ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_tashabbus

Адлия вазирлиги аҳоли учун фойдали ва зарур тадбирларни мунтазам ташкил этишда давом этмоқда. Мустақиллининг 30 йиллиги шодиёналари арафасида Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси билан биргаликда “Адлиядан адлиягача” ҳуқуқий марши ташкил этилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
12 нафар адлия тизими ходимлари орден ва медаллар билан мукофотланди

28 август куни Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда вазирлик раҳбарияти, марказий аппарат ходимлари, адлия тизими фаҳрийлари ҳамда адлия орган ва муассасаларининг вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалида адлия вазири Русланбек Давлетов сўзга чиқиб, барчани қутлуғ айём билан самимий табриклади.

👉Батафсил
_________

👉Читать на русском языке

@adliyangiliklari
#Қабул2021

Адлия вазирлигининг юридик техникумларига кириш тест синови натижалари

2021 йил 27 август куни Адлия вазирлигининг юридик техникумларига кириш учун ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди.

👨🏻‍💻 Тест синовида иштирок этган талабгорлар тест натижалари билан texnikum.dtm.uz сайти орқали танишишлари мумкин.

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мустақилликка_30_йил

“Адлиядан адлиягача” ҳуқуқий марши ўтказилди

Мустақилликнинг 30 йиллиги шодиёналари арафасида Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси билан биргаликда “Адлиядан адлиягача” ҳуқуқий марши ташкил этилди.

Унда ҳуқуқни фаол тарғиб қилиш, қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунарли ва қизиқарли тарзда етказишга ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этган ҳолда пиёда юришга асосий эътибор қаратилди.

Унутманг, Адлия вазирлиги аҳоли учун фойдали ва зарур тадбирларни мунтазам ташкил этишда давом этади.

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мустақилликка_30_йил

📹 Мустақиллик оддий инсонлар тақдирида...

Мустақилликнинг 30 йиллик байрами билан Адлия вазирлиги сизларни самимий қутлайди!

@adliyangiliklari
Нотариат соҳасида халқаро ҳамкорлик кенгаймоқда

Жорий йилнинг 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазилигида Озарбайжон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Нотариал палатаси масъул ходимларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда делегация аъзоларига Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими презентацияси намойиш этилиб, Ўзбекистон ҳамда Озарбайжонда нотариат соҳасидаги замонавий ахборот-коммуникация технологиларининг истиқболлари масалалари бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек, адлия вазири ўринбосари А. Ташкулов Озарбайжон делегациясини қабул қилиб, соҳадаги ўзаро ҳамкорлик, тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari