ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.86K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
​#Adliya_tanlov

Ёдингизда бўлса Адлия вазирлиги томонидан “Пандемия 2020: чақириқлар, хулосалар, оқибатлар” номли танлов ўтказилаётганлиги ҳақида эълон берган эдик.

Жорий йилнинг 14 ноябрь кунига қадар танловда иштирок этиш учун 30га яқин журналист ва блогерлардан жами бўлиб 140 га яқин материал келиб тушди. Ҳозирда комиссия аъзолари томонидан танловга келиб тушган материаллар ўрганиб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, танловда иштирок этиш учун 2020 йилнинг 31 ноябрь куни соат 23:59 гача қуйидаги ҳужжат ва материаллар Tanlov@adliya.uz электрон почтасига юборилиши лозим:
🔹 Иштирокчи ҳақида маълумот
🔹 Иштирокчининг фотосурати
🔹 Танловда иштирок этувчи материал (Word дастурида ёзилган матн ёки аудио/видеофайл, файлнинг ўзи ёки у жойланган сайт/файл манбасига ҳавола). Барча материаллар эълон қилинганлиги тўғрисида скриншот, pdf-нусха, ҳавола билан тасдиқланиши керак.

Танлов ҳақидаги тўлиқ маълумот билан ушбу манзил орқали танишишингиз мумкин – www.adliya.uz
________________

#Юстиция_конкурс

Министерством юстиции проводится конкурс «Пандемия—2020: угрозы, вызовы, последствия».

По состоянию на 14 ноября текущего года от около 30 журналистов и блогеров поступило почти 140 медиаматериалов. В настоящее время члены комиссии изучают материалы, поступившие на конкурс.

Напомним, конкурсантам до 23:59 30 ноября 2020 года на электронную почту Tanlov@adliya.uz необходимо отправить следующие документы и материалы:
🔹информация об участнике;
🔹фотография участника;
🔹материал, предоставленный на конкурс (текст, написанный в программе Word или аудио/видеофайл, сам файл либо ссылка на источник, сайт, на котором они размещены). Все материалы должны быть подтверждены скриншотами, копией в формате pdf и ссылкой.

Подробности о конкурсе можете найти на официальном веб-сайте министерства www.adliya.uz.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Adliya_hudud

Адлия аралашуви билан ўқитувчиларга устама пуллари тўлаб берилди

Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари фаолиятида “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори талабларига риоя этилиши ҳолати ўрганилди.

Таълим муассасалари ўқитувчиларидан халқаро олимпиадалар ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 150 фоиз ҳамда асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама ҳақлари тўланиши керак бўлса-да, амалда вилоят бўйича олимпиада ғолиби бўлган Учкўприк ва Сўх туманларидаги мактабларда ишловчи 7 нафар ўқитувчига устамалар тўланмаганлиги аниқланган.

Вилоят адлия бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганиш якуни бўйича вилоят халқ таълими бошқармасига киритилган тақдимнома муҳокама қилинди.

Унга кўра, Сўх ва Учкўприк туман ХТБ мудирларига жорий йилнинг 5 октябрь кунига қадар устама ва мукофот пулларини тўлаб берилиши юклатилган бўлса-да, амалда ушбу ўқитувчиларга 164 миллион 303 минг сўм устама пуллари тўланмаган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Риштон ва Қўқон туманлараро судига 7 та суд буйруғи тартибида 164 миллион 303 минг сўмни ундириш юзасидан аризалар киритилиб, ҳозирда 5 та ариза юзасидан 121 миллион 855 минг сўмни ундириш юзасидан суд буйруқлари чиқарилди. 2 та 42 448 000 сўм устама суммаларини ундириш ҳақидаги аризалар фуқаролик судида кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, Фарғона вилоят адлия бошқармасининг Сўх ва Учкўприк туман ХТБ мудирларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисми маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатиш юзасидан вилоят бандлик бош бошқармасига киритилган маъмурий таклифларга асосан Сўх туман ХТБ мудири А.Темиров ва Учкўприк туман ХТБ мудири Д.Аюповаларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баробаридан маъмурий жарима тайинлаш юзасидан қарор қабул қилиниб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан бошқарманинг ёзма кўрсатмаси юборилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Байроғим_фахрим

🇺🇿18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун.

Доим юксакда бўл, Ватан байроғи!

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
​Бугун — давлат байроғи қабул қилинган кун. Ушбу рамз ҳақида нималарни биласиз?

Кўпчиликни қизиртирган саволларга жавоблар

📌Давлат байроғининг давлат рамзи сифатидаги аҳамияти нималарда кўринади?

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланади.

📌Давлат байроғи халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлади.
Давлат байроғи қаерларда доимий равишда кўтарилган бўлиши керак?

▫️Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи:
▫️Ўзбекистон Республикаси Президентиқароргоҳларининг;
▫️Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг;
▫️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг;
▫️Республика давлатбошқаруви органларининг;
▫️Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг;
▫️Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг;
▫️Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг;
▫️Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг;
▫️Ўзбекистон Республикаси Ҳисобпалатасининг;
▫️Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг;
▫️Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг;
▫️судларнинг;
▫️прокуратура органларининг биноларида кўтарилади.

📌Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилардан фойдаланиш тартиби қандай?

Давлат байроғи тасвири туширилган белгилардан Ўзбекистон Республикасига тегишлиликни белгилаш мақсадида предметларда, ўқув-тарбия жараёнида (мавзуни тушунтириш, болаларга керакли тушунчаларни ҳосил ва шу кабилар), шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларининг элементи сифатида фойдаланилиши мумкин.

📌Давлат байроғи элементлари ва белгиларидан қай ҳолларда фойдаланишга йўл қўйилмайди?
▫️Давлат байроғи элементлари ва белгиларини нодавлат ташкилотлари ҳужжатларининг реквизитлари ёки реклама материалларига киритиш;
▫️ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарлар, ишлар ёки хизматларни ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғига ўхшаш бўлиши мумкин эмас.

📌Давлат байроғини ўрнатиш қай тартибда амалга оширилади?

Давлат байроғи:
▫️биноларнинг асосий кириш жойида ёки бунинг учун мақбул бўлган бошқа жойда;
тегишли тутқичи бўлган дастада;
▫️флагштокда байроқнинг дастаси бинонинг олд томони билан кўпи билан 45 градусли бурчак ҳосил қиладиган тарзда ўрнатилади.
Ўрнатилган Давлат байроғининг матоси ер сатҳидан камида 2,5 метр баландликда бўлиши керак.

📌Давлат байроғини ҳурмат қилишда фуқароларнинг мажбурияти нимадан иборат?

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам Давлат байроғини ҳурмат қилишлари шарт.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Ёнғинга эмас, сохта “ўт ўчирувчи ва мўри тозаловчилар”га қарши курашинг

Одамларнинг ишончига кириб, ўзларини “ўт ўчирувчи ва мўри тозаловчилар” деб таништириб, кўплаб фуқароларнинг пулларини ўзлаштириш ҳолатлари кузатилмоқда.

Адлия вазирлиги огоҳлантиради: Эҳтиёт бўлинг! Сохта “ўт ўчирувчи ва мўри тозаловчилар”га алданиб қолманг.

Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда давлат идораларидаги Топ-40 истиқболли раҳбарлар рўйхатини шакллантирди.

Унга 26 ёшдан 40 ёшгача бўлган ўзбекистонлик ёш кадрлар киритилди. Улар ёш бўлишларига қарамай, салмоқли тажриба орттиришган. Сўнгги бир неча йил давомида турли соҳаларда ўз салоҳиятларини намоён этишга, илғор ғоя ва нуқтаи назарларини илгари суришга ҳам улгуришган.

Рейтингни шакллантиришда раҳбарларнинг маълумоти, билими, жамоатчилик орасида танилганлик, уларнинг ислоҳотлар жараёнида иштирок этиш ва таъсир даражаси инобатга олинди.

❗️Ушбу Топ-40 рейтингда адлия вазири Русланбек Давлетов ва адлия вазири ўринбосари Худаёр Мелиевлар ҳам ўрин олган.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌐 Ўзбекистон шаҳарларидаги кўплаб марказий бинолар 19-20 ноябрь кунлари Бутунжаҳон болалар куни муносабати билан кўк рангда товланади. 20 ноябрь БМТ томонидан 1954 йилда Бутунжаҳон болалар куни деб эълон қилинган.

● #ForEveryChild (#ДляКаждогоРебенка, #HarBirBolaUchun)

● #WorldChildrensDay (#ВсемирныйДеньДетей, #JahonBolalarKuni)

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#Объявление

Министр юстиции Русланбек Давлетов проведет ОНЛАЙН-ДИАЛОГ с гражданами в группе «Халқ билан мулоқот/Диалог с народом» в Facebook.

Диалог состоится 25 ноября 2020 года, в 11:00. В режиме реального времени он будет транслироваться и на канале Министерства юстиции в Youtube.

Вопросы можно заранее отправлять и на страницу Adliya maslahatchisi/Консультант в Facebook или @adliyaga_savolbot в мессенджере Telegram. Схожие по содержанию вопросы будут проанализированы, на них могут ответить в обобщенном виде.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Эълон

Адлия вазири Русланбек Давлетов илк бора Facebook ижтимоий тармоғидаги “Халқ билан мулоқот/Диалог с народом” гуруҳида фуқаролар билан ОНЛАЙН МУЛОҚОТ ўтказади.

Мулоқот 2020 йил 25 ноябрь куни соат 11:00 да бошланади, у вазирликнинг Youtubeдаги саҳифасида тўғридан-тўғри узатилади.

Саволларни олдиндан Facebook ижтимоий тармоғидаги Adliya maslahatchisi/Консультант саҳифасига ёки телеграмдаги @adliyaga_savolbotга юбориш мумкинлигини маълум қиламиз.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Бугун қонун ҳужжатларидан аҳоли қанчалик хабардор? Тарғибот тадбирлари ўзини оқлаяптими?

👉 Батафсил:
https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/101250/

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Эълон

Бугун соат 11:00 да адлия вазири Русланбек Давлетов илк бора Facebook ижтимоий тармоғидаги “Халқ билан мулоқот/Диалог с народом” гуруҳида фуқаролар билан ОНЛАЙН МУЛОҚОТ ўтказади.

Мулоқот вазирликнинг Youtubeдаги саҳифасида тўғридан-тўғри узатилади.
____________

#Объявление

Сегодня в 11:00 министр юстиции Русланбек Давлетов впервые проведет ОНЛАЙН-ДИАЛОГ с гражданами в группе «Халқ билан мулоқот/Диалог с народом» в Facebook.

Диалог в режиме реального времени будет транслироваться и на канале Министерства юстиции в Youtube.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
ИККИ СОАТДА МИНГТА САВОЛ: адлия вазири фуқаролар билан Facebook орқали жонли мулоқот қилди

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
​#VazirBilanOnlaynMuloqot

Адлия вазири маҳаллалардан бола пулини беришдаги бюрократия ҳақида гапирди

Бугун адлия вазири Русланбек Давлетовнинг Facebook даги “Халқ билан мулоқот/диалог с народом” гуруҳида бўлиб ўтган онлайн мулоқоти давомида маҳаллаларда “бола пули” ва бошқа ижтимоий нафақаларни олиш жараёнидаги бюрократия ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берилди:

“Ижтимоий нафақаларни тақсимлашда, афсуски, республика бўйича ягона амалиёт бор деб айта олмаймиз. Сабаби, норасмий секторда даромадга эга бўлган оилалар бор. Уларнинг даромадини ҳисоблаб чиқишда субъективлик мавжуд. Шунингдек, бюрократик ҳолатлар, бир маҳалла иккинчисидан фарқли равишда ўзи ўйлаб топадиган (бизга ёқмайдиган) маълумотномалар талаб қилиш ҳолатлари ҳам кузатилади. Шунинг учун бу борада Вазирлар Маҳкамасининг 44-сон қарори бўйича ҳаракат қилиниши керак. Агарда маҳаллаларда шу нарсага амал қилинмаётган бўлса, улар фаолиятини бошқарадиган, мувофиқлаштирувчи ташкилотлар бор. Шу билан бирга, адлия бўлими ҳам ушбу масалани кўриб чиқиши мумкин. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда прокуратура органлари бунга ҳуқуқий баҳо бера олади.

Ҳозирда янги қарор асосида Сирдарёда эксперимент асосида ижтимоий нафақалар бўйича ягона реестр шаклланяпти. Бу ерда ҳаммаси автоматизация бўлиши кўзда тутилган. Мезонлар масаласи ҳам жуда катта аҳамиятга эга. Янги йилдан кейин янги тартиб асосида иш бошланса, соҳа тартибга тушади. Лекин барибир инсон омили сақланиб қоляпти. Чунки даромадни аниқлаш масаласи осон эмас. Оиланинг мол-мулки, даромади, тушаётган пуллар ҳисобга олиниши керак”
– дея жавоб берди Р. Давлетов.

Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг онлайн мулоқотидан

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
​#VazirBilanOnlaynMuloqot

Адлия вазири: “Машинани ишончнома орқали бошқариш келажакда тарихга айланиши керак”

"Автомашиналарни бошқаришда ишончнома масаласи доимо долзарб бўлиб келган. Президентимиз қарорига асосан яқин қариндошлар бўладиган бўлса, ишончнома зарур эмас деган норма киритилди, яъни яқин қариндошлар ўртасидаги муносабатлардан келиб чиқиб шу янгилик жорий этилди. Бу яхши қадам, енгиллик. Кўп вазирликлар бунга қарши бўлди, бироқ ҳукуматимиз қўллаб-қувватлади ва Президентимиз қарорни имзоладилар. Керак бўлса, бу жараённи соддалаштиришни яна давом эттиришимиз лозим. Чунки машинани бошқариш асосан суғурта асосида тартибга солинса ҳам етарли бўлади. Ишончнома каби ҳужжатлар, ўйлаймизки, келажакда тарихга айланади", — адлия вазири Русланбек Давлетовнинг онлайн мулоқотидан.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw