ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.86K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
​#Сўраган_эдингиз

АОКА штабида Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Севара Ўринбаева иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда.

Брифингда қўйидаги савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

❓Ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича давлат хизматларидан фойданишим учун қандай ҳужжатларни олиб боришим керак? Қанча миқдорда пул тўлаш керак?

— Ишсизлик нафақасини тайинлаш хизматидан фойдаланиш учун сўровнома тўлдирилади ва унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
🔹паспорт ёки у бўлмаганда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
🔹маълумоти тўғрисидаги ҳужжат нусхаси.

Қуйидаги ҳужжатлар талабгор томонидан тааллуқлилиги бўйича тақдим этилади:
🔹меҳнат дафтарчаси нусхаси (агар мавжуд бўлса);
🔹касбга эга бўлган шахслар учун-касби ёки касбий малакаси мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси;
🔹илгари ишлаганлар, шу жумладан жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар учун-сўнгги 12 ой учун иш жойидан (талабгор ўриндошлик асосида бир неча жойда ишлаган бўлса, унинг танловига кўра бир иш жойидан) иш хақи (мехнат даромади, пул таъминоти) тўғрисида маълумотнома, тадбиркорлик фаолиятидан даромад олган шахслар учун-солиқ органидан маълумотнома;
🔹ногиронлиги бўлган шахслар учун-талабгорга тавсия этилган иш характери ва шароитлари тўғрисида тиббий-меҳнат эксперт комиссияси хулосаси;
🔹 соғлиги бўйича меҳнат фаолияти чекланган шахслар учун-соғлиқни сақлаш муассасаларидан тегишли тиббий хулосалар ва бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар;
🔹 жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар учун-жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганлик тўғрисида маълумотнома;
🔹 талабгорнинг қарамоғидаги болаларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари нусхалари-талабгорнинг қарамоғида фарзандлари бўлса ёки талабгорнинг қарамоғида бошқа шахслар бўлса, уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган нафақа ва пенсиялар олмаслиги тўғрисида ваколатли органларнинг (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ёки фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органи) маълумотномаси нусхаси;
🔹 суд қарори асосида даромадларининг маълум миқдори ушлаб қолинаётган шахслар-талабгорнинг даромадлари маълум қисмининг ушлаб қолиниши асослари, уларнинг миқдори ва ўтказилаётган манзили бўйича маълумотлар кўрсатилган ҳужжатлар нусхаси.

Хизмат бепул кўрсатилади.
Хизмат кўрсатиш муддати: 10 кун.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Adliya_hudud

НАВОИЙДА ТАДБИРКОРГА 80 МЛН СЎМЛИК ПУЛ МАБЛАҒИ УНДИРИБ БЕРИЛДИ

Навоий вилоятининг Кармана туманида қурувчилик фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорга туман адлия бўлими аралашуви орқали 80 млн сўмлик пул маблағи ундириб берилди.

Тадбиркор спорт муассасаларидан бирида амалга оширган қурилиш таъмирлаш ишлари эвазига тўланадиган тўлов берилмаганидан норози бўлиб 3 йил давомида тегишли ташкилотларга мурожаат қилиб келган. Аммо унинг сўрови эътибордан четда қолдирилган. Қурувчи ташкилот эгасининг жорий йил Кармана тумани адлия бўлимига мурожаатидан сўнг, ҳолат атрофлича ўрганиб чиқилди.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Транспорт воситаларига давлат рақами белгиларини берганлик учун тўловлар миқдори

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​#Сўраган_эдингиз

❓Набирам 15 ёшда. Ота-онаси ногирон бўлганлиги сабабли ишлашмайди. Набирам ишга кирса бўладими?

— Амалдаги меҳнат қонунчилигига кўра ишга қабул қилишга ўн олти ёшдан йўл қўйилади.
Ёшларни меҳнатга тайёрлаш учун умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчиларини уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун — улар ўн беш ёшга тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилишга йўл қўйилади.

Шунингдек, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан шу тоифа ходимларининг соғлиғи, хавфсизлиги ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган меҳнат шароити ноқулай ишларда, ер ости ишларида ва бошқа ишларда фойдаланиш тақиқланади.

Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг белгилаб қўйилган нормадан ортиқ оғир юк кўтаришлари ва ташишларига йўл қўйилмайди.
Тақиқланадиган ишлар рўйхати ва ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши ва иш берувчиларнинг вакиллари маслаҳатини олган ҳолда белгилайди.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги: ФҲДЁ органлари янги талаблар асосида ишлайди

👉Батафсил
_______________________________

#Сообщение_юстиции

Министерство юстиции: органы загса будут работать на основе новых требований

👉
Подробнее

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
​#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги республика ҳудудларидаги тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳити рейтингини эълон қилди

Ҳукумат қарорига (2020 йил 8 январдаги 8-сон) асосан Адлия вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо беришга қаратилган “BUSINESS INDICATOR” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимини синов тариқасида ишга туширди.

Баҳолашда иккита асосий манбага:
🔹тегишли идораларнинг расмий статистик маълумотлари;
🔹тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровлар натижаларига таянилди.

Хусусан, тизимда синов тариқасида ўтган 2019 йилнинг якунлари бўйича ҳудудларнинг, жумладан ҳар бир туман ва шаҳарда ишбилармонлик муҳити баҳоланди.

Баҳолаш жами 29 та кўрсаткичлар (индикаторлар) асосида амалга оширилиб, шундан 25 таси тегишли идораларнинг статистик маълумотлари, қолган 4 таси 17 мингдан ортиқ тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровлар натижалари асосида ҳисобланди.

Асосий индикаторлар жумласига тадбиркорларнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги ҳамда Давлат бюджетига келиб тушган тушумлардаги улуши, тадбиркорлар томонидан аҳолини иш билан таъминланганлиги кўрсаткичларини киритиш мумкин.

Ишбилармонлик муҳитини баҳолаш мезонлари тўғридан-тўғри Ҳукумат қарорида кўрсатилган бўлиб, Савдо-саноат палатаси, Бизнес омбудсман, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа ташкилотлар билан келишилган.

Мазкур рейтинг синов тариқасида ишлаб чиқилган, яъни демо версияда. Ушбу демо рейтинг дастлабки натижаларига асосан кучли 5 талик қуйидаги ҳудудлардир:

1️⃣ Тошкент шаҳри;
2️⃣ Навоий вилояти;
3️⃣ Бухоро вилояти;
4️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси;
5️⃣ Самарқанд вилояти.

Адлия вазирлиги барча экспертлар, мутахассислар ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакилларини мазкур тизим ва баҳолаш мезонлари юзасидан ўз таклифлари билан ўртоқлашишга чорлайди. Таклиф ва мулоҳазаларни av11@adliya.uz электрон почтасига юбориш мумкин.

🔎 Рейтинг натижалари интернет тармоғида demo.b-indicator.uz манзилида жойлаштирилган.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
​#Сообщение_юстиции

Министерство юстиции опубликовало рейтинг предпринимательского и делового климата в регионах республики

В соответствии с постановлением Кабинета Министров (№ 8 от 8 января 2020 года) Министерство юстиции совместно с Министерством экономического развития и сокращения бедности в тестовом режиме внедрили автоматизированную информационную онлайн-систему «BUSINESS INDICATOR», позволяющую оценить уровень развития предпринимательства в регионах республики.

Оценка проводится на основе двух источников:
🔹официальных статистических данных соответствующих ведомств;
🔹результатов опросов, проведенных среди предпринимателей.

В частности, по итогам 2019 года в тестовом режиме проведена оценка делового климата регионов, в том числе каждого района и города.

Оценка проведена по 29 показателям (индикаторам). 25 из них основаны на официальных статистических данных соответствующих ведомств, оставшиеся 4 — на результатах опросов, проведенных среди 17 тысяч предпринимателей.

В качестве основных индикаторов можно отметить удельный вес предпринимателей в валовом региональном продукте и поступлениях в Государственный бюджет, а также обеспечение занятости населения со стороны предпринимателей и т.д.

Критерии оценки делового климата прямо указаны в постановлении Кабинета Министров и согласованы с Торгово-промышленной палатой, Бизнес-омбудсманом, Государственным налоговым комитетом и другими организациями.

Данный рейтинг разработан в тестовом режиме, то есть в демо-версии. Согласно предварительным результатам, в пятерку лучших входят следующие регионы:

1️⃣ город Ташкент;
2️⃣ Навоийская область;
3️⃣ Бухарская область;
4️⃣ Республика Каракалпакстан;
5️⃣ Самаркандская область.

Министерство юстиции призывает всех экспертов, специалистов и представителей других заинтересованных организаций поделиться своими предложениями по данной системе и критериям оценки. Предложения и отзывы можно отправить на электронный адрес av11@adliya.uz.

🔎Результаты рейтинга в сети Интернет размещены по адресу demo.b-indicator.uz.

Отдел по связям с общественностью
Министерства юстиции

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
​#Сўраган_эдингиз

❓Ёш болам бор. Ишга ҳам чақиришяпти. Боламга қарашга яқинларим йўқ. Қачондан боғчалар ишлайди?

— Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра 2020 йил 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига рухсат берилди. Бунда 15 июндан фақат хусусий боғчалар фаолиятига рухсат берилади.

Давлат боғчалари фаолияти эса Мактабгача таълим вазирлиги жадвали асосида 15 июндан 1 июлга қадар босқичма-босқич санитария-гигиена хавфсизлигининг барча қоидалари ва меъёрларига мувофиқ йўлга қўйилади.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги: экспорт қилувчи корхоналар фаолиятига айрим ҳудудларда тўсиқлар бўлаётгани юзасидан мутасадди раҳбарларни қатъий огоҳлантиради

👉Батафсил
_______________________________

#Сообщение_юстиции

Министерство юстиции строго предупреждает: воспрепятствование деятельности предприятий-экспортеров со стороны уполномоченных руководителей в регионах недопустимо

👉Подробнее

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Юртимизда янги мадраса очилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги диний таълим муассасалари яна биттага кўпайди.

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси рўйхатга олинди. Шу билан диний идора тизимидаги ўрта махсус мадрасалар сони ўнтага етди.

Жорий йилда ушбу мадрасага ҳам талабалар қабул қилиниши режалаштирилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​#Адлия_хабари

Фарғонада сектор раҳбарлари учун ўқув-семинарлари ташкил қилинмоқда

Айни кунларда Президент Администрацияси ва Адлия вазирлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳнинг Фарғона вилоятига хизмат сафари давом этмоқда.

Сафар доирасида Президент фармонлари ва қарорлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарларига тушунтириш ва уларнинг ижросини ташкил қилишга қаратилган ўқув-семинарлари бошланди.

Семинарларда давлатимиз раҳбарининг ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга, шунингдек, короновирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қарорларининг ижросини ташкиллаштириш масалалари юзасидан масъулларга зарур тушунтириш ва тавсиялар берилди.

Шу билан бирга, экспертимент тариқасида вилоятда аҳоли ва ижрочиларга қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказишнинг намунавий модели тақдим этилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
​#Сообщение_юстиции

В Фергане организуются учебные семинары для руководителей секторов

В эти дни рабочая группа из числа представителей Администрации Президента и Министерства юстиции находится в служебной командировке в Ферганской области.

В рамках поездки начались учебные семинары, посвященные разъяснению руководителям секторов и уполномоченных организаций сути и значения указов и постановлений Президента, организации своевременного и качественного их исполнения.

На семинарах даны необходимые разъяснения и рекомендации уполномоченным лицам по вопросам организации исполнения на местах решений главы государства, нацеленных на комплексное социально-экономическое развитие регионов, а также поддержку населения, отраслей экономики и субъектов предпринимательства в период пандемии коронавируса.

В то же время в качестве эксперимента представлена типовая модель информирования населения региона и исполнителей о сути и значении актов законодательства.

Отдел по связям с общественностью
Министерства юстиции

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
​#Сўраган_эдингиз

❓Мен хотиним билан ажрашмоқчиман, бунинг учун судга қанча тўлов қилишим керак?

— Амалдаги қонунчиликка кўра давлат божи, никоҳдан ажратишни сўраб судга ариза топширган томондан, агар эр-хотин биргаликда никоҳдан ажратиш ҳақида судга ариза ёзган бўлса, ўзаро келишган ҳолда томонларнинг биридан ундирилади.

Давлат божи суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида, такрорий никоҳни бекор қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида ундирилади.

Базавий ҳисоблаш миқдори ҳозирги кунда 223000 сўмни ташкил этади.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
​ОАВ вакиллари ва блогерларни пресс конференцияга таклиф этамиз

📌 Жорий йилнинг 11 июнь куни соат 11:00 да Адлия вазирлиги биносида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Бош прокуратура вакиллари, Адлия вазирлиги раҳбарияти иштирок этиши кўзда тўтилмоқда.

Маълумот учун: “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жорий йил 22 май—6 июнь кунлари давомида https://regulation.gov.uz портали орқали жамоатчилик муҳокамисидан ўтди. Жами 220 яқин таклиф ва изоҳлар келиб тушган.

Матбуот анжумани, шунингдек, Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тўғридан-тўғри трансляция қилинади.

Ўтказилиш жойи ва вақти: Тошкент ш., Сайилгоҳ, 5 (Адлия вазирлиги биноси), 11 июнь куни соат 11:00.

📝 Рўйхатдан ўтиш учун: 0371-207-04-54 (Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими).

❗️Тадбир карантин қоидаларга риоя қилган ҳолда ташкиллаштирилади.

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw