ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.86K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Онлайн
Ўзбекистонда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди

📌 Илк бора Ўзбекистонда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди. Унинг асосий вазифалари, фаолият йўналиши ва ваколатлари нималардан иборат?

Айни пайтда Адлия вазирлигида матбуот анжумани давом этмоқда. Пресс-брифингда адлия вазирининг ўринбосари Акбар Ташкулов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан вазир лавозимига маъқулланган Раҳмат Маматов ва унинг ўринбосарлари ҳамда соҳа мутахассислари, экспертлар, ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Таъкидланганидек, “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонига мувофиқ, ҳар бир маҳаллада “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган янги тизим жорий этилади.

Тадбир тафсилотлари билан таништириб борамиз.

✅ @adliyangiliklari
#Онлайн
📌 Адлия вазирлигида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг асосий вазифалари, фаолият йўналиши ва ваколатлари тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор этиш мақсадида ташкил этилган матбуот анжумани давом этмоқда.

Таъкидланганидек, янги вазирлик ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раҳбар органларининг ушбу ташкилотларни тугатиш ҳақидаги қарорлари қабул қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги “Нуроний” жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) бўлимларини тугатиш ҳақидаги қарорлари қабул қилинди.

✅ @adliyangiliklari
Audio
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири: “Ҳаммамиз биламиз, маҳаллаларда илгари етарли маблағ йўқ эди. Фармонда кўрсатилганидек, энди маҳалла раислари тадбиркорлик билан шуғулланади. Кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш учун маблағ топиш чораларини кўради. Бундай оилаларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун шароитлар яратади”. (+аудио)

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAEfqEboRQ2dxgIj2QA

Telegram| Facebook | Veb-sayt
Audio
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси бошқаруви раиси Содиқжон Турдиев маҳаллалардаги нохуш ҳолатлар, хусусан, аёллар ва ёшлар ўртасидаги жиноятларнинг ортиб бораётгани, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари учраётгани, нотинч оилалар хусусида тўхталиб, бунинг олдини олиш борасида чоралар кўрилганлигини, аммо алоҳида, тарқоқ ҳолда ҳаракат қилинганини қайд этаркан, янги вазирлик барча мақсадли ишларни бирлаштириб, бир ёқадан бош чиқариб ишлашга имконият яратишини таъкидлади. (+аудио)

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAEfqEboRQ2dxgIj2QA

Telegram| Facebook | Veb-sayt
Audio
Маълумки, "Нуроний" жамғармаси бу нодавлат нотижорат ташкилоти. Фармон билан бу ташкилот вазирлик таркибига кирадиган бўлса унинг тасарруфидаги мулклар нима бўлади? Ахир унинг мулки давлатнинг мулки эмас. Мазкур саволга Адлия вазири ўринбосари Акбар Тошқулов жавоб берди? (+аудио)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Энг яхши юридик хизмат” республика танловини эълон қилади

📌 Танловда ташкилий-ҳуқуқий шаклдан қатъи назар барча ташкилотларининг юридик хизматлари иштирок этишлари мумкин.

2020 йилнинг 15 февралдан 15 мартгача танлов иштирокчиларидан ҳужжатларни қабул қилиш давом этади.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан якунланган йил давомида амалга оширилган ишлар ҳисобга олинади. Иштирокчилар тегишли анкетада кўрсатиб ўтилган 10 та йўналиш бўйича қилинган ишларни yurist@adliya.uz почтасига юборадилар.

Танлов ғолиблари сертификат, пул маблағлари ва эсдалик совға билан тақдирланадилар:

1-ўрин — 15 миллион сўм;
2-ўрин — 10 миллион сўм;
3-ўрин — 5 миллион сўм.

Танлов ғолиблари 2020 йилнинг 23 - 25 апрель кунлари бўлиб ўтадиган “Tashkent Law Spring” II халқаро юридик форумида тақдирланади.

🔖 “Энг яхши юридик хизмат”
республика танлови иштирокчисининг анкетасини қуйидаги манзил орқали юклаб олиншингиз мумкин.
https://www.tashkentlawspring.uz/uz/pages/tanlov

✅ @adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Министерство юстиции объявляет республиканский конкурс «Самая лучшая юридическая служба»

📌 В конкурсе могут участвовать юридические службы всех организаций вне зависимости от организационно-правовой формы.

Прием документов конкурсантов осуществляется с 15 февраля по 15 марта 2020 года.

Судейской коллегией будет учитываться работа по итогам прошедшего года. Участники должны заполнить соответствующую анкету, где указать проделанную работу по 10 направлениям, и направить на электронную почту yurist@adliya.uz.

Победители конкурса будут награждены сертификатами, денежными средствами и памятными подарками.

1-е место — 15 миллионов сумов;
2-е место — 10 миллионов сумов;
3-е место — 5 миллионов сумов.

Победители конкурса будут награждены на II международном юридическом форуме «Tashkent Law Spring», который пройдет 23—25 апреля 2020 года.

🔖 Анкету участника конкурса «Самая лучшая юридическая служба» можете скачать по ссылке: https://www.tashkentlawspring.uz/uz/pages/tanlov

✅ @adliyangiliklari
#Эълон

ДИҚҚАТ, ДИҚҚАТ!

ФҲДЁ соҳасига оид давлат хизматларидан фойдаланишда муаммоларга дуч келмоқдамисиз?

Унда 20 февраль куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да Давлат хизматлари агентлигининг фейсбукдаги расмий саҳифаси орқали бўлиб ўтадиган жонли эфиримизга қўшилинг. Сизларга мулоқотимизга уланиб, мавзуга оид саволларингизга онлайн жавоб олишни таклиф қиламиз.

Биз Сизни кутамиз: https://www.facebook.com/davxizmat/

____________________________________

#Объявление

ВНИМАНИЕ, ВНИМАНИЕ!

У вас есть вопросы касающиеся оказания государственных услуг в сфере ЗАГС?

Тогда присоединяйтесь к нашему прямому эфиру, запускаемому 20 февраля в 17:00 по ташкентскому времени на официальной странице Агентства государственных услуг в фейсбуке. Приглашаем присоединиться к нам, задать все интересующие Вас вопросы по данной теме и получить на них ответы в режиме онлайн.

Мы ждём Вас: https://www.facebook.com/davxizmat/

✅ @adliyangiliklari
Глава Минюста Русланбек Давлетов сообщил о поручении президента по сокращению числа лицензий и разрешений в два-три раза. Лицензия должна выдаваться в сферах, где может быть нанесен ущерб правам и интересам населения и общественной безопасности.

https://www.gazeta.uz/ru/2020/02/20/licensing/?utm_source=push&utm_medium=telegram
Адлия вазири Русланбек Давлетов президент лицензия ва рухсатномалар сонини икки-уч мартага қисқартириш бўйича топшириқ берганини маълум қилди. Лицензия аҳоли ҳуқуқ ва манфаарлари ҳамда жамоат хавфсизлигига зарар етказиши мумкин бўлган соҳаларда берилиши керак.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/02/21/licensing/?utm_source=push&utm_medium=telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Уй-жой қуриш учун ер участкалари қай тартибда олинади?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Адлия вазирлигининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси тайинланди

📌 Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Шахноза Мирзарахимовна Соатова Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича вазир маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Ш. Соатова 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган, мутахассислиги – филолог.

Ш. Соатова ушбу лавозимга тайинлангунга қадар вазирликнинг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси бош маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган.

Маълумот учун: давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчи қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

↪️ вазирликда маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатлари ҳамда дастурларнинг ижросини ташкил этади;

↪️ маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишини танқидий ўрганади, бу борада аниқланган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўради;

↪️ давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш бўйича жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этади;

↪️ маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда давлат тилини ривожлантиришга оид қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

↪️ ходимларга давлат тилини чуқур ўрганишлари учун зарур шарт-шароитлар яратади ҳамда давлат тилини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантириш чораларини кўради;

↪️ ҳудудлардаги барча ташқи ёзувлар, шу жумладан лавҳалар, эълонлар, реклама ва кўргазмали бошқа ахборот матнлари, ташқи реклама материалларининг давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлишини таъминлашда иштирок этади;

↪️ давлат тилини ривожлантиришга оид илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, илмий асосланган янги сўз ва атамаларни истеъмолга киритиш, замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш бўйича таклифлар киритади.

✅ @adliyangiliklari
#Адлия_онлайн

📌 Адлия вазирлигида Бирлашган Араб Амирликларнинг Вазирлар Маҳкамаси ишлари ва келажак вазирлиги вакили Азиз Хмуд Аль-Амери иштирокида мамлакатимиздаги 25 га яқин вазирлик ва давлат идораларнинг ходимлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари учун икки кунлик “Умумий сифат бошқаруви: Ҳукумат фаолиятини такомиллаштириш” мавзусида тренинг ўтказилмоқда.

Тренинг иштирокчилари ҳукумат ва унинг таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон ҳукуматининг фаолияти самарадорлиги ҳамда салоҳиятини оширишда амирликларнинг тажрибасини қўллаш бўйича ўзаро фиклар алмашмоқда.

✅@adliyangiliklari