ва бўлинма;
🔹аниқланган коррупциявий хавф-хатарни минималлаштирувчи коррупцияга қарши курашиш чоралар;
🔹 ахборотлаштириш, коммуникация ва маслаҳат бериш;
🔹 мониторинг, назорат ва ҳисоботдорлик;
🔹 ҳуқуқбузарликларга нисбатан муносабат билдириш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
​#Сўраган_эдингиз

Бугун АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) пандемияси бўйича эълон қилинган карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан Адлия вазирлиги фаолиятига оид кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

❓ Ассалом алайкум. Кучмас мулкимга кадастр паспортини олмоқчи эдим. Яқинда кадастр паспортини бериш бўйича янги тартиб жорий этилди деб эшитдим. Бу бўйича қайерга мурожаат қилсам бўлади ва кадастр паспорти нечи кунда тайёр бўлади.

👉 Жорий йилнинг 2 сентябрь куни “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Ариза берувчи кадастр паспортини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.

Кадастр паспортини тайёрлаш кучмас мулкни турар жойга оид қисми бўйича қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
🔹 кўп квартирали уйдаги квартира – 3 иш кунигача;
🔹 якка тартибдаги турар жой – 5 иш кунигача.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
​#Сўраган_эдингиз

Бугун АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) пандемияси бўйича эълон қилинган карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан Адлия вазирлиги фаолиятига оид кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

❓ Ассалом алайкум. Тошкент давлат юридик университетининг бакалавриат босқичини имтиёзли тугатдим. Энди мазкур университетнинг магистратура босқичига кириш учун ҳужжат топширдим. Магистратурага кириш учун бакалавриатни имтиёзли тугатган талабаларга қандай енгиликлар бор?

👉 Жорий йил 27 август куни “Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга кўра “Юриспруденция” таълим йўналиши бўйича бакалавриатни имтиёзли тугатган битирувчилар ТДЮУ магистратурасига тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида, ўқиш қийматининг 50 фоизини тўлаб, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг ТДЮУ, юридик факультетлар, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицейда камида 3 йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини юклаган ҳолда қабул қилинади.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
​#Сўраган_эдингиз

Бугун АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) пандемияси бўйича эълон қилинган карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан Адлия вазирлиги фаолиятига оид кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

❓Aссалом алекум. Кам таминланган 16 ёшгача булган боласи бор оилаларга 500 минг сум миқдорда моддий ёрдам берилишини эшитдим. Мени ҳам бир фарзандим бор. Ҳозирда темир дафтарга киритилганман ва шу бир фарзандим учун бола пули оламан. Қўшимча равишда 500 минг сўмни ҳам олишимиз мумкинми?

👉 “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори кўра, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг сентябрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

🔹 моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”) киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
🔹 боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
🔹 ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга.

Бир марталик моддий ёрдам миқдори ҳар бир 16 ёшга тўлмаган бола учун 500 минг сўм этиб белгиланди.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
​#Сўраган_эдингиз

Бугун АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) пандемияси бўйича эълон қилинган карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан Адлия вазирлиги фаолиятига оид кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

❓ Ассалом алайкум. Мен дадам билан бирга яшайман. Онам ҳаётдан кўз юмган. Яқинда дадамни мазали бўлмай тушакка ётиб қолдилар. Уларни парвариш қилишимга тўғри келди. Шу сабабли иш жойимдан вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлик таътилига чиқдим. Ушбу ҳолатда менга нафақа пули бериладими?

👉 Ўзбекистон Республикаси Мехнат кодекси 285-моддасига кўра вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ходим касал бўлинганда, меҳнатда майиб бўлган ёки бошқача тарзда шикастланганда, шу жумладан турмушда жароҳатланганда, оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилганда, карантин эълон қилинганда, санаторий-курортда даволанганда ва протез қилинганда тўланади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси меҳнатда майиб бўлган ва касб касаллигига чалинганда иш ҳақининг тўлиқ миқдорида, бошқа ҳолларда эса, ходимнинг давлат ижтимоий суғуртаси бадалларини тўлаган муддатига (умумий иш стажига), қарамоғидаги вояга етмаган болаларининг сони ва бошқа ҳолатларга қараб, иш ҳақининг олтмиш фоизидан юз фоизигача миқдорда тўланади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасининг энг кам миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизидан оз бўлмаслиги ва нафақа ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақи миқдоридан ортиб кетмаслиги лозим.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Адлия вазирлиги томонидан халқаро рейтинглар бўйича навбатдаги тренинг ўтказилди

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Андижон, Наманган, Сирдарё ва Фарғона вилоятларининг адлия бошқармалари, шу жумладан туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари, шунингдек, мазкур вилоятлар ва уларда жойлашган туман (шаҳар) ҳокимликлари юридик хизматлари ходимлари учун “Сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги устувор халқаро рейтинг ва индекслар” мавзусида навбатдаги тренинг машғулоти ташкил этилди.

👉Батафсил
________________

Минюстом проведен очередной тренинг по международным рейтингам

5 сентября текущего года Министерством юстиции Республики Узбекистан проведен тренинг на тему «Приоритетные международные рейтинги и индексы в политико-правовой сфере» для сотрудников управлений юстиции Андижанской, Наманганской, Сырдарьинской и Ферганской областей, включая отделов юстиции в районах (городах), а также сотрудников юридических служб областных и районных (городских) хокимиятов указанных областей.

👉Подробнее

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида брифинг

❓Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аукционда ютиб олинган ер-участкасини қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомиллари енгиллаштирилиши кутилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг навбатдаги йиғилиши видеоконференцалоқа тарзида бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

📹 Ҳуқуқий маслаҳат керакми? Сизни ўйлантираётган масала тезлик билан ҳамда бепул ҳал бўлишини истайсизми? Унда "Мадад" сизга мадад бўлади

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw