ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.86K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Сиз_доимо_эъзоздасиз

Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан кекса ёшдаги шахсларга ижтимоий ҳамда психологик ёрдам кўрсатиш мақсадида “Сиз доимо эъзоздасиз” лойиҳаси амалга оширилди.

📌 Лойиҳа доирасида “Ёрдам қўли” моддий ва маънавий кўмак ҳамда “Ёшлар ва кексалар” акциялари ўтказилиб, кекса ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик аравачалари, ҳассалар, эшитиш мосламалари, юришга кўмаклашувчи мосламалар ва бошқа турли ҳил совғалар улашилди.

✅ @adliyangiliklari
Ўзбекистон “Ҳуқуқ устуворлиги” Индексида МДҲ мамлакатлари орасида энг яхши ижобий ўзгаришни қайд этди

📌 “World Justice Project” халқаро ноҳукумат ташкилотининг 2019 йил якунлари бўйича 2020 йил учун Ҳуқуқ устуворлиги индекси эълон қилинди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур индекснинг қамрови йилдан йилга кенгайиб бормоқда. Хусусан, 2018 йилда 119 мамлакат қамраб олинган бўлса, 2019 йилда 126 мамлакат, 2020 йилда эса 128 мамлакат баҳоланди.

Жорий йилги Индексда Ўзбекистон Республикаси максимал 1 баллдан 0,47 балл тўплаган ва 128 та давлат ичида 92-ўринни эгаллаган ва ўтган йилги индексдан 4 поғона юқори натижани кўрсатган. Таъкидлаш жоизки, жорий йилда Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида энг яхши ижобий ўзгаришни қайд этди.

✅ @adliyangiliklari
#Сўраган_эдингиз

⁉️ Савол: Ассалому алейкум. Юридик коллежларга иккинчи ярим йиллик контракт тўловининг охирги муддати қачон? Бир йиллик контрактни тўлаган талабалар оширилган тўлов қисмини тўлайдими?

💡 Жавоб: Сиз билан коллеж ўртасида тузилган Мутахассис тайёрлаш бўйича икки томонлама тўлов-контракт шартномасига мувофиқ бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини биринчи курс учун ўқув йилининг 1 ноябригача, иккинчи курс учун ўқув йилининг 1 октябригача, қолган қисмини 1 мартигача тўланиши лозимлиги кўрсатилган.

Бундан ташқари, мазкур шартномага мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ўзгарганда мос равишда тўлов-контракт қиймати миқдори навбатдаги семестр бошидан ошириб борилади.

Шунга кўра, тўлов-контракт миқдори олдиндан тўланган тақдирда ҳам меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ўзгарган ҳолларда навбатдаги семестр бошидан ўртадаги тафовут тўлаб берилиши лозим.

✅ @adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқ_бола_тилида

Йўл қоидалари ҳақида болажонлар нима дейди? Батафсил ушбу ролик орқали танишинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Gazetalar şarhi
ЎЗБЕКИСТОН
ГААГА Конференциясига қўшилди


Хўш, бу биз учун қандай аҳамиятга эга?

«Янги Ўзбекистон» газетасининг 2020 йил 12 март сонида чоп этилган мақолада шу ҳақида маълумот берилган.

Тавсия этамиз!

https://t.me/gazetalar_sharhi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартиби

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

💡Биометрик паспортлар ID-картага алмаштирилади
_____________________________

#Вы_знаете_что

💡Биометрические паспорта будут заменены на ID-карты

✅ @adliyangiliklari
#Adliya_hudud #Сайёр_қабул

Сайёр қабул - муаммолар ечими

📌 Жорий йилнинг 12 март куни жисмоний ва юридик шаҳсларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари У.Исматиллаевнинг Чуст туман, Ҳисорак МФЙда сайёр қабули ўтказилди.

Ўтказилган сайёр қабул давомида 35 нафар фуқаролар иштирок этиб, 14 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилгани ҳолда, қўшимча ўрганиш талаб этадиган 8 нафар фуқароларнинг мурожаатлари расмийлаштирилиб иш юритувга олинди.

✅ @adliyangiliklari
#Сиз_доимо_эъзоздасиз

Ўзбекистон бўйлаб адлия органлари томонидан “Сиз доимо эъзоздасиз” номли лойиҳа амалга оширилиб келмоқда

↪️ Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан Қарши шаҳридаги кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари учун Қарши санаториясида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда иштирокчиларга “Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа ҳужжатлар мазмун-моҳияти тушунтирилди.

↪️ Поп туман адлия бўлими, "Нуроний" жамғармаси ҳамда туман 3-сон давлат нотариал идораси вакиллари томонидан Поп тумани Тошқўрғон МФЙда яшовчи афғон уруши қатнашчи Мўйдинжон Қўшназаровнинг (суратда) хонадонига борилиб унинг тиббий ва ижтимоий ҳолатидан хабар олинди.

↪️ Чортоқ туман адлия бўлими вакиллари туман нотариал идора нотариуси билан биргаликда Дилдош МФЙ, Машъал кўчасида яшовчи I гурух ногирони Тилобат аяни холидан хабар олдилар.

✅ @adliyangiliklari
#Adliya_hudud #Бир_мурожаат_изидан

Коллеж ходимлари фойдасига жами 55 676 340 сўм иш ҳақи ундириб берилиши белгиланди

📌 Бухоро вилояти Шофиркон туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 25 февраль куни Шофиркон тумани, Шофиркон-шоҳ қўчасида яшовчи фуқаро А. Хакимовнинг Шофиркон иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежидан иш ҳақисини ундириб бериш юзасидан қилган мурожаати батафсил ўрганиб чиқилган.

Коллежи томонидан А. Хакимовдан ташқари яна 9 нафар ходимларидан муддати ўтган иш ҳақилари бўйича жами 55 676 340 сўм миқдоридаги иш ҳақи қарздорлиги аниқланган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланиши ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги, ходимларнинг айрим тоифалари учун алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан иш ҳақи тўлашнинг бошқа муддатлари белгилаб қўйилиши мумкинлиги, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга тегишли барча суммаларни тўлашлиги, жамоа шартномасида иш берувчининг айби билан ходимга ҳақ тўлаш белгиланган муддатларга нисбатан кечикканлиги учун жавобгарлик назарда тутилиши мумкинлиги белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Шофиркон туман адлия бўлими томонидан фуқароларнинг манфаатида ФИБ Ғиждувон туманлараро судига белгиланган тартибда аризалар киритилиб, суднинг жорий йил 9 мартдаги қарорига асосан қарздор Шофиркон иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежидан манфаатдор 10 нафар фуқаролар фойдасига жами 55 676 340 сўм иш ҳақи ундириб берилиши белгиланди.

✅ @adliyangiliklari
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:

↪️ Facebook:
“Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” саҳифаси
https://www.facebook.com/groups/adliya/

↪️ Telegram-каналлар:
@huquqiyaxborot,
@pravoinf,
@leginf,
@advice_uz,
@adliyangiliklari,
@davxizmat.

↪️ Twitter даги саҳифа:
http://twitter.com/minjustuzb

↪️ Instagram даги саҳифа:
http://instagram.com/adliyanews

↪️ Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти: http://www.minjust.uz/

Саҳифа ва каналлар орқали журналист, блогерлар, жамоатчилик вакиллари адлия тизими фаолиятига доир материаллар, қонунчиликдаги янгиликлар билан танишиб боришлари ва ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича мурожаат қилишлари мумкин.

✅ @adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_халқ_хизматида #Биз_биргамиз

🔅 Адлия органларидан навбатдаги акция

Бу акция вазирлик ташаббуси билан "Биз биргамиз!" лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда.

📝 Видеолавҳа Фарғона вилояти адлия бошқармасига бўлган мурожаат асосида тайёрланган.

✅ @adliyangiliklari
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон World Justice Project халқаро фуқаролик жамиятининг қонун устуворлиги бўйича давлатлар рейтингида ижобий тарафга 4 поғона юқорилади.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
#Биласизми

💡 Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартиби

_____________________________________
#Вы_знаете_что

💡 Порядок оказания государственных услуг по предоставлению адресно-справочной информации

✅ @adliyangiliklari
#AdliyaHashar_тимбилдинг

🌿🍃 Хабарингиз бор, 14-15 март кунлари юртимиз бўйлаб “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари ўтказилади.

📌 Бугун Адлия вазирлиги жамоаси ҳам ушбу хайрли ишда иштирок этди.

Ҳашар — бу нафақат ободонлаштириш, балки жамоа билан вақтни унумли ўтказиш, норасмий мулоқот ва ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтиради.

Бундай акция ва тадбирлар жамоаларни бирлаштириб, ўзаро аҳиллик кайфиятини уйғотади.
________________________

🌿🍃 14—15 марта в стране под девизом «Обод юрт» («Благоустроенный край») проводится всенародный хашар для благоустройства и озеленения республики.

📌 Сегодня и коллектив Министерства юстиции принял участие в этом благом деле.

Хашар — это не только благоустройство, но и несколько часов хорошего времяпрепровождения в кругу коллег, неформальное общение и отличное настроение.

Подобные акции и мероприятия только сплачивают коллектив.

✅ @adliyangiliklari