#Сообщение_юстиции
Министерство юстиции начало совместную с международными партнерами работу по совершенствованию сферы административных процедур
5 июня 2020 года представители Министерства юстиции Узбекистана в формате видеоконференции обсудили с главой представительства Германского общества по международному сотрудничеству (GIZ) в Узбекистане Йоргом Пуделькой вопросы дальнейшего сотрудничества по совершенствованию законодательства в сфере административных процедур в Узбекистане.
👉Подробнее
Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram
✅Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw

#Адлия_хабари
Адлия вазири Фарғонада тадбиркорларни қийнаётган ҳуқуқий масалаларни ўрганмоқда
Адлия вазири Русланбек Давлетов Фарғона вилоятига хизмат сафари чоғида Учкўприк туманида бўлди. Президентнинг “Аҳолининг дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника ва энг зарур товарларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорини амалдаги ижроси қандай таъминланаётганини ушбу туманда жойлашган шифобахш ўсимликларни қайта ишлаш, дамлама ва чой ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи “Mehrigiyo” хусусий корхонаси фаолияти мисолида ўрганди.
👉Батафсил

✅Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw

#Махсус_комиссия_хабари
Республика махсус комиссияси ахбороти
Жорий йилнинг 8 июнидан – «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилди.
"Дамас", микроавтобус ва метрополитен фаолияти бундан мустасно.
Жамоат транспорти фаолиятини қайта тиклашда қуйидаги талабларга қатъий риоя қилиш талаб этилади:
↪️ автокорхона томонидан транспорт воситасини ҳар бир қатнов олдидан ва охирги бекатда, шунингдек, автошоҳбекатларда тўлиқ дезинфекция қилиш;
↪️ ҳайдовчиларни тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминлаш ҳамда уларни мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб бориш чораларини кўриш;
↪️ автобус салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритиш.
Транспорт вазирлигининг масъул ходимлари ушбу талабларга риоя этилишини назорат қилади.
⚠️ Йўловчилардан эса карантин талабларига қатъий амал қилиш ва ижтимоий масофани сақлаш сўраб қолинади. Жамоат транспортида карантин талабларини бузиш тегишли маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
____________________________
#Сообщение_специальной_комиссии
Сообщение Специальной республиканской комиссии
Начиная с 8 июня текущего года в «желтых» и «зеленых» зонах разрешается передвижение автобусов по городским (районным) и пригородным маршрутам общественного транспорта.
За исключением деятельности "Дамасов", микроавтобусов и метрополитена.
При возобновлении деятельность общественного транспорта требуется строгое соблюдение следующих требований:
↪️ проведение автопредприятием полной дезинфекции транспортного средства перед каждым рейсом и на конечной остановке, а также на центральных автовокзалах;
↪️ обеспечение водителей медицинскими масками и перчатками, а также своевременное принятие мер по их своевременной и регулярной замене;
↪️ запуск в салон автобуса только пассажиров в медицинской маске.
Ответственные сотрудники Министерства транспорта будут осуществлять контроль за соблюдением этих требований.
⚠️ Пассажиров просят строго соблюдать карантинные требования и сохранять социальную дистанцию. Нарушение карантинных требований в общественном транспорте влечет за собой соответствующую административную ответственность.
Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram
✅Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw

O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi
Rasmiy vebsayt: O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi
#Адлия_хабари
Адлия вазирлиги халқаро ҳамкорлар билан ҳамкорликда маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш бўйича иш бошлади
Жорий йилнинг 5 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вакиллари видеоконференция шаклида Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси (GIZ) раҳбари Йорг Пуделька билан Ўзбекистонда маъмурий тартиб-таомиллар соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича истиқболдаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
👉Батафсил
Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram
✅Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Адлия вазирлиги халқаро ҳамкорлар билан ҳамкорликда маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш бўйича иш бошлади
Жорий йилнинг 5 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вакиллари видеоконференция шаклида Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси (GIZ) раҳбари Йорг Пуделька билан Ўзбекистонда маъмурий тартиб-таомиллар соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича истиқболдаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
👉Батафсил
Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram
✅Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Adliya_tahlil
Маъмурий ҳужжат ваколатли органнинг айби билан нотўғри расмийлаштирилганда ёки қабул қилинганда жисмоний ва юридик шахслар зарар кўрмаслиги лозим
“Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонун талабига кўра манфаатдор шахснинг ишончи ҳимоя қилиниши лозим бўлган ҳолларда маъмурий ҳужжатни бекор қилиш ёки ўзгартириш масаласи суд тартибида кўриб чиқилади.
Агар шахс маъмурий ҳужжатнинг қонуний кучига ишониб, маъмурий ҳужжат асосида олинган мол-мулкдан фойдаланган, ўз мулкини тасарруф этиш учун битим тузган ёки маъмурий ҳужжатдан бошқача тарзда фойдаланган бўлса, унинг ишончи ҳимоя қилинади.
Масалан, дейлик, тадбиркорлик субъекти ёки жисмоний шахс лицензияланадиган фаолият тури билан шуғулланиш учун ваколатли маъмурий органга ҳужжатларни тўлиқ топширган.
Лицензия беришга ваколатли орган тадбиркорлик субъектига
(ёки жисмоний шахсга) маълум бир фаолият тури билан шуғулланиши учун лицензия расмийлаштириб берган.
Бироқ, кейинчлик ваколатли орган томонидан лицензияни расмийлаштириш жараёнида йўл қўйилган “жузий” камчилик аниқланиб, лицензия бекор қилиши ёки тадбиркорлик субъектига нисбатан чоралар (лицензияни тўхтатиб туриш, бекор қилиш ёки маъмурий жарима кабилар) кўлланилиши мумкин эмас.
Сабаби, бу ваколатли органнинг камчилиги (хатоси) бўлиб, бундай ҳолатда тадбиркорлик субъекти зарар кўрмаслиги лозим.

Teletype
Маъмурий ҳужжат ваколатли органнинг айби билан нотўғри расмийлаштирилганда ёки қабул қилинганда жисмоний ва юридик шахслар зарар…
“Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонун талабига кўра манфаатдор шахснинг ишончи ҳимоя қилиниши лозим бўлган ҳолларда маъмурий...
#Адлия_хабари
Диққат: танлов натижасини эълон қиламиз!
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 5 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратига ишга қабул қилиш бўйича навбатдаги танлов бўлиб ўтди.
Танловда Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимига
2 нафар, Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси етакчи маслаҳатчиси лавозимига 1 нафар, Иқтисодий қонунчилик бошқармасининг етакчи маслаҳатчиси лавозимига 4 нафар ва вазирликнинг марказий аппарат таркибий бўлинмаларида вакант иш юритувчи котиб лавозимига 24 нафар номзод иштирок этди.
Комиссия хулосасига кўра танловда иштирок этган 31 нафар номзоддан 7 нафари, яъни Х.Суюнова (85 балл), Ж.Бобоев (79 балл), Н.Юсупова (77 балл), Ж.Абдуллаев (63 балл), Ш.Муродуллаев (72 балл), М.Рахимова (72 балл) ва Ш.Муродова (68 балл) Адлия вазирлиги марказий аппарати таркибий бўлинмаларида вакант иш юритувчи котиб лавозимига тавсия этилди.
Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси етакчи маслаҳатчиси ва Иқтисодий қонунчилик бошқармасининг етакчи маслаҳатчиси лавозимлари бўйича ўтказилган танловда иштирок этган номзодлар етарли балл тўплай олмаганлиги боис лавозимга тавсия этилмади.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Бугун, 8 июнь куни, соат 14:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Уринбаева иштирокида брифинг бўлиб ўтади.
🖥 Брифинг трансляциясини «UzReportTv» телеканалида ва «Youtube»да томоша қилинг.
_______________________________
#Сообщение_юстиции
Сегодня, 8 июня, в 14:00 в штабе Агентства информации и массовых коммуникаций состоится брифинг с участием пресс-секретаря Министерства юстиции Севары Уринбаевой.
🖥 Брифинг будет транслироваться онлайн на телеканале «UzReportTv» и в «Youtube».
Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram
✅ @adliyangiliklari

#Сўраган_эдингиз
АОКА штабида Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Севара Ўринбаева иштирокида брифинг бошланди.
Брифингда қўйидаги савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
❓Карантин чоралари амал қилиб турган вақтда суднинг даъвони таминлаш ҳақидаги ажримига мувофиқ, мажбурий ижро бюроси давлат ижрочилари томонидан жавобгарнинг уйидаги мол-мулклар ҳатланадими? Агар ҳатлаш чоралари амалга оширилмаса, қандай нормага мувофиқ суднинг ажрими ижро қилинмайди? Карантин даврида жавобгарнинг уйидаги мол-мулкни хатлашни амалга оширишни тақиқловчи норматив ҳужжат борми?
— Амалдаги қонун ҳужжатларига кўра давлат ижрочиси ижро ҳужжатини суд ёки бошқа органдан ёхуд ундирувчидан ижро учун қабул қилиб олиши ва ижро иши юритишни қўзғатиши шарт. Ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатлар бўлган тақдирда, давлат ижрочиси ўз ташаббуси билан ёхуд тарафлардан бирининг аризасига кўра, шунингдек тарафларнинг ҳар бири мустақил тарзда ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш ҳамда ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органга мурожаат қилишга ҳақлидир.
❓ Карантин даврида нотариус орқали квартирани сотиб олиш ва сотиш тўғрисида гувоҳнома олсам бўладими?
— Албатта, олсангиз бўлади. Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 20 апрелдаги 21-сон баёнининг 5-бандига кўра нотариусларнинг карантин талабларига риоя қилган ҳолда ишлашига рухсат берилган.
Шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки e-notarius.uz сайти орқали уйдан чиқмасдан туриб, нотариус қабулига электрон навбатга ёзилиш имконияти мавжуд. Қолаверса, e-notarius.uz сайти орқали барча нотариал ҳаракатлар ҳақида тўлиқ маълумот олиш ва нотариус калькулятори хизматидан фойдаланиб, давлат божи ва бошқа тўловларни мустақил ҳисоблаш имконияти яратилган.

АОКА штабида Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Севара Ўринбаева иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда.

❓Мен бугунги кунда меҳнат таътилидаман, аммо касаллигим сабабли кеча касалхонага ётишга мажбур бўлдим. Меҳнат таътилим ҳам беш кундан кейин тугаши керак. Меҳнат таътили вақтида касал бўлиб қолганлигим сабабли таътил кунларини бошқа вақтга кўчирсам бўладими?
— Меҳнат кодексининг 145-моддасига мувофиқ ходимлар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида таътилни узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эга. Агар таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар таътил бошлангунга қадар келиб чиққан бўлса, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан таътилдан фойдаланишнинг янги муддати белгиланади.
Бундай сабаблар таътил даврида келиб чиққан ҳолларда таътил тегишли кунлар сонига узайтирилади ёки ходим билан иш берувчининг келишувига биноан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми бошқа муддатга кўчирилади.
Ходим таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар тўғрисида иш берувчини хабардор қилиши шарт.
Агар ходим белгиланган муддатда таътилнинг бошланиш вақти тўғрисида ўз вақтида хабардор қилинмаган ёки унга таътил бошлангунга қадар таътил вақти учун ҳақ тўланмаган бўлса, таътил ходимнинг аризасига мувофиқ бошқа вақтга кўчирилади.

❓Фарзандим шу йилнинг 31 августида 6 ёшга тўлади, ўқишга жуда қизиқади. Ҳамма ҳарфларни танийди, оз-моз ёзади, санашни билади. Кўриниши ҳам тенгдошларидан ажралиб туради, ўзини ўзи тўлиқ эплайди. Шу ёшида мактабга берсам бўладими?
— “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги низомга мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-синфига 6–7 ёшли болалар тиббий хулосага мувофиқ қабул қилинади.
Тегишли йилнинг 31 августига қадар 6,5 ёшга тўлмаган, 1-синфда ўқиш истагини билдирган болаларнинг ота-оналари билан мазкур умумий ўрта таълим муассасасининг педагог ходимлари ва психологи томонидан болани мактабда ўқиш учун жисмонан ва руҳан тайёрлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилади.

❓8 июнь кунидан автобуслар ишлайди дейишяпти. Шу тўғрими? Автобуслар қатновида санитария қоидаларига тўлиқ амал қилинадими?
— Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра жорий йилнинг 8 июнидан — «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилди.
Дамас, микроавтобус ва метрополитен фаолияти бундан мустасно.
Жамоат транспорти фаолиятини қайта тиклашда қуйидаги талабларга қатъий риоя қилиш талаб этилади:
🔹автокорхона томонидан транспорт воситасини ҳар бир қатнов олдидан ва охирги бекатда, шунингдек, автошоҳбекатларда тўлиқ дезинфекция қилиш;
🔹ҳайдовчиларни тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб бориш чораларини кўриш;
🔹автобус салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритиш.
Транспорт вазирлигининг масъул ходимлари ушбу талабларга риоя этилишини назорат қилади.
Йўловчилардан эса карантин талабларига қатъий амал қилиш ва ижтимоий масофани сақлаш сўраб қолинади. Жамоат транспортида карантин талабларини бузиш тегишли маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

❓Ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича давлат хизматларидан фойданишим учун қандай ҳужжатларни олиб боришим керак? Қанча миқдорда пул тўлаш керак?
— Ишсизлик нафақасини тайинлаш хизматидан фойдаланиш учун сўровнома тўлдирилади ва унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
🔹паспорт ёки у бўлмаганда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
🔹маълумоти тўғрисидаги ҳужжат нусхаси.
Қуйидаги ҳужжатлар талабгор томонидан тааллуқлилиги бўйича тақдим этилади:
🔹меҳнат дафтарчаси нусхаси (агар мавжуд бўлса);
🔹касбга эга бўлган шахслар учун-касби ёки касбий малакаси мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси;
🔹илгари ишлаганлар, шу жумладан жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар учун-сўнгги 12 ой учун иш жойидан (талабгор ўриндошлик асосида бир неча жойда ишлаган бўлса, унинг танловига кўра бир иш жойидан) иш хақи (мехнат даромади, пул таъминоти) тўғрисида маълумотнома, тадбиркорлик фаолиятидан даромад олган шахслар учун-солиқ органидан маълумотнома;
🔹ногиронлиги бўлган шахслар учун-талабгорга тавсия этилган иш характери ва шароитлари тўғрисида тиббий-меҳнат эксперт комиссияси хулосаси;
🔹 соғлиги бўйича меҳнат фаолияти чекланган шахслар учун-соғлиқни сақлаш муассасаларидан тегишли тиббий хулосалар ва бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар;
🔹 жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар учун-жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганлик тўғрисида маълумотнома;
🔹 талабгорнинг қарамоғидаги болаларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари нусхалари-талабгорнинг қарамоғида фарзандлари бўлса ёки талабгорнинг қарамоғида бошқа шахслар бўлса, уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган нафақа ва пенсиялар олмаслиги тўғрисида ваколатли органларнинг (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ёки фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органи) маълумотномаси нусхаси;
🔹 суд қарори асосида даромадларининг маълум миқдори ушлаб қолинаётган шахслар-талабгорнинг даромадлари маълум қисмининг ушлаб қолиниши асослари, уларнинг миқдори ва ўтказилаётган манзили бўйича маълумотлар кўрсатилган ҳужжатлар нусхаси.
Хизмат бепул кўрсатилади.
Хизмат кўрсатиш муддати: 10 кун.

#Adliya_hudud
НАВОИЙДА ТАДБИРКОРГА 80 МЛН СЎМЛИК ПУЛ МАБЛАҒИ УНДИРИБ БЕРИЛДИ
Навоий вилоятининг Кармана туманида қурувчилик фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорга туман адлия бўлими аралашуви орқали 80 млн сўмлик пул маблағи ундириб берилди.
Тадбиркор спорт муассасаларидан бирида амалга оширган қурилиш таъмирлаш ишлари эвазига тўланадиган тўлов берилмаганидан норози бўлиб 3 йил давомида тегишли ташкилотларга мурожаат қилиб келган. Аммо унинг сўрови эътибордан четда қолдирилган. Қурувчи ташкилот эгасининг жорий йил Кармана тумани адлия бўлимига мурожаатидан сўнг, ҳолат атрофлича ўрганиб чиқилди.

Telegraph
НАВОИЙДА ТАДБИРКОРГА 80 МЛН. СЎМЛИК ПУЛ МАБЛАҒИ УНДИРИБ БЕРИЛДИ
Навоий вилоятининг Кармана туманида қурувчилик фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорга туман адлия бўлими аралашуви орқали 80 млн. сўмлик пул маблағи ундириб берилди. Тадбиркор спорт муассасаларидан бирида амалга оширган қурилиш таъмирлаш ишлари эвазига…
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
Транспорт воситаларига давлат рақами белгиларини берганлик учун тўловлар миқдори
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Транспорт воситаларига давлат рақами белгиларини берганлик учун тўловлар миқдори
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз
❓Набирам 15 ёшда. Ота-онаси ногирон бўлганлиги сабабли ишлашмайди. Набирам ишга кирса бўладими?
— Амалдаги меҳнат қонунчилигига кўра ишга қабул қилишга ўн олти ёшдан йўл қўйилади.
Ёшларни меҳнатга тайёрлаш учун умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчиларини уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун — улар ўн беш ёшга тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилишга йўл қўйилади.
Шунингдек, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан шу тоифа ходимларининг соғлиғи, хавфсизлиги ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган меҳнат шароити ноқулай ишларда, ер ости ишларида ва бошқа ишларда фойдаланиш тақиқланади.
Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг белгилаб қўйилган нормадан ортиқ оғир юк кўтаришлари ва ташишларига йўл қўйилмайди.
Тақиқланадиган ишлар рўйхати ва ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши ва иш берувчиларнинг вакиллари маслаҳатини олган ҳолда белгилайди.