ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.86K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
Америка "The New Yorker" журналининг янги сони. "Сменадан сўнг" номли тасвирий муқова.
________________________________

Новый номер американского журнала "The New Yorker" с иллюстрацией "После смены".

#UydaQoling
#ОставайтесьДома

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ @adliyangiliklari
#Инфографика

📊 Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент Фармони

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ @adliyangiliklari
#Мутахассис_шарҳи

ПЕНСИЯЛАРНИНГ ПЛАСТИК КАРТАГА ТУШИШИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЗИДМИ?

Пенсия ва нафақаларнинг пластик картага тушишига оид Махсус комиссиянинг куни кеча қабул қилган қарори ижтимоий тармоқларда турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Шу муносабат билан ушбу масалага бироз ойдинлик киритиш мақсадга мувофиқ.

Нега пенсияларни пластик карточкага туширишга қарор қилинди?

👉 Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ @adliyangiliklari
✊ Иккинчи жаҳон урушининг 99 ёшли бразилиялик фахрийси Эрмандо Армелино Пивета коронавирусдан тузалди. Суратда уни Бразилиа шаҳридаги ҳарбий касалхонанинг ходимлари қарсаклар билан кузатмоқда.

#vahimasizkarantin
_______________________________

✊ 99-летний бразильский ветеран Второй мировой войны Эрмандо Армелино Пивета смог излечиться от коронавируса. На фото он покидает военный госпиталь в городе Бразилиа под аплодисменты персонала.

#карантинбезпаники

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ @adliyangiliklari
Карантин пайтида вақтингизни фойдали ва қизиқарли ўтказиш учун биз юристлар тўғрисида бир қатор сериал ва фильмлар рўйхатини тайёрладик.
_____________________________________
Чтобы с пользой и интересно провести время во время карантина мы подготовили подборку фильмов и сериалов о юристах.

Сериал «Американская история преступлений: дело Оджея Симпсона»
🖥 Смотреть

Сериал «Лучше звоните Солу»
🖥 Смотреть

Сериал «Юристы Бостона»
🖥 Смотреть

Фильм «Перелом»
🖥 Смотреть

Фильм «Линкольн для адвоката»
🖥 Смотреть

Фильм «Судья»
🖥 Смотреть

Фильм «Фирма»
🖥 Смотреть

Фильм «Убить пересмешника»
🖥 Смотреть

Фильм «Шпионский мост»
🖥 Смотреть

Фильм «Клиент»
🖥 Смотреть

Фильм «12 разгневанных мужчин»
🖥 Смотреть

Фильм «Чудо на 34 улице»
🖥 Смотреть

Фильм «Лжец, лжец»
🖥 Смотреть

#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

✅ @adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Бюджет ташкилотлари ходимларига айрим тўловлар ҳисобланиши тўхтатиб турилади

“2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори (232-сон, 16.04.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга 2020 йилнинг 16 апрелидан 1 октябрига қадар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланиши тўхтатиб турилади (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3 разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари).

✅ Шунингдек, бюджет ташкилотларида: ⬇️

👉 асосий воситаларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар жорий йилнинг 1 июлига қадар тўхтатилади ва ушбу мақсадлар учун II чоракда режалаштирилган маблағлар қисқартирилади ёки 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигига ўтказилади;

👉 коммунал хизматлар, озиқ-овқат, қоғоз ва бошқа канцелярия товарлари харид қилиш, тадбирлар ўтказиш, жорий таъмирлаш ва бошқа харажатлар қисқартирилади.

Қарор билан республика ва маҳаллий бюджетлардан мақбуллаштириладиган харажатлар тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз нега уйдамиз?

Ҳозир эрта учун қўлни қўлга бериб, бир бўлмоқ вақти. Сиз, мен эмас, БИЗ бўлмоқ вақти!

👉 https://qalampir.uz/n/17681

#UydaHayotBor
#UydaMuhabbatBor

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ответственность за нарушение режима карантина: МИРОВОЙ ОПЫТ

Пандемия коронавируса стала самой главной мировой проблемой. В целях противодействия данной проблеме и обеспечения защиты интересов граждан, в первую очередь, сохранности их жизни и здоровья государства во всем мире устанавливают специальные правила, начиная от карантинного режима и вплоть до чрезвычайного положения.

В этих условиях охрана здоровья граждан и обеспечения общественного порядка и безопасности становится как никогда актуальной. В этой связи очевидно требуется принятие оперативных мер со стороны государства.

Следует отметить, что безответственное и безразличное отношение к запретам, устанавливаемым государством во время карантина требует принятия действенных и решительных мер, в частности установление строгих мер ответственности.

Опыт зарубежных стран свидетельствует о том, что правительства без всякого сомнения и промедления устанавливают строгие меры ответственности за нарушение режима карантина.

👉 Подробнее

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ @adliyangiliklari
#Adliya_tahlil

Карантин режимини бузганлик учун жавобгарлик: ЖАҲОН ТАЖРИБАСИ

Коронавирус пандемияси энг глобал дунёвий муаммога айланди. Ушбу муаммога қарши туриш ҳамда фуқаролар манфаатларини, биринчи навбатда, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида, дунё мамлакатлари томонидан карантин режимидан бошлаб то фавқулодда ҳолатгача бўлган махсус қоидалар ўрнатади.

Бундай шароитларда фуқароларнинг соғлиғини сақлаш, жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб қолади. Шу муносабат билан, давлат томонидан тезкор чоралар қабул қилиниши зарур бўлади.

Таъкидлаш жоизки, карантин пайтида давлат томонидан ўрнатилган тақиқларга нисбатан бепарволик ва бефарқ муносабат қатъий ва амалий чоралар, хусусан, жиддий жавобгарлик чоралари кўрилишини талаб қилади.

👉 Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ @adliyangiliklari
#Биласизми

Карантин муносабати билан нималар тақиқланди?
_______________________

#Знаете_ли_вы_что

Что запрещено в связи с карантином?

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ @adliyangiliklari
Бугун, 18 апрель куни, соат 14:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Уринбаева иштирокида брифинг бўлиб ўтади.

🖥 Брифинг трансляциясини «UzReportTv» телеканалида ва «Youtube»да томоша қилинг.
_______________________________

Сегодня, 18 апреля, в 14:00 в штабе Агентства информации и массовых коммуникаций состоится брифинг с участием пресс-секретаря Министерства юстиции Севары Уринбаевой.

🖥 Брифинг будет транслироваться онлайн на телеканале «UzReportTv» и в «Youtube».

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ @adliyangiliklari
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият.

⚡️ Умумий зарарланганлар сони - 49 739 (+5 623 )
⚡️Соғайганлар - 5 001 (+ 758 )
⚡️Вафот этганлар - 556 (+55)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺Россия - 32 008
2. 🇧🇾Беларусь - 4 779
3. 🇺🇦Украина - 4 662
4. 🇲🇩Молдова - 2 264
5. 🇰🇿Қозоғистон - 1 546
6. 🇺🇿Ўзбекистон - 1 450
7. 🇦🇿Озарбайжон - 1 340
8. 🇦🇲Арманистон - 1 201
9.🇰🇬Қирғизистон - 489

Манба: worldometers

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇🏿
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида брифинг

1-Савол. 3 та фарзандим бор. Хали мактаб ёшигаям етамаган. Ўзим Тошкен халқаро аэропортида ишлайман. Ҳозирда карантин туфайли меҳнат таътилидаман. Отам-онам пенсионер, аёлим ҳеч қаерда ишаламайди. Шу 3 та фарзандимга маҳалладан бола пулини олишга ҳаққим борми?
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
​АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Уринбаева иштирокида брифинг давом этмоқда.

❓ Фирма раҳбариман. Озиқ-овқат ва дори-дармон чакана савдоси билан шуғулланаман. Дўконимиз ишлаб турибди. 2 апрелда Давлат хизматлари марказидан махсус рухсатнома (стикер) олдим ва вилоятимиз туманларига диллерларимиз оркали истеъмолчиларимизга етказиб ҳам беряпмиз. 12 апрель куни кечки соат 20:15 ларда туман постида тўсиб стикерлар рад қилинганини айтишди ва фирма гувоҳномаси билан юрасизлар энди деб стикеримни олиб қолишди. Лекин ниқобдалиги учун юзини таниб қололмадим. Шаҳарга келсам унақа гап йўқ экан. Фақат ҳокимият берган стикерларгина рад қилинганини айтишди. Давлат хизматлари марказларига ҳам мурожаат қилдим. Улар ҳам қайтиб бориб олишни айтишди. Лекин борсам эрталаб смена алмашганини айтишди. Стикеримни топиб беришмади. Кечки пайт боришимни айтишди. 2 кундан бери боряпман. Стикеримни топиб беришмаяпти. Мени сарсон қилишяпти. Айтингчи, бундай ҳолларда мен кимга мурожаат этсам бўлади? Мен ишимни давом эттиришим керак-ку.

Жавоб: Агар ҳайдовчилар махсус рухсатномани йўналишлари ёки белгиланган талабларига ва мақсадларга мувофиқ фойдаланмаганларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар ички ишлар органлари томонидан олиб қўйилиши мумкин.

Ушбу ҳолатда амалдаги қонунчиликка мувофиқ манфаатдор шахс уларнинг устидан юқори турувчи органга, прокурорга ёки судга шикоят қилиши мумкин.

Агар махсус рухсатномани олиб қўйилиши асоссиз бўлса, унда давлат хизматлари марказининг билдирган фикрлари асосли. Негаки, коронавирус инфекциясини кенг тарқалишини олдини олиш ва эълон қилинган карантин талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарорига асосан, 2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилди.

Бунда автотранспорт воситаларига мазкур санага қадар тақдим этилган рухсатномалар асосида ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинди.

Шунингдек, Республика махсус комиссияси ва Махсус штабнинг 2020 йил 14 апрелдаги қўшма йиғилиши қарорига асосан давлат хизматлари марказлари томонидан вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида ҳаракатланиш учун берилган махсус рухсатномалар карантин тугагунига қадар амал қилади (бунда махсус рухсатномаларнинг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича қўшимча ҳаракатлар талаб этилмайди).

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ @adliyangiliklari
​Карантин қачон тугайди?

АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Уринбаева иштирокида брифинг давом этмоқда.

❓Карантин қачон тугайди? Ҳурматли, Ҳукумат ва Махсус комиссия аъзолари! Турли ижтимоий тармоқлар, шу жумладан телеграм каналларида ҳам “карантин 30 майгача”, “сентябргача” деган хабарлар тарқатилмоқда. Бу хабарлар аҳоли ўртасида турли хил гап-сўз ва ваҳималарга сабаб бўлмоқда. Шу нуқтаи назардан, карантин қачонгача давом этиши ҳақида оммага АНИҚ РАСМИЙ маълумот беришингизни сўраймиз.

Жавоб: карантин қачон тугаши ҳақида ҳали аниқ маълумот мавжуд эмас. Мамлакатимизда коронавирус инфексияси билан касалланиш сонининг қисқариши билан карантин ҳолати Махсус комиссиянинг қарори билан бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақида эса тегишли равишда ОАВда аҳолига расмий маълумот берилади.

Ёлғон, асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш жиноий жавобгарликка торитилишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.

Шунингдек, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотларни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки оммавий ахборот воситалари, шунингдек Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ @adliyangiliklari
​АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Уринбаева иштирокида брифинг давом этмоқда.

❓ Мени Тошкентда ишлаб чиқариш цехим бор. Ўзим, оилам билан карантинни Навоий вилоятида ўтказаяпман. Ҳокимиятдан телефон қилишиб корхоналарни ишга туширишимиз кераклиги айтишди. Мен Тошкентга оилам кетиб иш бошлашим учун, йўлда ЙПХ ходимлари сўрашганида, ҳуқуқий жиҳатдан нима ҳужжат тақдим қилишим зарур?

Жавоб: Республика махсус комиссияси ва Махсус штабнинг 2020 йил 14 апрелдаги қўшма йиғилиши қарорига асосан Иқтисодиёт тармоқларининг муҳим йўналишлари ва йирик ишлаб чиқариш ташкилотларини фаолиятини давом эттириш, шунингдек, йирик қурилиш объектларида қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини давом эттириш (бошлаш)га Республика махсус комиссиясининг ҳудудий штаблари раҳбарларининг қарорига (йиғилиш баёни) мувофиқ рухсат берилиши белгиланди.

Бунда ушбу ташкилотларнинг фаолияти даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиши, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиши, шунингдек, уларни овқатлантиришни мазкур объект ҳудудида ташкиллаштириш учун шахсий жавобгарлик тегишли хўжалик бирлашмаси раҳбари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юкланади.

Агар сизнинг ишлаб чиқариш цеҳингизга Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ рухсат берилган бўлса, унда шахсинингизни тасдиқловчи ва транспортингизни ҳужжатлари билан бирга ишлаб чиқариш фаолиятинингизга оид ҳужжатларни тақдим этишингиз лозим бўлади.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ @adliyangiliklari
​АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Уринбаева иштирокида брифинг давом этмоқда.

❓ Мени бир савол қийнамоқда. Бутун дунёда бўлаётган эпидемия сабаб ишчилар ишдан бўшатилмайди ёки ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарилмайди деб баёнот берилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган бўлишига қарамай 1 апрелдан давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтказилган ФХДЁ ходимлари туман бўлимлари мудир ва 1 нафар инспекторидан ташқари бошқа ходимлар ўз хоҳишлари билан ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарилмоқда. Айтингчи қонунчиликка кўра бу қанчалик тўғри?

Жавоб: Карантин вақтида ҳам ФҲДЁ бўлимлари ўз фаолиятларини давом эттиришмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилиши муносабати билан 2020 йилнинг 25 мартидан бошлаб Адлия вазирлиги тизимидаги ФҲДЁ бўлимларида фуқароларни қабул қилиш ходимларнинг навбатчилиги асосида кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина (туғилиш ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайд қилиш) ташкил қилинган дарча орқали амалга оширилади.

Шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали онлайн ариза топширишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига кўра карантинга оид чоралар амал қилиши даврида иш берувчилар ходимларни, айниқса ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган ҳамда сурункали касалликка чалинган шахсларни, уларнинг розилиги билан, масофадан туриб ишлаш усулига, қулай иш графигига ёки уйдан туриб ишлашга ўтказишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорига кўра идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларнинг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларни меҳнат таътилига чиқариш, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (“онлайн” режимда ёки масофавий тарзда) ташкил этиш чоралари кўрилиши белгиланган.

Меҳнат қонунчилигига кўра, ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.

Бу ерда иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилга чиқиш учун ходим ҳам иш берувчи ҳам рози бўлиши керак, саволингизда ходим ўз хоҳиши билан чиққанлигини айтаяпсиз, бу ерда ҳеч қандай муаммо йўқ. Ходим ўз хоҳиши билан иш ҳақи сақланмаган меҳнат таътилига чиқмоқчи бўлса, бунга иш берувчи рози бўлса бўлди. Буларнинг ҳаммаси қонуний.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ @adliyangiliklari
#Биласизми

Ишдан маҳрум бўлган, биринчи марта иш қидираётган, шунингдек узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашни истаган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга:

↪️ ишсизлик нафақаси тўлаш;
↪️ қарамоғидагиларни ҳисобга олган ҳолда моддий ёрдам бериш;
↪️ касб ўрганиш, малака ошириш ёки қайта тайёрлаш даврида стипендия тўланиши ҳамда шу даврни меҳнат стажига қўшиш;
↪️ ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш имконияти таъминланади.
________________________________________

#Знаете_ли_вы_что

Лицам, потерявшим работу, впервые ищущим ее, а также желающим возобновить трудовую деятельность после длительного перерыва (более одного года) и признанным безработными, обеспечивается:

↪️ выплата пособия по безработице;
↪️ оказание материальной помощи с учетом наличия иждивенцев;
↪️ выплата стипендии в период профессиональной подготовки, повышения квалификации или переподготовки и включение этого периода в трудовой стаж;
↪️ возможность участия в оплачиваемых общественных работах.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ @adliyangiliklari