ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.86K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#ДИҚҚАТ

⚡️Давлат хизматлари агентлиги хабари

Ҳурматли фуқаролар!

4 апрель 17:00 ҳолатига Марказларга 165 619 та ариза келиб тушди, улардан республика бўйича 23 546 та рухсатнома берилди, 81 241 таси рад этилди, 10 004 – ариза олувчиларнинг ўзлари томонидан қайтариб олинди.

Аввалроқ хабар берганимиздек, Давлат хизматлари марказлари куну-тун ишламоқда. Шунга қарамасдан, шу пайтгача кўриб чиқилмаган бир қанча аризалар тўпланиб қолган. Ҳозирги вақтда мутахассисларимиз томонидан 60 832 аризаларни кўриб чиқиш жараёни давом этмоқда.

❗️Уларни сифатли саралаш ва ЙҲХДХ идоралари билан биргаликда кўриб чиқиб асослантирилган қарорларни қабул қилиш учун 2020 йил 4 апрель соат 18:00дан бошлаб аризалар қабулини вақтинча тўхтатишга мажбурмиз.

Аризаларни қабул қилиш 2020 йил 6 апрель 18:00 дан бошланади.

❗️Рад этилган аризаларни қайта юбормасликни сўраймиз, чунки бу ҳолат бошқа аризаларни кўриб чиқиш жараёнини сезиларли даражада секинлаштиради. Агар сиз рад жавобни асоссиз деб ҳисобласангиз, тушунтириш олиш учун @davxizmataloqa_bot, info@davxizmat.uz, 1148 ишонч телефони орқали мурожаат этишингизни сўраб қоламиз.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва бизларни тушунишингизга умид қилиб қоламиз.

Саломат бўлинг! Уйда қолинг.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#ВНИМАНИЕ

⚡️Информация Агентства государственных услуг

Уважаемые граждане!

К 17:00 4 апреля в центры поступили 165 619 тыс.заявок, из них – выдано 23 546 разрешений по все республике, отказано 81 241, отозвано самими заявителями - 10 004.

Как мы ранее сообщали, центры госуслуг работают в круглосуточном режиме. Несмотря на это, скопился существенный остаток нерассмотренных заявок. Так, в настоящее время нашими специалистами продолжается рассмотрение 60 832 заявок.

❗️Для того, чтобы качественно их сортировать и принять обоснованные решения совместно с органами ГСБДД, мы вынуждены временно приостановить подачу заявок, начиная с 18:00 4 апреля 2020 года.

Возобновление приема заявок начнется с 18:00 6 апреля 2020 года.

❗️Убедительно просим не отправлять повторно заявки, по которым приняты решения об отказе в выдаче разрешения, так как это значительно замедляет ход рассмотрения других заявок. Если вы считаете отказ необоснованным, то обращайтесь для получения разъяснений по следующим адресам: @davxizmataloqa_bot, info@davxizmat.uz, телефон доверия 1148.

Мы приносим свои извинения за предоставленные неудобства и надеемся на Ваше понимание.

Будьте здоровы! Оставайтесь дома

Мы в социальных сетях:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

6 апрелдан скутер ва велосипедда ҳаракатланиш вақтинча чекланади

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 4 апрелдаги навбатдаги йиғилишида коронавирус касаллигини республика ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида қуйидаги қўшимча чора-тадбирлар белгиланди:

Биринчидан,
жорий йил 6 апрелдан эътиборан қуйидагиларни назарда тутган ҳолда “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида мажбурий равишда жорий этилади:

👉 шахснинг ўзининг яшаш ҳудудидаги савдо нуқталарида биринчи галдаги ҳаётий зарур бўлган эҳтиёжлари (озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситаларни харид қилиш ва б.) учун ва шифокор кўригига мурожаат этишдан бошқа мақсадларда чиқиши қатъиян чекланади, иш жойига бориши ва келиши билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно;

👉 ҳаракатланишда ҳамда савдо дўконлари ва бошқа жойларда 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш талаб этилади;

👉 65 ёшдан юқори ёшда бўлган ва сурункали касаллиги бўлган фуқаролар ўз уйларидан ўта заруратсиз ташқарига чиқиши қатъиян ман этилади.

❗️Ушбу талабларни бузган шахслар қонунчиликка мувофиқ тегишли жавобгарликка тортилиши мумкин.

Иккинчидан
, йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларининг (супермаркет, гипермаркет ва бошқалар) кириш-чиқиш жойлари тегишли мутахассислар билан таъминлаган ҳолда пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозланади.

Бунда ушбу мажмуаларга ташриф буюраётган ҳар бир фуқаронинг тана ҳарорати ўлчанади ҳамда 37 С ва ундан юқори бўлганда, мазкур фуқаролар ушбу мажмуаларга киритишга йўл қўйилмайди.

Бунда ушбу фуқароларга зудлик билан тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат этиш тавсия этилади.

Шунингдек, марказлашган ҳолда пирометрларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига икки кун муддатда етказиб берилади.

Учинчидан
, йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуалари (супермаркет, гипермаркет ва бошқалар) ҳамда карантин тадбирлари учун ажратилган жойларда дезинфекция ишлари мунтазам равишда мажбурий тартибда амалга ошириб борилади.

Тўртинчидан
, карантин талабларининг ижросини сўзсиз таъминлаш ҳамда махсус рухсатномаси мавжуд бўлмаган ҳолда ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларини ҳуқуқбузарлик давом эттирилишига йўл қўймаслик мақсадида истисно тариқасида ички ишлар органлари йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан карантин даврида автотранспорт воситасини махсус рухсатномасиз бошқарганлик учун транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириш йўли билан ушлаб турилади.

Бешинчидан
, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2020 йил 6 апрель соат 06-00 дан эътиборан мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш карантин даврида вақтинча чекланади.

❗️Бунда фақатгина ҳаётий зарур эҳтиёжлар – озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари
ДИҚҚАТ! ЭЪЛОН!

Хабарингиз бор, короновирус кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш ҳамда хайрия тадбирларининг марказлашган тартибда гигиена ва санитария талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаларининг “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари” фаолияти йўлга қўйилди.

Ҳозирда мазкур Марказларга 1197 қисқа рақамига бепул қўнғироқни амалга оширган ҳолда ўзингиз ёки сиз билган ҳақиқатда ёрдамга муҳтож кишилар ҳақида хабар бериш орқали, хайрия қилинган маҳсулотларни олиш имконияти мавжуд.

Бундан ташқари “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари”нинг ҳар бирининг алоҳида телефон рақамлари ҳам мавжуд.

Шу билан бирга мазкур марказлар фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликни ўз вақтида хабардор қилиб бориш, шаффофликни таъминлаш, фуқароларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш мақсадида Фейсбук ижтимоий тармоғида “Ҳомийлик Маркази Маслаҳатчиси” гуруҳи ўз фаолиятини бошлади.

Бундан ташқари телеграмм мессенжерида “Asl kuch birlikda” канали ҳам очилган.

Эндиликда, Сиз Марказлар фаолиятини он-лайн кузатиб боришингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сообщение_юстиции
ВНИМАНИЕ! ОБЪЯВЛЕНИЕ!

Как Вам известно, в целях предупреждения широкого распространения коронавирусной инфекции, а также обеспечения реализации благотворительных акций в централизованном порядке с соблюдением гигиенических и санитарных требований, организована деятельность «Центров координации спонсорской благотворительности» Министерства по поддержке махалли и семьи Республики Каракалпакстан, управлений по поддержке махалли и семьи г.Ташкент и областей.

В настоящее время имеется возможность получения продуктов за счет спонсорской благотворительности, сообщив о себе или о реально нуждающемся в помощи человеке, которого вы знаете, осуществляя бесплатный звонок на короткий номер 1197.

Кроме того, имеются отдельные номера телефонов каждого «Центра координации спонсорской благотворительности» Министерства по поддержке махалли и семьи Республики Каракалпакстан, управлений по поддержке махалли и семьи г.Ташкент и областей.

Вместе с этим, в целях своевременного информирования широкой общественности, обеспечения прозрачности, предоставления ответов на интересующие население вопросы в социальной сети Фейсбук начала свою деятельности группа “Ҳомийлик Маркази Маслаҳатчиси” (Консультант Центра спонсорства).

Кроме того, открыт телеграмм канал “Asl kuch birlikda” (Настоящая сила в единстве).

Теперь Вы можете наблюдать за деятельностью «Центров координации спонсорской благотворительности» в режиме он-лайн.

Подписаться на канал👇👇👇
https://t.me/pravoinf
​#Сўраган_эдингиз

❓Отам давлат ташкилотида ишлайди. У ҳар икки кунда бир марта ишга боради. Транспортларнинг ҳаракатланиши чекланганлиги сабабли, иш жойига қандай бориш мумкинлиги ҳақида савол пайдо бўлмоқда. Бошлиғи «Сиз ўз вақтида ишда бўлишингиз керак. Агар ёқмаса, ишдан бўшанг» демоқда. Отам 59 ёшда ва унинг соғлиги жуда ёмон. Унинг иш жойи уйдан 12-13 километргача узоқликда жойлашган. Бу муаммони қандай ҳал қилишимиз мумкин?

- Республика махсус комиссиясининг вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида автотранспорт воситалари ҳаракатланини чеклаш бўйича қарорига мувофиқ, юридик ва жисмоний шахсларнинг ишчи ходимлари марказлашган тартибда автобус (микроавтобус) орқали Корақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларига киритилиши белгиланган.

Масофадан ишлаш тўғрисидаги низомга кўра карантин даврида иш берувчи ходимнинг розилиги билан уни масофавий иш усулида ёки уйда ишлашга ўтказиши мумкин.

Бунда ушбу ҳуқуқдан биринчи навбатда ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган шахслар ва сурункали касалликларга чалинган ходимлар фойдаланади.

❗️Бундан ташқари, Меҳат қонунчиликка кўра, иш берувчи ходимларга меҳнат шартномасида назарда тутилган зарур меҳнат шароитларини яратиб бериши, меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этиши, ходимларнинг эҳтиёж ва талабларига эътибор билан қараши, уларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаб бориши шартлиги белгиланган.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ @adliyangiliklari
#Бизнинг_лойиҳалар

Эндиликда, никоҳни экстерриториаллик тамойили асосида, исталган ФҲДЁ органида қайд этишни назарда тутувчи тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси https://regulation.gov.uz/uz/document/16262 га жойлаштирилди.
​#Сўраган_эдингиз

❓Айрим корхоналарда карантин шароитида ҳам иш давом этмоқда. Тўғри, ниқобда ишламоқдамиз. Аммо ишга тиқилинч автобусда келамиз.

- Меҳнат қонунчилигига кўра, иш берувчи ходимларга меҳнат шартномасида назарда тутилган зарур меҳнат шароитларини яратиб бериши лозим.

Бундан ташқари, юқорида айтиб ўтганимдек, Ҳукуматимизнинг тегишли қарорлари билан
Шунингдек, Меҳнат кодексининг 16-моддасида ҳодимнинг асосий ҳуқуқлари мавжуд бўлиб унга кўра ходим хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган шароитларда меҳнат қилиш ҳақли ҳисобланади.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ @adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_maslahati

📹 Юртимизда 6-апрелдан нималар кутилмоқда

✅ @adliyangiliklari
Соат 15:00 да АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов иштирокида брифинг давом этмоқда.

Брифинг "УзРепорт", "Ўзбекистон 24" телеканаллари ва "Ўзбекистон 24" радиоканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

📹 https://www.youtube.com/watch?v=LxIVv7zyI54

✅ @adliyangiliklari
​#Сўраган_эдингиз

❓Мен олий таълим тизимида ўқитувчи лавозимида фаолият юритаман. Ўтган йили аперель ойида фарзанд кўрганим учун, бу ўқув йилидан асосий штатга 0,25 ставкага ишга чиқдим. Карантин туфайли бизга ёзги таътилдаги ҳақ тўланадиган 48 кун мехнат таътилининг 24 кунига ариза ёздиришди. Мени огоҳлантиришсиз ўз ҳисобимдан (ойликсиз) таътилга чиқариб юборишибди. Шу тўғрими? Мени 3 нафар фарзандим бор, турмуш ўртоғим савдогар, тўхтаган. Таътил пулини кутган эдим, уни беришмабди, биз нима қиламиз энди?

- Меҳнат қонунчилигига кўра, ходимни иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилган фақат ўз розилиги билан чиқарилади.

Бу ҳолатда сиздан иш ҳақи сақланган ҳола меҳнат таътилига чиқариш ҳақида ариза ёздириб олиб, иш ҳақи сақланмаган ҳолдаги таътил берилиши мумкин эмас. Бу қонунга зид.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ @adliyangiliklari
#Биласизми

Пропискага оид қонун ҳужжатлари лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Қатор муҳим янгилик ва ўзгаришлар кутилмоқда. Муҳокама жорий йил 11 апрелга қадар давом этади. Қарор лойиҳасига фикрингизни билдиринг.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ @adliyangiliklari
🦠 2020 йил 7 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 504 нафарни ташкил қилмоқда.
_________________________________________

🦠 По состоянию на 7 апреля 2020 года в Узбекистане выявлено 504 случая заражения коронавирусной инфекцией.

✅ @adliyangiliklari
​#Сўраган_эдингиз

❓ФДҲЁ бўлимлари туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома бермаётгани тўғрими?

- Бугунги кунда ФҲДЁ органлари томонидан фуқароларни қабул қилиш ходимларнинг навбатчилиги асосида ташкил қилинган. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина туғилиш ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайд қилиш ва гувоҳномалар бериш тўхталган эмас.

Туғилиш гувоҳномаси олиш учун ўзингиз доимий яшаб турган ёки бола туғилган жойдаги ФҲДЁ бўлимларига мурожаат қилиб гувоҳнома олишингиз мумкин.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ @adliyangiliklari
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов иштирокида брифинг

1-Савол. Мен Бухородаги бир туманда яшайман ва ўзим яшайдиган туман тиббиёт бирлашмасида врач бўлиб ишлайман. Бугун менга ЙПХ ходимлари шахсий мошинамдан фойдаланмай ишга боришимни айтишди. Иш жойимдан маълумотнома билан меҳнат дафтарчаси копиясини кўрсатсам йиртиб ташлашди бу қанчалик тўғри?
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
#Биласизми

Карантин мунособати билан нималар тақиқланди?

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ @adliyangiliklari
#Билиб_қўйган_яхши!

“Ўзини яккалаш” ҳаёт тарзида озиқ-овқат маҳсулотлари хариди бўйича тавсиялар:

Озиқ-овқат маҳсулотларини узоқ муддатга, ортиғи билан сотиб олиш шарт эмас, боиси савдо шаҳобчаларимиз етарли даражада захирага эга.

Тез бузилувчан маҳсулотларни кейинроққа қолдириб, асосан хона ҳароратида яхши сақланадиган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олган маъқул. Асосийси, маҳсулотнинг яроқлилик муддати, қадоқнинг нуқсонсизлиги ва таркибини текшириб олиш муҳим.

Онлайн буюртма қандай тарзда етказиб берилганлигини текшириш зарур. Тез бузилувчан озиқ-овқатлар музлаткич-халтаси ёки термопакетда сақланган бўлиши керак. Агар бу қоидага риоя қилинмаган бўлса, буюртмани иккиланмай қайтаринг.

Дўконга йўл олаётганда шахсий гигиена қоидаларини унутманг! Агарда қўлингизда қўлқоп бўлмаса, аравачаларни ва саватчаларни спиртли сочиқлар билан артиш керак. Онлайн харидларда эса маҳсулотларни очишдан олдин қўлни, албаттаЮ совун билан ювиш зарур.

“Ўзини яккалаш” ҳаёт тарзида кўпроқ мева-сабзавот, оқсилга бой маҳсулотларни истеъмол қилган маъқул. Бундай овқатланиш иммунитет ошишига ёрдам беради ҳамда ортиқча вазндан сақлайди.

Маълумот ўрнида, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда назоратдан чиқармасликни таъминлаш мақсадида жорий йил 6 апрелдан “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида мажбурий равишда жорий этилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇🏿
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
#Adliya_tahlil

COVID-19 пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлиги

COVID-19 пандемияси билан боғлиқ шароитларда аҳоли истеъмоли учун асосий турдаги қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ҳамда етказиш масаласи дунё миқиёсида энг долзарб вазифа сифатида кун тартибига чиқмоқда.

Ушбу вазифанинг аҳамияти бугунги кунда коронавирусга қарши тўйимли ва тўғри овқатланиш орқали шаклланадиган инсон иммунитетидан бошқа ҳеч бир даво омили ҳозиргача йўқлиги билан ҳам боғлиқ бўлмоқда.

👉 Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ @adliyangiliklari