ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.86K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Очиқ_адлия

Нотариат тизими 99 фоиз хусусийга айланди.

Нотариуслар манфаатдорлиги ошиши натижасида тизимда узоқ йиллар муаммо бўлиб келган таниш-билишчилик, сансалорлик, суний навбат ва ортиқча пул ундириш каби ножўя ҳолатлар деярли барҳам топди.

Натижада 2020 йилда нотариуслар устидан шикоятлар 46% га камайган. (2019 йилда – 1519 та, 2020 йилда – 815 та)

Адлия вазири жамоатчилик олдида ҳисоботидан

@adliyangiliklari
#Очиқ_адлия

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (ФҲДЁ) архивларида сақланаётган қоғоз шаклидаги 60 млнга яқин архив маълумотлари тўлиқ рақамлаштирилди.

Адлия вазири жамоатчилик олдида ҳисоботидан

@adliyangiliklari
#Биласизми

Президент қарорлари ва топшириқлари ижросининг янги тизими амалда

@adliyangiliklari
Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Аллакулиев Миржалол Давронбекович Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

М. Аллакулиев 1988 йилда Хоразм вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2012 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У Адлия вазирлигида ўз меҳнат фаолиятини 2008 йилда Адлия вазирлиги раҳбарият қошидаги аппаратнинг қабулхона котиби лавозимидан бошлаб, турли масъул лавозимларда фаолият юритган ҳамда ҳозирги вақтга қадар вазирликнинг Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси М. Аллакулиевни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.

@adliyangiliklari
Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Адхам Муратович Турдиев Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

А.Турдиев 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 2004 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У вазирлик тизимидаги ўз меҳнат фаолиятини 2006 йилда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси 2-тоифали иш юритувчи котиби лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимидаги турли масъул лавозимларда фаолият юритган ҳамда ҳозирги вақтга қадар вазирликнинг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси А. Турдиевни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида зафар ва омадлар тилайди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур бошқарма Президентнинг 2021 йил 10 февралдаги Фармони асосида ташкил этилган.

@adliyangiliklari
Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Дониёр Нортажиевич Халилов Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Д.Халилов 1989 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2011 йил Тошкент давлат юридик инстиутини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У Адлия вазирлигида ўз меҳнат фаолиятини 2011 йилдан бошлаб тизимдаги турли масъул лавозимларда фаолият юритган ҳамда ҳозирги вақтга қадар вазирликнинг Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси Д.Халиловни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур бошқарма фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни, қонун устуворлигини таъминлашга йўналтирилган норма ижодкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини изчил амалга ошириш боради.

@adliyangiliklari
Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Абдуманноп Абдурахматович Буриев Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

А.Буриев 1986 йилда Тошкент вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2010 йил Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У Адлия вазирлигида ўз меҳнат фаолиятини 2011 йилдан бошлаб тизимдаги турли масъул лавозимларда фаолият юритган ҳамда ҳозирги вақтга қадар вазирликнинг Кадрлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси А.Буриевни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур бошқарманинг асосий вазифаси адлия органлари ва муассасаларида иш юритишни ташкил этиш, назорат қилиш, ижро интизоми талабларига қатъий риоя қилинишини таъминлашдан иборат.

@adliyangiliklari
Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Нодир Олтинжонович Тилляев Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Н.Тилляев 1989 йилда Фарғона шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 2011 йил Наманган давлат университети ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У вазирлик тизимидаги ўз меҳнат фаолиятини 2013 йилда Наманган вилоят адлия бошқармаси етакчи маслаҳатчиси лавозимида бошлаб, тизимдаги турли масъул лавозимларда фаолият юритган ҳамда ҳозирги вақтга қадар вазирликнинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси Н.Тилляевни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида омадлар тилайди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур бошқарма давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириб боради.

@adliyangiliklari
Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Ўткир Эркинович Назаров Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ў.Назаров 1987 йилда Бухоро вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2010 йил Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У вазирлик тизимидаги ўз меҳнат фаолиятини 2011 йилда Бухоро вилоят адлия бошқармаси етакчи маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, тизимдаги турли масъул лавозимларда фаолият юритган ҳамда ҳозирги вақтга қадар вазирликнинг Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси Ў.Назаровни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур бошқарма фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга ошириб боради.

@adliyangiliklari
Адлия вазирининг буйруғи билан Фаррух Нуритдинович Салиев Идоравий норматив-ҳукукий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фаррух Салиев 1988 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2010 йил Тошкент давлат юридик институти бакалавриятини, 2012 йилда магистратурара босқичини муваффақиятли тамомлаган.
Адлия вазирлиги тизимидаги меҳнат фаолиятини 2012 йилда Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси 1-тоифали иш юритувчи котиби лавозимидан бошлаб, турли масъул лавозимларда ишлаган.

У ҳозирги вақтга қадар вазирликнинг Иқтисодий қонунчилик бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси Ф. Салиевни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида зафарлар тилайди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур бошқарма вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг идоравий норма ижодкорлиги масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради.

@adliyangiliklari
Янги вазифалар ижроси муҳокама қилинди

15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг навбатдан ташқари кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Унда 2021 йилга мўлжалланган Давлат дастурида Адлия вазирлиги зиммасига юклатилган вазифалар ижроси бўйича келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги янги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қонун маъмурий тартиб-таомилларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади ҳамда маъмурий органлар билан муносабатларда қонун устуворлигини, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин https://regulation.gov.uz/uz/d/29289

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Адлия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик фаолиятининг айрим соҳаларида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳа тадбиркорлик субъектларига қулай бизнес муҳит яратиш, рухсат беришга доир тартиб-таомиллардан ўтиш ва ушбу фаолият ва ҳаракатни амалга оширишнинг ягона ва шаффоф механизми яратилишига, рухсат бериш жараёнларида коррупциявий ҳолатларнинг юзага келишини олдини олишга, рухсат этишга доир фаолиятни амалга оширувчи ва ҳаракатни бажарувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Ҳужжат лойиҳаси билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин https://regulation.gov.uz/uz/d/29320.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Адлия вазирлиги томонидан аҳоли ва тадбиркорларга енгиллик яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг “Махсус электрон тизим орқали лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жойлаштирди.

Мазкур қарор билан тасдиқланаётган низом лойиҳаси ва унга илова қилинаётган паспортлар “конструктор” усулида тайёрланган бўлиб, келгусида бошқа лицензияланадиган фаолиятларнинг паспортларини ишлаб чиқиш ва ушбу низомга илова қилиш орқали кенгайтириш мумкин.

Лойиҳа билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин https://regulation.gov.uz/uz/d/29292

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Жорий йилнинг 16 февраль куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси А. Фаҳми билан учрашди.

Учрашув давомида адлия вазири Р. Давлетов Миср элчисини вазирлик тизими, вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари билан, шунингдек ҳуқуқий соҳада сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва келгусидаги режалар билан таништирди.

Миср элчиси Фаҳми хоним Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, икки давлат томонидан илгари сурилган устувор йўналишларнинг ўхшашлигини алоҳида таъкидлади. Икки давлат адлия вазирликлари ўртасида имзоланган меморандум доирасида икки томонлама манфаатли соҳаларда ҳамкорликда ишлаш бўйича вазирликка кўмакдош бўлишга тайёрлигини билдирди.

Адлия вазири Р. Давлетов Миср элчисини Фаҳми хонимни янги тайинлов билан табриклаб, келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Учрашув сўнгида томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишиб олдилар.

@adliyangiliklari
Ҳокимликларда қарорларини қоғоз шаклида қабул қилиш тўхтатилади

Аввалроқ, Қашқадарё вилоятида “E-qaror” электрон тизимини апробация қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказилиши бўйича хабар берилган эди. Жорий йилнинг 16 февраль куни вилоят ҳокимлигида “E-qaror” ягона электрон тизими бўйича Адлия вазирлиги маъсул ходимлари ҳамда Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида ушбу масалага доир семинар бўлиб ўтди.

👉Батафсил
_________________

Хокимияты перестанут принимать решения в бумажной форме

Как ранее сообщалось, в Кашкадарьинской области проведен правовой эксперимент по апробации электронной системы «E-qaror». 16 февраля текущего года в областном хокимияте сотрудники Министерства юстиции совместно со специалистами управления юстиции Кашкадарьинской области провели семинар для разъяснения представителям органов государственной власти на местах аспектов использования единой электронной системы «E-qaror».

👉Подробнее

@adliyangiliklari