ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.86K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Адлия_хабар_беради

Биласизми?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги
фармонига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳокимларнинг қуйидаги ваколатлари тегишли халқ депутатлари Кенгашларига берилади:

↪️ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини олиб қўйиш ва бир фермер хўжалигидан бошқасига ўтказиш;

↪️ жисмоний ва юридик шахслар эгалигида бўлган, улар фойдаланадиган ва мулки бўлган ер участкаларини жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш.

Фармон билан, маҳаллий ҳокимият ва бошқа ваколатли давлат органлари раҳбарлари Конституциянинг хусусий мулк дахлсизлиги нормаларини сўзсиз ижро этиш ва уларга қатъий риоя қилиш бўйича шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида огоҳлантирилди.

Жисмоний ва юридик шахсларга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш майдончаси тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни электрон онлайн-аукционга жойлаштириш тўғрисида таклифлар киритиш ҳуқуқи берилди.

✅ @adliyangiliklari
#Адлия_хабар_беради

Биласизми?

🔖 Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон
қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ:

↪️қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга берилади;

↪️ер участкасини танлаш материаллари “Давергеодезкадастр” қўмитаси ҳудудий қурилиш бош бошқармалари, туман (шаҳар)лар қурилиш бўлими томонидан тайёрланади;

↪️ “Давергеодезкадастр” органлари ер участкасининг бошланғич нархини белгилайди;

↪️ ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва улар бўйича хулосалар бериш “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимига ер участкаси ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилган кундан бошлаб беш иш куни ичида амалга оширилади.

✅ @adliyangiliklari
#Адлия_хабар_беради

Биласизми?

🔖 Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон
қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, ер участкасини танлаш материаллари бўйича келишиш ва хулосалар бериш фақат “YERELEKTRON” ААТ орқали амалга оширилади.

↪️ “Давергеодезкадастр” қўмитаси органлари томонидан бўш ер участкалари “YERELEKTRON” ААТга ҳар ойнинг 5 ва 20-саналарида жойлаштирилади.

↪️ Ер участкаларини доимий фойдаланишга олиш учун аукционда электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ариза ва закалат киритиш орқали иштирок этилади.

⁉️ Аукционда ким иштирок этишга ҳақли:
фуқаролар, шунингдек, Ўзбекистон резиденти бўлган юридик шахслар, жумладан, чет эл фуқаролари ва юридик шахслари.

Аукцион натижалари тўғрисидаги баённома олди-сотди шартномаси кучига эга бўлиб, ушбу ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукцион ғолиби номига давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.

📍 Аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани аукцион ғолибининг айби бўлмаган тақдирда, маъмурий тартиб-қоидаларга риоя қилмаслик муносабати билан бекор қилиш ёки ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

✅ @adliyangiliklari
#Адлия_хабар_беради

Биласизми?

🔖 2014 йилга қадар кадастр йиғма жилдини шакиллантириш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказишда унга тегишли бўлган ёки умуман тегишли бўлмаган ҳужжатларни талаб қилиниши, қоғоз кўринишидаги ҳужжатларни кўплиги, хизмат кўрсатиш муддатлари узоқлиги фуқароларни сарсон бўлишларига ва норозичилигига ҳамда коррупцияга сабаб бўлар эди.

Масалан, агар кўчмас мулк объекти хусусийлаштирилган бўлса:
▪️ давлат ордерини асл нусхаси,
▪️ хусусийлаштириш бўйича 6-формаси,
▪️ кўчмас мулкни лойиҳалари,
▪️ давлат мулки бошқармасининг алоҳида хати талаб қилинарди.

Агар ўзаро олди-сотди шартномаси қилган бўлса:
▪️ шартнома далолатномаси,
▪️ нотариусдан тақиқ қўйилмаганлиги бўйича маълумотнома,
▪️ солиқдан қарзи йўқлиги бўйича маълумотнома,
▪️ юридик шахс бўлса таъсисчиларнинг йиғилиш баённомаси,
▪️ бино лойиҳалари талаб этилар эди.

Агар бегона одамга сотилаётган бўлса қўшнисининг розилиги ҳам сўралган. Ер участкаси буйича алохида кадастр ҳужжати бино иншоот буйича алоҳида кадастр ҳужжати ва ҳуқуқни рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувохнома алоҳида ҳужжат сифатида расмийлаштирилар эди.

Ҳозирда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш ва реестрдан кўчирма тақдим этиш учун аризалар:
▪️ давлат хизматлари марказлари,
▪️ давлат нотариал идоралар,
▪️ давлат активларини бошкариш агентлиги,
▪️ риэлторлик ташкилотлари,
▪️ тижорат банклари орқали қабул қилиши тизими жорий этилиши белгиланган.

✅ @adliyangiliklari
#Адлия_хабар_беради

Биласизми?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрь куни қабул қилинган 911-сонли қарорида белгиланган:

📍 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликларнинг ер участкаларини ажратиб бериш тўғрисида аввал қабул қилинган қарорини бекор қилиш ёки унга ўзгартириш киритиш, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар ёки бошқа давлат органи томонидан маъмурий тартиб-таомилларга риоя этилмаганлиги сабабли бекор қилиш ёки унга ўзгартириш киритиш йўли билан ер участкаларини олиб қўйиш тақиқланади.

✅ @adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш мумкин эмас

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
📌 Адлия вазирлиги ходимлари коррупцияга қарши курашиш бўйича бошқарув тизимларининг халқаро стандартлари ISO 37001:2016 «Менежментнинг коррупцияга қарши тизими" бўйича билим ва малакасини оширди.

Тренинг Адлия вазирлиги томонидан республикамиз адлия органларида коррупцияга қарши курашишни бошқариш тизими — комплаенс-назоратни жорий этишга кўмаклашишга қаратилган. У жорий йилнинг 3—7 февраль кунлари SGS компаниясининг ISO халқаро стандартларига ўқитишга ихтисослашган маҳаллий экспертлар томонидан ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, Адлия вазирлиги Ўзбекистон давлат органлари орасида биринчилардан бўлиб халқаро стандартларга мувофиқ коррупцияга қарши комплаенс тизимини жорий этмоқда. Унинг муваффақиятли фаолият юритиши учун адлия вазири буйруғи билан вазирликда коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус бўлим ташкил этилди.

Маълумот учун: тренинг Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида амалга оширилаётган "Ўзбекистонда самарали, ҳисобдор ва очиқ бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш" лойиҳаси доирасида ўтказилди.
__________________________________

📌 Сотрудники Министерства юстиции повысили знания и навыки по международным стандартам систем управления по противодействию коррупции по ISO 37001:2016 «Противокоррупционная система менеджемента».

Тренинг направлен на содействие внедрению со стороны Министерства юстиции системы управления противодействием коррупции — комплаенс-контроля в органах юстиции республики. 3—7 февраля 2020 года его провели национальные эксперты компании SGS, специализирующейся на обучении международным стандартам ISO.

Стоит отметить, что Министерство юстиции первым среди государственных органов Узбекистана внедряет антикоррупционную комплаенс-систему в соответствии с международными стандартами. В целях успешного ее функционирования приказом министра юстиции в Минюсте образован специальный отдел по противодействию коррупции.

Для сведения: тренинг организован в рамках совместного проекта Министерства юстиции, Генеральной прокуратуры и представительства ПРООН в Узбекистане «Противодействие коррупции через эффективные, подотчетные и прозрачные институты управления в Узбекистане».

✅ @adliyangiliklari
Адлия вазири Русланбек Давлетов давлат томонидан ҳимоячи тайинлаш тартиби ўзгаришини маълум қилди. Унинг айтишича, амалдаги тартиб самарали натижа бермаяпти.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/02/08/lawyers/?utm_source=push&utm_medium=telegram
📌Адлия вазири Р. Давлетов Сингапур Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Сингапурда) Зулкифли бин Бахаруддин билан учрашди.

Томонлар интеллектуал мулқ ҳуқуқи ва муаллифлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, юридик хизматларни такомиллаштириш ва рақамлаштириш борасида тажриба алмашиш зарурлигини қайд этиб, шериклик муносабатларини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришди.

Батафсил: https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/98775/

____________________________________________________
📌Министр юстиции Р. Давлетов встретился с Чрезвычайным и Полномочным Послом Республики Сингапур в Узбекистане (с резиденцией в Сингапуре) Зулкифли бин Бахаруддинном.

Стороны подчеркнули важность обмена опытом в сфере права интеллектуальной собственности и защиты авторского права, совершенствования и оцифровки процесса предоставления юридических услуг, а также достигли договоренностей об установлении партнерских отношений.

Подробнее: https://www.minjust.uz/ru/press-center/news/98774/

✅ @adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи

🗓 9 февраль (1441 йил)

Буюк шоир, мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Audio
Ноқонуний равишда ер участкаларидан фойдаланган фуқаролар ва уларни жаримага тортилгани ҳақида кўп гапирилди. Лекин оддий бир фуқаро қонуний ер олмоқчи.
Хўш, у қаерга қандай тартибда мурожаат қилиши керак?

"Тараққиёт стратегияси маркази"да бўлиб ўтган матбуот анжуманида Адлия вазирлиги масъул ходими Нодир Тиллаев шу ҳақда батафсил маълумот берди.

Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEfqEboRQ2dxgIj2QA

Telegram| Facebook | Veb-sayt
#Биласизми

📌 Фарзандингизни боғчага жойлаштирмоқчимисиз?
____________________________________________

#Знаете_ли_вы

📌 Как устроить ребенка в детский сад?

✅ @adliyangiliklari
#Билиб_қўйган_яхши

2019 йил 1 мартдан бошлаб давлат органлари ва бошқа ташкилотлари томонидан тадбиркорлик субъектларидан ҳужжатларни муҳрлаш ёки ҳужжатларни муҳр билан тасдиқлашни талаб қилиш тартиби бекор қилинди.

Бу билан, тегишли бланк ва шаклларни тадбиркорлик субъектларининг муҳри билан тасдиқлаш амалиётини йўқ қилиш чоралари кўрилди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Сўров #Опрос

Сиздан давлат хизматлари соҳасида мавжуд бўлган муаммо ва келгусида хизмат курсатиш жараёни сифатини яхшилашга қаратилган бир қатор саволларга жавоб беришингизни сўраймиз.

Сизнинг фикрингиз Биз учун муҳим!

———

Мы предлагаем Вам ответить на ряд вопросов, касающихся проблем и возможного улучшения качества и доступности предоставления услуг.

Ваше мнение важно для нас!

https://davxizmat.uz/ru/polls/2020-yil-fevral-oyida-fuqarolar-DXMlar-faoliyatiga-qanday-baho-berishadi

Биз ижтимоий тармоқларда: / Мы в социальных сетях:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Adliya_hudud
📌Жиззах шаҳри Улуғбек МФЙда яшовчи икки фуқаро кредит олиш мақсадида ТИФ Милий банк Жиззах индустриал филиалига мурожаат қилган бўлишига қарамай, уларга кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб, бўлимимизга адолат истаб келишди.

Адлия бўлими ўрганиши натижасида, тижорат банки масъуллари томонидан фуқароларнинг ҳужжатлари қабул қилганлиги, шунингдек, банк кредит қўмитаси томонидан ҳужжатлар кўриб чиқилиши натижасида кредит ажратилиши тўғрисида ижобий қарор қабул қилинганлиги, бундан ташқари, тижорат банки ва фуқаролар ўртасида кредит шартномаси тузилганлиги ҳамда таъминотчи фирмалар томонидан маҳсулот етказиб берилгандан сўнг кредит ажратилиши тўғрисида кафолат хатлари бўлишига қарамай кредит маблағлари ажратилмаётганлиги аниқланди.

Мазкур қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан бўлим томонидан тижорат банкига тақдимномалар киритилди.

Натижада, банк томонидан мурожаатчиларнинг бирига тикув машиналари сотиб олиши учун 8 миллион 74 минг сўм, яна бирига чорвачилик фаолиятини йўлга қўйишида наслли қорамоллар сотиб олиши учун 30 миллион сўм миқдорда кредит маблағлари ажратилиши таъминланди.

✅ @adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

“МАДАД” ННТ вакант лавозимларга ишга таклиф этади

“МАДАД” нодавлат нотижорат муассасаси қуйидаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади

Андижон вилояти бўйича:
• Андижон туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Қорасув шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;

Бухоро вилояти бўйича:
• Бухоро шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Пешку туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;

Жиззах вилояти бўйича:
• Жиззах шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Зомин туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;

Қашқадарё вилояти бўйича:
• Қарши шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Ғузор туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;

Навоий вилояти бўйича:
• Навоий шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Конимех туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;

Наманган вилояти бўйича:
• Наманган шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Тўрақўрғон туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Чуст туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;

Самарқанд вилояти бўйича:
• Самарқанд туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Нуробод туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;

Сурхондарё вилояти бўйича:
• Термиз шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Олтинсой туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Шеробод туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;

Сирдарё вилояти бўйича:
• Гулистон туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;

Фарғона вилояти бўйича:
• Қўқон шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Марғилон шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Сўх туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;

Тошкент вилояти бўйича:
• Зангиота туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси;
• Юқоричирчиқ туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси.

✅ Номзодларга қўйиладиган талаблар:
👉 олий юридик маълумот;
👉 ихтисослиги бўйича камида икки йил иш стажига эга бўлиш;
👉 давлат тилини мукаммал билиш (рус ёки бошқа тилларни яхши билиш устунлик беради);
👉 юклатилган вазифаларни бажара олиш, фуқароларга ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериш йўли билан уларнинг муаммоларини ҳуқуқий ечимини топиш малакасига ва тажрибасига эга бўлиш;
👉 аҳолининг, шу жумладан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган пенсионерлар, кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз она (ота)лар ва бошқаларга уларнинг муаммолари бўйича бевосита ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш.

Ойлик иш ҳақи – 3,5 млн. сўмни ташкил этади.

Бундан ташқари, илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида чет элларга хизмат сафарлари ва стажировкаларга юборилади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қисқа муддатларда ўз шахсий варақасини info@madadnnt.uz электрон почтаси манзилига юборишлари лозим.

Юборилаётган маълумотномада номзодларнинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам акс эттирилиши керак.

Маълумот учун телефон: (998 71) 256-52-53

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot