Адлия вазирлиги томонидан аҳоли ва тадбиркорларга енгиллик яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг “Махсус электрон тизим орқали лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жойлаштирди.
Мазкур қарор билан тасдиқланаётган низом лойиҳаси ва унга илова қилинаётган паспортлар “конструктор” усулида тайёрланган бўлиб, келгусида бошқа лицензияланадиган фаолиятларнинг паспортларини ишлаб чиқиш ва ушбу низомга илова қилиш орқали кенгайтириш мумкин.
Лойиҳа билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин https://regulation.gov.uz/uz/d/29292
👉Батафсил
@adliyangiliklari

Жорий йилнинг 16 февраль куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси А. Фаҳми билан учрашди.
Учрашув давомида адлия вазири Р. Давлетов Миср элчисини вазирлик тизими, вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари билан, шунингдек ҳуқуқий соҳада сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва келгусидаги режалар билан таништирди.
Миср элчиси Фаҳми хоним Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, икки давлат томонидан илгари сурилган устувор йўналишларнинг ўхшашлигини алоҳида таъкидлади. Икки давлат адлия вазирликлари ўртасида имзоланган меморандум доирасида икки томонлама манфаатли соҳаларда ҳамкорликда ишлаш бўйича вазирликка кўмакдош бўлишга тайёрлигини билдирди.
Адлия вазири Р. Давлетов Миср элчисини Фаҳми хонимни янги тайинлов билан табриклаб, келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилади.
Учрашув сўнгида томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишиб олдилар.

Ҳокимликларда қарорларини қоғоз шаклида қабул қилиш тўхтатилади
Аввалроқ, Қашқадарё вилоятида “E-qaror” электрон тизимини апробация қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказилиши бўйича хабар берилган эди. Жорий йилнинг 16 февраль куни вилоят ҳокимлигида “E-qaror” ягона электрон тизими бўйича Адлия вазирлиги маъсул ходимлари ҳамда Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида ушбу масалага доир семинар бўлиб ўтди.
👉Батафсил
_________________
Хокимияты перестанут принимать решения в бумажной форме
Как ранее сообщалось, в Кашкадарьинской области проведен правовой эксперимент по апробации электронной системы «E-qaror». 16 февраля текущего года в областном хокимияте сотрудники Министерства юстиции совместно со специалистами управления юстиции Кашкадарьинской области провели семинар для разъяснения представителям органов государственной власти на местах аспектов использования единой электронной системы «E-qaror».
👉Подробнее

Цель представленного министром юстиции 15 февраля 2021 года отчета – обеспечение открытости деятельности органов юстиции, подведение итогов проделанной работы и подробное информирование общественности о них.
Министерство юстиции считает важным внести некоторые уточнения по вопросам сферы развития гражданского общества, затронутым в ходе дискуссии с представителями СМИ и блогерами, так как в материале «Вынужденная или намеренная бюрократия? Регулирование гражданского общества в Узбекистане», опубликованном 17 февраля в интернет-издании «Газета.уз», отдельные моменты преувеличены субъективными суждениями автора, чтобы привлечь внимание к теме.

Ўзбекистон тарихида илк бор маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори “e-qaror” ягона электрон тизими орқали қабул қилинди
👉Батафсил
@adliyangiliklari
👉Батафсил
@adliyangiliklari
Адлия вазирлиги ҳоким қарорларини электрон қабул қилиш тизимини ишга туширди: Қашқадарёда вилоят ҳокимининг биринчи электрон қарори қабул қилинди
Адлия вазирлиги томонидан ҳоким қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон “E-qaror” тизими ишлаб чиқилди.
Тизим нималар беради?
👉Батафсил
@adliyangiliklari
Адлия вазирлиги томонидан ҳоким қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон “E-qaror” тизими ишлаб чиқилди.
Тизим нималар беради?
👉Батафсил
@adliyangiliklari
ADLIYA YANGILIKLARI
Цель представленного министром юстиции 15 февраля 2021 года отчета – обеспечение открытости деятельности органов юстиции, подведение итогов проделанной работы и подробное информирование общественности о них. Министерство юстиции считает важным внести некоторые…
#Adliya_munosabat
2021 йилнинг 15 февралида адлия вазири томонидан тақдим этилган ҳисоботдан асосий мақсад – адлия органлари фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш, 2020 йилда амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш ва жамоатчиликни бу ҳақда хабардор қилиш.
Мақолада мавзуга эътиборни жалб қилиш мақсадида айрим фикрлар субъектив баҳо билан бўрттириб кўрсатилганлиги сабабли, Адлия вазирлиги ОАВ вакиллари ва блогерлар билан бўлиб ўтган мунозара чоғида фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасига оид кўтарилган масалаларга баъзи аниқликларни киритишни муҳим деб ҳисоблайди.

Газета.uz
Вынужденная или намеренная бюрократия? Регулирование гражданского общества в Узбекистане
Министр юстиции Русланбек Давлетов в беседе со СМИ ответил на вопросы о регистрации и регулировании ННО. Колумнист Дильмурад Юсупов анализирует, что было сделано в данной сфере и что осталось невыполненным.
“Ҳуқуқшунослик” йўналишида таҳсил олаётган ўқувчи ва талабалар диққатига
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Тошкент давлат юридик университетининг бакалавр ва магистратура босқичи талабалари, Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицей ва юридик техникумларда таҳсил олаётган ўқувчилар иштирокида ҳуқуқий тарғибот ишлари бўйича “Адолат қанотлари” клуби ташкил этилади.
Клубга ТДЮУнинг бакалавр ва магистр босқичи, Академик лицей ва юридик техникумларда таҳсил олаётган фидокор, жонкуяр, тарғибот ишларида фаолият олиб бориш истагини билдирган талаба ва ўқувчилар ихтиёрий равишда аъзо бўлиши мумкин.
Клубда ёшларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятини юксалтириш, уларни қонунга ҳурмат рухида тарбиялаш, ҳуқуқий тарғибот ишларига ёшларни ҳам жалб қилиш ҳамда улар билан биргаликда тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамкорликда олиб борилади.
▫️Клуб аъзолари орасидан ҳар йил якуни бўйича “Энг фаол тарғиботчи” номзоди эълон қилиб борилади;
▫️Адлия вазирлиги томонидан ташкиллаштириладиган тадбирларда, флеш-моб, акцияларда, ҳуқуқий мавзулардаги видеоролик ва бошқа лойиҳаларда, шунигдек вазирликнинг Tiktok ижтимоий саҳифасидаги видеороликларида иштирок этиш имконияти берилади;
▫️Адлия вазирлиги юридик техникуми битирувчиларига ТДЮУ бакалавриатига киришга йўлланма беришда Клубдаги фаоллик инобатга олинади;
▫️ТДЮУ битирувчилари Адлия вазирлигига ишга кириш истагини билдирганда уларни ишга қабул қилишда Клубдаги фаолияти инобатга олинади.

#Адлия_хабари
🔎 Адлия органлари томонидан жойларда ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш билан боғлиқ масалалар ўрганилмоқда.
Агарда Сизни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиб, иш ҳақларингизни ўз вақтида тўлаб бермаслик, таъмагирлик ва бошқа салбий ҳолатларга йўл қўйилаётган ёки ушбу соҳада юзага келаётган муаммолар бўйича таклифларингиз бўлса, Адлия вазирлигининг телеграмдаги @adliyamonitoringbot ботига ёки “1008” ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан “Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди
▫️Меморандумдан кўзланган асосий мақсад – “Шахс-оила-маҳалла-таълим муассасаси-ташкилот-жамият” принципи асосида жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга кўмаклашиш ҳамда аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш имкониятини янада кенгайтириш ҳисобланади.
▫️ Меморандум доирасида аҳолини қизиқтирадиган долзарб масалалар бўйича ҳамкорликда манзилли ҳуқуқий тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга кўмаклашиш, уларга ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериш йўли билан бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг ҳуқуқий билимларини янада юксалтиришга қаратилган “Бепул ҳуқуқий маслаҳат” курсларини ташкил этиш каби йўналишларда яқиндан амалий ҳамкорликни ўрнатиш белгиланган.

#Адлия_танлов
2021 йилда Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича йилнинг энг намунали ташкилоти қайси ташкилот бўлади?
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирлар ташкил қилинишида давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини рағбатлантириб бориш мақсадида Адлия вазирлиги Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича йилнинг энг намунали ташкилоти танловини эълон қилади.
Танловда республика давлат бошқаруви органлари тизимига кирувчи вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликларнинг 2021 йил давомида амалга оширган ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирлари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:
▫️Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 апрелдаги 342-сон қарори ижроси юзасидан қайд этилган баҳолаш натижаси;
▫️йил давомида соҳа фаолияти бўйича тайёрлаб, тарқатилган энг яхши тарғибот материаллари (видеоролик, инфографика, слайд, буклет);
▫️ ташкилотнинг ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардаги гуруҳ ва каналларда фаоллиги (соҳага оид муаммоли вазиятлар юзасидан тезкор муносабат).
Танлов натижалари 2021 йил якунида умумлаштирилади ҳамда 2022 йилнинг январь ойида ОАВда ва вазирликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади.
Адлия вазирлиги барча давлат органлари ва ташкилотларини аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ишларида фаол бўлишга чорлайди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон
2021 йил 22 февраль куни соат 12:00да Миллий матбуот марказида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Мавзу: “Президент Қарорлари ва топшириқлари ижроси: янги тизим тақдимоти”.
Тадбирда Адлия вазирлиги мутасадди ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.
Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали жонли эфирга узатилади.
Савол ва мурожаатларингизни @MARKAZ16Uz га юборишингиз мумкин.