ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.86K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
Адлия вазирининг буйруғи билан Фаррух Нуритдинович Салиев Идоравий норматив-ҳукукий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фаррух Салиев 1988 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2010 йил Тошкент давлат юридик институти бакалавриятини, 2012 йилда магистратурара босқичини муваффақиятли тамомлаган.
Адлия вазирлиги тизимидаги меҳнат фаолиятини 2012 йилда Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси 1-тоифали иш юритувчи котиби лавозимидан бошлаб, турли масъул лавозимларда ишлаган.

У ҳозирги вақтга қадар вазирликнинг Иқтисодий қонунчилик бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси Ф. Салиевни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида зафарлар тилайди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур бошқарма вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг идоравий норма ижодкорлиги масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради.

@adliyangiliklari
Янги вазифалар ижроси муҳокама қилинди

15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг навбатдан ташқари кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Унда 2021 йилга мўлжалланган Давлат дастурида Адлия вазирлиги зиммасига юклатилган вазифалар ижроси бўйича келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги янги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қонун маъмурий тартиб-таомилларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади ҳамда маъмурий органлар билан муносабатларда қонун устуворлигини, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин https://regulation.gov.uz/uz/d/29289

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Адлия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик фаолиятининг айрим соҳаларида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳа тадбиркорлик субъектларига қулай бизнес муҳит яратиш, рухсат беришга доир тартиб-таомиллардан ўтиш ва ушбу фаолият ва ҳаракатни амалга оширишнинг ягона ва шаффоф механизми яратилишига, рухсат бериш жараёнларида коррупциявий ҳолатларнинг юзага келишини олдини олишга, рухсат этишга доир фаолиятни амалга оширувчи ва ҳаракатни бажарувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Ҳужжат лойиҳаси билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин https://regulation.gov.uz/uz/d/29320.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Адлия вазирлиги томонидан аҳоли ва тадбиркорларга енгиллик яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг “Махсус электрон тизим орқали лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жойлаштирди.

Мазкур қарор билан тасдиқланаётган низом лойиҳаси ва унга илова қилинаётган паспортлар “конструктор” усулида тайёрланган бўлиб, келгусида бошқа лицензияланадиган фаолиятларнинг паспортларини ишлаб чиқиш ва ушбу низомга илова қилиш орқали кенгайтириш мумкин.

Лойиҳа билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин https://regulation.gov.uz/uz/d/29292

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Жорий йилнинг 16 февраль куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси А. Фаҳми билан учрашди.

Учрашув давомида адлия вазири Р. Давлетов Миср элчисини вазирлик тизими, вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари билан, шунингдек ҳуқуқий соҳада сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва келгусидаги режалар билан таништирди.

Миср элчиси Фаҳми хоним Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, икки давлат томонидан илгари сурилган устувор йўналишларнинг ўхшашлигини алоҳида таъкидлади. Икки давлат адлия вазирликлари ўртасида имзоланган меморандум доирасида икки томонлама манфаатли соҳаларда ҳамкорликда ишлаш бўйича вазирликка кўмакдош бўлишга тайёрлигини билдирди.

Адлия вазири Р. Давлетов Миср элчисини Фаҳми хонимни янги тайинлов билан табриклаб, келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Учрашув сўнгида томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишиб олдилар.

@adliyangiliklari
Ҳокимликларда қарорларини қоғоз шаклида қабул қилиш тўхтатилади

Аввалроқ, Қашқадарё вилоятида “E-qaror” электрон тизимини апробация қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказилиши бўйича хабар берилган эди. Жорий йилнинг 16 февраль куни вилоят ҳокимлигида “E-qaror” ягона электрон тизими бўйича Адлия вазирлиги маъсул ходимлари ҳамда Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида ушбу масалага доир семинар бўлиб ўтди.

👉Батафсил
_________________

Хокимияты перестанут принимать решения в бумажной форме

Как ранее сообщалось, в Кашкадарьинской области проведен правовой эксперимент по апробации электронной системы «E-qaror». 16 февраля текущего года в областном хокимияте сотрудники Министерства юстиции совместно со специалистами управления юстиции Кашкадарьинской области провели семинар для разъяснения представителям органов государственной власти на местах аспектов использования единой электронной системы «E-qaror».

👉Подробнее

@adliyangiliklari
Цель представленного министром юстиции 15 февраля 2021 года отчета – обеспечение открытости деятельности органов юстиции, подведение итогов проделанной работы и подробное информирование общественности о них.

Министерство юстиции считает важным внести некоторые уточнения по вопросам сферы развития гражданского общества, затронутым в ходе дискуссии с представителями СМИ и блогерами, так как в материале «Вынужденная или намеренная бюрократия? Регулирование гражданского общества в Узбекистане», опубликованном 17 февраля в интернет-издании «Газета.уз», отдельные моменты преувеличены субъективными суждениями автора, чтобы привлечь внимание к теме.

👉Подробнее

@adliyangiliklari
Ўзбекистон тарихида илк бор маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори “e-qaror” ягона электрон тизими орқали қабул қилинди

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Адлия вазирлиги ҳоким қарорларини электрон қабул қилиш тизимини ишга туширди: Қашқадарёда вилоят ҳокимининг биринчи электрон қарори қабул қилинди

Адлия вазирлиги томонидан ҳоким қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон “E-qaror” тизими ишлаб чиқилди.

Тизим нималар беради?

👉Батафсил

@adliyangiliklari
ADLIYA YANGILIKLARI
Цель представленного министром юстиции 15 февраля 2021 года отчета – обеспечение открытости деятельности органов юстиции, подведение итогов проделанной работы и подробное информирование общественности о них. Министерство юстиции считает важным внести некоторые…
#Adliya_munosabat

2021 йилнинг 15 февралида адлия вазири томонидан тақдим этилган ҳисоботдан асосий мақсад – адлия органлари фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш, 2020 йилда амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш ва жамоатчиликни бу ҳақда хабардор қилиш.

Мақолада мавзуга эътиборни жалб қилиш мақсадида айрим фикрлар субъектив баҳо билан бўрттириб кўрсатилганлиги сабабли, Адлия вазирлиги ОАВ вакиллари ва блогерлар билан бўлиб ўтган мунозара чоғида фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасига оид кўтарилган масалаларга баъзи аниқликларни киритишни муҳим деб ҳисоблайди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
​“Ҳуқуқшунослик” йўналишида таҳсил олаётган ўқувчи ва талабалар диққатига

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Тошкент давлат юридик университетининг бакалавр ва магистратура босқичи талабалари, Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицей ва юридик техникумларда таҳсил олаётган ўқувчилар иштирокида ҳуқуқий тарғибот ишлари бўйича “Адолат қанотлари” клуби ташкил этилади.

Клубга ТДЮУнинг бакалавр ва магистр босқичи, Академик лицей ва юридик техникумларда таҳсил олаётган фидокор, жонкуяр, тарғибот ишларида фаолият олиб бориш истагини билдирган талаба ва ўқувчилар ихтиёрий равишда аъзо бўлиши мумкин.

Клубда ёшларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятини юксалтириш, уларни қонунга ҳурмат рухида тарбиялаш, ҳуқуқий тарғибот ишларига ёшларни ҳам жалб қилиш ҳамда улар билан биргаликда тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамкорликда олиб борилади.

▫️Клуб аъзолари орасидан ҳар йил якуни бўйича “Энг фаол тарғиботчи” номзоди эълон қилиб борилади;

▫️Адлия вазирлиги томонидан ташкиллаштириладиган тадбирларда, флеш-моб, акцияларда, ҳуқуқий мавзулардаги видеоролик ва бошқа лойиҳаларда, шунигдек вазирликнинг Tiktok ижтимоий саҳифасидаги видеороликларида иштирок этиш имконияти берилади;

▫️Адлия вазирлиги юридик техникуми битирувчиларига ТДЮУ бакалавриатига киришга йўлланма беришда Клубдаги фаоллик инобатга олинади;

▫️ТДЮУ битирувчилари Адлия вазирлигига ишга кириш истагини билдирганда уларни ишга қабул қилишда Клубдаги фаолияти инобатга олинади.

@adliyangiliklari
#Адлия_хабари

🔎 Адлия органлари томонидан жойларда ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш билан боғлиқ масалалар ўрганилмоқда.

Агарда Сизни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиб, иш ҳақларингизни ўз вақтида тўлаб бермаслик, таъмагирлик ва бошқа салбий ҳолатларга йўл қўйилаётган ёки ушбу соҳада юзага келаётган муаммолар бўйича таклифларингиз бўлса, Адлия вазирлигининг телеграмдаги @adliyamonitoringbot ботига ёки “1008” ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.

@adliyangiliklari