ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.86K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
Встреча заместителя министра юстиции Республики
Узбекистан с послом Швеции в нашей стране

Заместитель министра юстиции А. Ташкулов встретился с Чрезвычайным и Полномочным Послом Швеции в Республике Узбекистан с резиденцией в Стокгольме Ингрид Терсман.

Стороны обсудили вопросы взаимодействия в сферах миграции и торговли людьми в связи с наймом на работу.

А. Ташкулов проинформировал гостей о проводимых поэтапных реформах в сфере внешней трудовой миграции, направленных на повышение гарантии прав, свобод и законных интересов лиц, выезжающих в зарубежные страны на временную работу.

✅ Подписаться на канал: https://t.me/adliyangiliklari
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Швеция Қироллигининг мамлакатимиздаги элчиси билан учрашди

Жорий йилнинг 4 декабрь куни адлия вазири ўринбосари А. Ташкулов Швеция Қироллигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Стокгольм шаҳрида) Ингрид Терсман билан учрашди.

Томонлар ишга ёллаш билан боғлиқ миграция ва одам савдоси соҳаларида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

А. Ташкулов меҳмонларга ташқи меҳнат миграцияси соҳасида вақтинчалик ишлаш учун хорижий мамлакатларга кетган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари кафолатларини ошириш мақсадида босқичма-босқич амалга оширалаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумот берди.

✅ Каналга уланиш: https://t.me/adliyangiliklari
Кадрлар билан ишлашда Британия тажрибаси ўрганилмоқда

📌 Ўзбекистон Адлия вазирлиги делегацияси Буюк Британия кадрлар сиёсатини ўрганиш учун Лондонда хизмат сафарида бўлиб турибди.

Хизмат сафари Ўзбекистон Адлия вазирлиги ва Буюк Британия Халқаро ҳамкорлик агентлиги (GPI) ўртасида имзоланган меморандум доирасида амалга оширилмоқда.

Ўтган 2 кун давомида Буюк Британия ҳукумати вакиллари билан давлат хизматчилари фаолияти, уларнинг мақоми, ижтимоий ҳимояси, шу билан бирга фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш тартиби билан танишдилар.

Ўтказилган учрашувлар давомида Ўзбекистон вакиллари давлат хизматига киришиш,уни ўташ ва фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида маълумотга эга бўлдилар. Шунингдек, давлат хизматчилари фаолиятини тартиб солувчи қонунчиликни ўргандилар. Ушбу масала юзасидан фикрлар алмашилди, Британия тажрибаси таҳлил қилинди.

Сафар доирасида кадрлар билан ишлаш амалиёти бўйича қатор идора вакиллари билан мулоқот қилиш режалаштирилмоқда.

✅ @adliyangiliklari
#Сайёр_қабул
Аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳрида Адлия вазирлиги раҳбариятининг сайёр қабули ўтказилмоқда.

_____________________________
#Выездной_прием
С целью изучения проблем населения, оказания гражданам правовой помощи и практического содействия в решении насущных вопросов в городе Ташкенте проходит выездной прием руководства Министерства юстиции.

✅ Каналга уланиш: https://t.me/adliyangiliklari
ADLIYA YANGILIKLARI pinned «#Эълон 📌Жорий йилнинг 6 декабрь куни соат 11:00 да Тошкент шаҳри Миробод туманида “Мадад” муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти марказий офисининг тантанали очилиш маросими ўтказилиши режалаштирилган. ▶️ Мазкур маросимда Ўзбекистон Республикаси…»
Бугун Адлия вазирлигида адлия органлари ходимлари ва жамоатчилик фаоллари иштирокида Конституция кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан адлия вазири Русланбек Давлетов йиғилганларни кириб келаётган буюк байрам – Конституциямиз қабул қилинганлигининг 27 йиллиги билан қутлади.

Шунингдек, вазир нутқида Конституция ва қонунларнинг аҳамиятини, бугунги кунда қонунчилик, суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз борди. Инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш борасида адлия органлари олдида турган муҳим вазифалар таъкидланди.

Тадбирда Президент Фармони билан таъсис этилган “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони илк марта ўз соҳибларига топширилди. Ушбу нуфузли мукофот билан турли касб эгалари ва жамоатчилик фаоллари тақдирландилар.

Бир гуруҳ адлия ходимлари самарали меҳнати, ҳуқуқ соҳасига қўшаётган ҳиссаси учун “Адлия аълочиси” кўкрак нишони ҳамда Фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.